Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Фойдали қазилма конлари геологияси тарихи


Download 121.61 Kb.
bet12/14
Sana16.06.2023
Hajmi121.61 Kb.
#1516990
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.

22. Фойдали қазилма конлари геологияси тарихи.
Инсониятнинг ер юзида барҳаётлиги учун иккита муҳим манба зарур: тирик табиат ва фойдали қазилмалар. Фойдали қазилма конларининг ўрганиш тарихи жуда қадим замонлардан бошланади. Археологик маълумотларга кўра эрамиздан бир неча ўн минг йил аввал ўтган одамлар айрим миенрал хом ашё кремень, роговик, тупроқни ўз эхтиёжлари учун ишлатганлар. Кейинроқ олтин, мис, қўрғошин, қалай, кумуш рудалари билан танишиб, уларнинг тўпланган жойини топиб, қазиб ола бошладилар.Тоғ жинслари, минераллар ва рудалар хақидаги дастлабки содда фикрлар қадимги грек олимлари – Фалес, Гераклит, Аристотельнинг ишларида учрайди.Ўрта Осиёнинг айрим районларининг геологик тузилиши ва фойдали қазилмаларини ўрганиш соҳасига буюк мутаффакирлар – Абу Али ибн Сино ва Абу Райхон ал-Беруний (X-XI асрлар) муносиб ҳисса қўшдилар. Ибн Сино ўзининг «Китоб уш шифо» асарида тоғларнинг вужудга келиши, зилзиланинг сабаблари, тошларнинг пайдо бўлиши тўғрисида фикр юритди. У минералларни 4 гурухга (тошлар, эрийдиган жисм (металл) лар, олтингугуртли ёнувчи жинслар ва тузлар) га ажратди.


23. Стратиформ ва колчеданли конлар.
колчедан – темир, мис, маргимуш, никел, кобалт, қалай металларининг олтингугуртли бирикмалари, биосулфидлари, камроқ моносулфидлари ва баъзан сулфотузларининг йиғма умумий номи. колчеданлар (юнон. чалкедон – кичик осиёдаги кадимги юнон шаҳри) – рудали минераллар, темир, мис, кобалт, никел ва бошкаларнинг олтингугурт, сурма ва маргимушли бирикмалари. колчеданларнинг олтингугурт (пирит) fes2, мис (халкопирит) cufes2, маргимуш (арсенопирит) feass, кобалт (линеит) co3s4, никел (никелин) niass ва бошқа турлари маълум.колчеданлар қаттиқ, металлдек ялтироқ, мураккаб комплексли рудадир. масалан, мис ва мис-рух колчеданида 42% олтингугурт, 35% темир, бир оз мис, рух, жуда оз миқдорда маргимуш, олтин, кумуш, селен ва теллур бўлади. ўзбекистонда полиметалл, қўрғошин, мис-рух ва бошка колчедан конлари бор.
колчеданлар металлургия саноати учун муҳим аҳамиятга эга. улардан, асосан, олтингугурт, мис, рух, кумуш, олтин, теллур ва бошқалар олинади. колчеданларнинг кенг тарқалган турлари – олтингугуртли колчедан – fes2 (пирит), мис колчедани – cufes2 (халкопирит). пирит таркибида 53,4% олтингугурт, 46,6% темир мавжуд.колчедан конлари турли геологик жараёнлар, масалан: магманинг кристалланишида (мис-никелли колчедан) ва скарнларнинг пайдо бўлишида (мис, олтин колчедани) ҳосил булади. колчеданлар вулқон минтақалари орасида узунлиги бир неча 1000 км ли уюмлар ҳосил қилади. вулқон отилишидан чиққан эритмалар катта миқдорда металларни олиб чиқади, улар олтингугрт буғлари билан бирикиб сулфидли колчедан конларини ҳосил қилади.колчедан конлари дунё бўйича кенг тарқалган. ўзбекистонда –полиметалл, қўрғошин, мис, рух ва бошқа колчедан конлари мавжуд. колчеданлар металлургия саноати учун муҳим аҳамиятга эга. пиритдан, асосан, олтингугурт кислотаси олишда фойдаланилади. шунингдек, уни қайта ишлаш натижасида олинадиган олтин, кумуш, никел, кобалт, висмут ва бошка қимматбаҳо металларнинг консентратори ҳам ҳисобланади.



Download 121.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling