Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Таранглик сув сиқуви тарзи


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

Таранглик сув сиқуви тарзи - нефт уюми умумий катта ҳажмга эга 
бўлган гидрогеологик ҳавзага мансуб, лекин уюм билан бу гидрогеологик 
ҳавзанинг ўзаро боғликлиги бироз чекланган, бунга сабаб сифатида гидро-
динамик система билан уюм ўртасида катта узилма мавжуд бўлиб, у 
сувларнинг ҳаракатига тўсиқ бўлиши мумкин, баъзи ҳолларда эса уюм 
атрофида коллекторнинг ўтказувчанлик хусусияти анчагина ёмонлашиб 
қолиши мумкин. Худди шу сабабларга биноан уюм билан катта ҳажмга эга 
бўлган гидродинамик тизим ўртасида яхши эркин алоқа мавжуд бўлмай, бу 
алоқа баъзан анчагина сусайган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ишга ту-
ширилган уюмдаги қудуқлар дастлаб фаввора усулида ишга тушиб, 
маълум муддат ўтгач улардаги фаввора тўхтайди. Қатлам босими анчагина 
юқори кўрсатгичга эга бўлгани ҳолда у тўхтовсиз пасая бошлайди. Баъзи 
ҳолларда қатлам босими қатлам (уюм) нинг тўйинганлик босимидан ҳам 
пастга тушиб кетиши мумкин. Бунда қатламнинг иш тарзи эриган газ тар-
зига ҳам ўтиб кетиши мумкин. Ушбу ҳолатга эга бўлган уюмларда қатлам-
нинг энергияси нафақат унинг чеккасидаги сувлар энергиясидан иборат, бу 
ҳолда қатлам энергияси ундаги сув ва тоғ жинсларининг таранглиги 
(сиқилишдан бўшаши) натижасида ҳосил бўлган энергия ҳисобига ҳам 
боғлиқдир. Шунинг учун ҳам бундай тарз таранглик сув сиқуви тарзи деб 
аталади. Бундай уюмларда мавжуд сувларнинг сиқилувчанлик коэффици-
енти: 
с қ (4-5)10
-5
1/ат, нефтларнинг сиқилувчанлик коэффи-циенти.

ж 
қ (7-140)* 10-5 1/ат ва кумтошларнинг сиқилувчанлиги. 

ж 
қ (1,4-1,7)*10 -5 1/ат га тенглиги қайд этилгандир. 
Қатламнинг сиқилувчанлик коэффициенти қуйидаги ифода билан 
белгиланади: 

хк
= 
суюк
+ 
ж

бу ерда: 
х
- қатламнинг сиқилувчанлик кўрсатгичи, 
m - қатламнинг ғоваклиги, бирнинг бўлаги, 

суюк 
- суюқлик (нефт Қ сув) нинг сиқилувчанлиги, 

ж 
- тоғ жинси (қумтош, оҳактош ва ш.к.) нинг сиқи-лувчанлиги. 
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда қатлам (уюм) 
нинг таранглик заҳираларини ҳисоблаш мумкин. Бундай уюмга жойлашган 


25 
кондаги қудуқларнинг дебити анча юқори бўлиб вақт ўтиши билан пасай-
иши мумкин. Улар вақт ўтиши билан сувланади, лекин сув босиш дара-
жаси унчалик жадал бўлмайди, чунки нефт сув чегарасининг сурилиши 
анча секин содир бўлади, унинг қатламнинг тўйинганлик босими дара-
жасига ҳам тушиш ҳолати учрайди. Бундай тарзига эга бўлган конларда 
уларнинг коллекторлик хусусиятлари яхши ва нефт суюк бўлса нефтбе-
рувчанлик кўрсатгичи 0,5-0,7 гача бўлиши мумкин. Агар коллекторнинг 
хилма хиллиги юқори бўлса ҳамда нефт қуюқ бўлса, нефтберувчанлик 
0,25-0,35 атрофида қолиб кетиши мумкин. 
Бундай ҳолатларда албатта қатламга сунъий таъсир қилиш усуллари-
ни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Шундай тарзда ишлаган конларга Тўй-
мази, Ромашкино, Ж.Оламушук, Андерсон, Полвантош ва бошқа кўплаб 
конлар мансубдир. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling