Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Экзоген конларнинг умумий таърифи


Download 121.61 Kb.
bet13/14
Sana16.06.2023
Hajmi121.61 Kb.
#1516990
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.

24. Экзоген конларнинг умумий таърифи.
эр қобиғининг атмосфера, гидросфера, биосфера билан ўзаро тасири натижасида ҳосил бўлган конлар экзоген (грек. экзо – ташқи) конлар деб аталади. бундай конлар тоғ жинсларининг нураши, нураш маҳсулотларининг тарқалиши ва ётқизилиши натижасида ҳосил бўлади.
экзоген конлар хосил бўлишларига қараб 4 гурухга бўлинади (қолдиқ конлар, инфильрацион конлар, сочма конлар, чўкинди конлар):қолдиқ конлар – ер устки сувларнинг таъсири натижасида хосил бўлади. фойдали қазилмалари: каолин, боксит, титан, қалай, вольфрам, тантал, ниобий, олтин минераллари.инфилтрацион конлар – ер ости сувларининг таъсири натижасида хосил бўлади. фойдали қазилмалари: уран, мис, кумуш, соф тўғма олтингугурт, олтин минералларисочма конлар – аллювиал ётқизиқлар дарёлар ва денгизлар тубида бўш чўкиндиларнинг тўпланиши натижасида ҳосил бўлади. фойдали қазилмалари: олтин, платина, волфрам, қалай минераллар чўкинди конлар – денгиз тубида чўкинди жинслар ҳосил бўлиши жараёнида ҳосил бўлади. нефть, кўмир, ёнувчи сланецлар, тузлар, темир рўдалари, мис минераллари ва шунингдек қурилиш материаллари.


25. Механик чўкинди конлар.
Чўкинди конлар – бу денгиз, кўл, дарё ва бошқа сув хавзаларида чўкинди йиғилиш жараёнида тўпланган фойдали қазилма ётқазиқларидир. Ҳосил бўлган жойига қараб денгиз, кўл, дарё, ботқоқ, океан, охиригиси орасида эса платформа ва геосинклинал чўкиндилари ажратилади.Конлар хосил бўлишига қараб механик (чақиқ ва сочма), кимёвий, биокимёвий ва вулканоген-чўкинди турлари ажратилади. Литогенез бу чўкинди тоғ жинсларини ҳосил бўлиши ва кейинги ўзгаришларини ўзида жамлаган табиий жараёнлардир. Чўкинди тоғ жинслари жойлашувига қараб учга бўлинади: минтақавий, ўткинчи ва денгиз.Чўкинди жинслар ҳосил бўлиш шароитларига кўра қуйидаги 4 та турга бўлинади .1, Бўлакли 2, Бўлакли 3, Органоген 4. Аралаш Чўкмалар ҳосил бўлишидаги моддаларнинг дифференцация шаклига қараб механик (бўлакланган), кимёвий ва биокимёвий конлар ажратилади. Механик парчаланиш оқар сув, шамол, қуёш, денгиз, уммон, кўл, музлик сувларида юз беради.Агарда парчаланиш махсулотлари табиатда ўлчамига қараб сараланса ушбу чақиқ тоғ жинслари – қурилиш материаллари конларини ҳосил бўлади.


Download 121.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling