Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet19/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

2.1.1-жадвал
Ўзбекистонда 2016-2021 йилларда кўрсатилган умумий хизматларда алоқа хизматларининг улуши51

Т.р

Кўрсаткичлар

йиллар

2016

2017

2018

2019

2020

2021

1

Хизматлар – жами, млрд.сўм

97050,0

118811,0

150889,8

193697,8

219978,5

283301,6

2

Алоқа хизматлари, млрд.сўм

5579,4

7168,1

8648,6

9102,4

10303,1

17117,2

3

Умумий хизматлар таркибида алоқа хизматларининг улуши, фоизда

6,5

6,9

6,8

5,6

5,9

6,0

уланиш қобилияти 200 Гбит/с ни ташкил этиб, коммуникасия марказлари тармоқлари орқали 750 Гбит/с тезликда интернет тармоғига чиқиш имконияти яратилди. 2020 йилда операторлар ва провайдерларга интернет хизматлари учун таъриф ўтган йилларга нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида алоқа хизматларини ривожлантириш жуда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. (2.1.1- расм).

2.1.1 - расм. Жами хизматларда алоқа хизматлари кўрсатличлари
Сўнгги йилларда республикада хизмат кўрсатиш соҳасидаги алоҳида олинган тармоқларни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қатор дастурий йўналишлар хизмат кўрсатиш соҳасини, шунингдек, алоқа тармоғини юқори суръатлар билан ривожланишига олиб келмоқда.
2.1.2-жадвал
Ўзбекистонда 2016-2021 йилларда аҳоли жон бошига кўрсатилган умумий ва алоқа хизматларининг ҳажми52

Т.р

Кўрсаткичлар

Йиллар

2016

2017

2018

2019

2020

2021

1.

Хизматлар – жами, млрд.сўм

97050,0

118811,0

150889,8

193697,8

219978,5

283301,6




Шу жумладан:



















1.1.

Алоқа хизматлари, млрд.сўм

5579,4

7168,1

8648,6

9102,4

10303,1

17117,2

2.

Доимий аҳоли сони, минг киши

32120,5

32656,7

33255,5

33905,2

34558,9

35 271,3

3.

Аҳоли жон бошига умумий хизматлар ҳажми, минг сўм

3,021

3,638

4,537

5,712

6,365

8,03

4.

Аҳоли жон бошига алоқа хизматлари ҳажми, фоизда

0,174

0,219

0,260

0,268

0,298

0,485

2.1.2-жадвал маълумлари далолат берадики, ўрганилаётган даврда республика аҳолиси сони 3150,80 млн.кишига ёки 9,8 фоизга ўсган. Бу даврда, алоқа хизматлари ҳажмининг ўсиши, аҳоли сонининг ўсиши даражасига нисбатан 81,3 фоизга юқори бўлган. Шунингдек, аҳоли жон бошига алоқа хизматларининг ҳажми 2021 йили 2016 йилга нисбатан 0,485 минг сўмга ёки 48,5 фоизга юқори бўлган. Бундай ҳолат ижобий баҳоланади ва аҳолининг алоқа хизматларига бўлган талабининг тўлиқроқ қондирилиши қаратилган ҳаракатнинг жадаллашаётганидан дарак беради.
2.1.3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Самарқанд вилоятида доимий яшовчилар сони 2017 йилда 3719,6 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 4031,3 минг кишини ташкил қилган. Вилоятда жами хизматлар ҳажми 4,63 минг сўмни ташкил қилган, шундан алоқа хизматлари жами аҳоли жон бошига 0,21 минг сўмни ташкил қилган.
Шу билан биргаликда айни пайтда мазкур тармоқни ривожлантиришда мавжуд имкониятлардан ҳали тўлиқ фойдаланилмаётганлигини таъкидлаш лозим. Алоқа хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тубдан қайта кўриб
2.1.3-жадвал
Самарқанд вилоятида 2016-2021 йилларда аҳоли жон бошига кўрсатилган умумий ва алоқа хизматларининг ҳажми53

Т.р

Кўрсаткичлар

йиллар

2017

2018

2019

2020

2021

1.

Хизматлар – жами, млрд.сўм

8237,6

9906,3

12 271,1

14 318,7

18 656,7




Шу жумладан:
















1.1.

Алоқа хизматлари, млрд.сўм

532,3

610,2

613,0

698,8

833,3

2.

Доимий аҳоли сони, минг киши

3719,6

3798,7

3 878,0

3 947,4

4 031,3

3.

Аҳоли жон бошига умумий хизматлар ҳажми, минг сўм

2,21

2,61

3,16

3,63

4,63

4.

Аҳоли жон бошига алоқа хизматлари ҳажми, минг сўм

0,14

0,16

0,16

0,18

0,21

чиқиш ва қишлоқ жойларда, уларни аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигининг, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида қўшимча чора-тадбирларни кўриш зарур.
Булардан келиб чиқиб, алоқа хизматлари корхоналари самарадорлигини оширишда ташкилий-иқтисодий механизмларни такомиллаштириш зарурати – алоқа хизматларининг миллий иқтисодиётдаги ўрни, бозор инфратузилмасини ривожлантиришдаги бир қатор хусусиятлари билан тавсифланади:
1.Алоқа хизматлари ижтимоий меҳнатни тежовчи омил ҳисобланади. У кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг барча фазаларида ижтимоий меҳнат унумдорлигини оширади. Хизматларни ишлаб чиқиш ва улар истеъмолини ташкил этиш жонли ва буюмлашган меҳнат сарфини талаб етади. Худди шундай харажатлар қилиш аҳолининг бевосита ўзи у ёки бу ишларни бажарганида ҳам сарф етилади. Аммо инсоннинг ўзи бевосита алоқага доир функсияларни бажарганидаги меҳнат жамоавий меҳнатга нисбатан кам унумли ҳисобланади.
2.Алоқа хизматлари жамиятда бир қатор социал-маданий вазифаларни ҳам ҳал етади. У жамиятни маданий қайта қуриш билан боғлиқ социал-маданий вазифадир. Алоқа хизматлари инсонларнинг меҳнатини енгиллаштириш ва ушбу меҳнатни маданий еҳтиёжларни қондиришнинг бошқа шаклларига алмаштириш имконини беради.
3.Соҳанинг такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги аҳамияти ҳам жуда катта.
Ишлаб чиқариш фондларининг кенгайтирилиши ва янгиланиши, ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳамда такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг ривожланишига олиб келади.
Алоқа хизматлари корхоналарининг моддий-техника базасинининг ривожланиши ва истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражасини ошириш кўп ҳолларда ишлаб чиқариш фондларининг кенгайиши ва янгиланишига боғлиқ бўлади.
4.Тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, ҳақиқатда алоқа хизматлари кўрсаткичларининг ўсиши аҳоли турмуш даражасининг ошишига олиб келмоқда. Айнан алоқа хизматлари аҳоли қўлидаги маблағларининг тармоқлараро тақсимоти, мамлакат банкларида қайта жамғарилиши ва тақсимланишини таъминлайди. Кредит-молия ва суғурта муносабатлари, шу билан бирга, банк тизимининг ривожланиши ҳам кўп жиҳатдан алоқа хизматларининг ривожланишига боғлиқ. Алоқа хизматлари корхоналарида банк пластик карталари билан тўловларни амалга ошириш учун терминалларнинг ўрнатилиши, мамлакатимизда аҳолининг нақд пулсиз (пластик карталар) ҳисоб-китоблар тизимининг ривожланишига ҳам олиб келади.
5. Мамлакатда алоқа хизматларининг ривожланиши аҳолининг маблағини ва вақтини тежайди ҳамда бандлигини оширади.
Шунингдек мамлакатимизда алоқа хизматларининг ривожланиши жамиятимиз ва рақамли иқтисодиётда юз бераётган жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга иқтисодиётни иқтисодиётнинг шаффофлигини таъминлаш, ҳокимият, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар билан боғлиқ кўплаб ички ва ташқи жараёнларни соддалаштирадиган ва тезлаштирадиган муҳим елементлардан бири ҳисобланади. Давлат статистика қўмитасининг 2022 йилнинг январ ойидаги кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6 фоизни ташкил ети, 2021 йилнинг январ ойига нисбатан ўсиш суръати 125,5 фоизга тенг бўлган.
2.1.4 -жадвалдан кўриниб турибдики, 2022 йилнинг январ ойи Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг
2.1.4-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари54


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling