Тоғ жинсларининг фильтрация коэффициентини ҳисоблаш
Download 324.32 Kb.
|
Тоғ жинсларини филтрация коэффиценти
ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ФИЛЬТРАЦИЯ КОЭФФИЦИЕНТИНИ ҲИСОБЛАШ Тоғ жинсларининг сув ўтказувчанлигини аниқлаш гидрогеология фанининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. У гидротехник, зах қочириш ва бошқа иншоотларни лойиҳалаш учун бажариладиган гидрогеологик ҳисобларнинг асоси ҳисобланади. 1.1.Тажрибавий сув тортиб олиш усули. а) Тажриба майдонини танлаш. Тажриба майдонини танлаш гидрогеологик қидирув ишларини натижасида амалга оширилади. Бу ишлар натижасида сувли қатламларнинг тузилиши, литологик таркиби, ер ости сувларининг жойлашиш чуқурлиги, оқим йўналиши ва бошқалар аниқланади. Танланган майдонда марказий қудуқ ва ундан нур шаклидаги турли йўналишда қазилган кузатув қудуқлари жойлаштирилади. Йўналишлар тўрттагача бўлиши мумкин. Марказий қудуқдан кузатув қудуғигача бўлган масофани сувли қатламнинг литологик таркибига кўра 1-жадвал ёрдамида аниқлаш мумкин. Марказий қудуқдан кузатув қудуғигача бўлган масофани аниқлаш жадвали
Марказий қудуқнинг диаметри конструкцияси бўйича қабул қилинган фильтрнинг диаметри билан белгиланади ва ундан 50-100 мм катта бўлади. Сузгичнинг диаметри суви оз қатламларда 80-100 миллиметрдан, серсув қатламларда эса 150 миллиметрдан катта бўлиши керак. Кузатув қудуқларига ўрнатилган сузгичларнинг диаметри 50-100 миллиметр бўлиши керак. Марказий қудуқдаги сузгичнинг узунлиги 3-5 метрдан кичик бўлмаслиги лозим. Download 324.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling