Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet30/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

3.1.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида почта алоқаларининг 2016-2020 йиллардаги асосий кўрсаткичлари70

Т/р

Кўрсаткичлар

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2020 йилнинг 2016 йилга нисбати,
фоизда

1

Почта алоқасининг етказиб бериш участ-калари сони, (йил охирига), бирлик

4794

3869

3558

3571

3756

78,3

2

Шу жумладан қишлоқ жойларда, бирлик

2893

2312

2069

2062

2103

72,7

3

Хат-хабар етказиб берувчи почталонлар сони (йил охирига), киши

2949

2198

2136

2142

2229

75,6

4

Жўнатмалар, минг

102,6

102,5

72,8

70,9

74,4

72,5

5

Хатлар, карточка, бандероллар, млн

15,9

16,6

14,7

15,2

14,1

88,7

6

Газета ва журналлар, млн

27,0

23,1

20,0

12,3

11,8

43,7

7

Пул ўтказмалари, минг

1128

1175,5

1136,1

1217,0

1139,9

101,1

8

Нафақа тўловлари, млн.

18,2

13,8

-

-

-

-

9

Телеграммалар, минг

112,8

217,7

-

-

-

-

10

Ҳаво транспорти орқали жўнатилган почталар, (тонна)

959,0

1258,3

833,8

404,2

335,7

35,0

3.1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатда почта алоқасининг етказиб бериш участкалари сони 2020 йили 2016 йилга нисбатан 1038 тага ёки 21,7 фоизга, хат-хабар етказиб берувчи почталонлар сони еса 720 кишига ёки 24,4 фоизга қисқарган.
Ўрганилаётган даврда почта алоқасининг аксарият турлари бўйича хизмат ҳажмлари миқдорлари йилдан-йилга пасаймоқда: газета ва журналлар етказиб бериш 15,2 млн.тага, хатлар, карточкалар ва бандеролларни жўнатиш 1,8 млн.тага, ҳаво транспорти орқали жўнатилган почталар 924 тоннага камайган. Бу даврда, фақатгина, пул ўтказмалари миқдори 1,1 фоизга кўпайган холос. Сўнгги йилларда почта алоқасининг нафақа тўловларини ва телеграммаларни мижозларга етказиш каби хизматлари барҳам топди.
Почта алоқасига тегишли бундай ҳолат, бир томондан, табиий ҳолдек кўринсада, иккинчи томондан соҳага сўнгги 20 йил давомида еътиборнинг сусайгани билан боғлиқ.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, республикамизда алоқа хизматларининг “телекоммуникасия” тури жадал ривожланиб бораётган бир шароитда, “почта алоқаси” хизматларининг фаолият доираси торайиб бормоқда. Ҳатто, соҳанинг айрим хизмат турлари тугаб бормоқда. Айрим ҳудудларда почта бўлимлари ёпилиб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги
ПҚ-4921 – сон Қарорига мувофиқ бугунги кунда почта тизимини хат, жўнатма ва товарлар етказиб бериш, банк, молия ва давлат хизматлари кўрсатишга ихтисослаштириш орқали унинг барқарорлигини таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

  • електрон савдо ривожланиб бораётган ҳозирги шароитда интернет орқали сотиб олинган товарларни егаларига етказиб бериш хизматини ташкил этиш;

  • унча мураккаб бўлмаган давлат хизматларини почта бўлимларида ҳам йўлга қўйиш;

  • почта бўлимларида нақ пул инкассасияси, пластик карта амалиёти каби банк хизматларини жорий этиш ва бошқалар.

Алоқа хизматлари соҳаси телекоммуникасия тармоғи – алоқа хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар, шаҳарлараро ва маҳаллий телефон алоқа хизматлари, симли телерадиоешиттиришлар ва космик алоқа хизматларини ўз ичига олади.
Ҳужжатли телекомуникация ҳар хил турдаги ҳужжатли ахборотларни телеграммалар, фототелеграммалар, газета саҳифаларини, маълумотларни коммуникацияланадиган71 ва коммуникацияланмайдиган алоқа каналлари орқали тез ва аниқа узатади ҳамда мамлакат ичидаги ташкилотлар абонентлари ўртасида абонент телеграфи ва хорижий мамлакатлар давлатлар абонентлари билан “Телекс” тизими орқали сўзлашувларни амалга оширади, шу билан бирга телеграф каналларини бошқа корхона ва ташкилотларга ижарага беради.
Алоқа хизматларини тақдим этишда алоқа тармоғи бўлинмаларида қуйидаги хизмат турлари жорий этилган. Телеграммаларни етказиб бериш, мижоз телеграфи, маълумотларни узатиш ва етказиб бериш, (сўнгги манзил), “Телекс”, телематик хизматлар.
Ҳужжатли телекоммуникация тармоғи бўлимларига таркибига кирувчи хизматлар-маълумотларни етказиш учун ҳар хил иккиламчи тармоқлардан ёки мижозларга хизмат кўрсатиш учун тузилган муайян хизмат тармоқлари ёки телематик хизмтлар кўрсатадиган тармоқларга ўхшаш ихтисослашмаган коммуникациялаштириладиган телефон тармоқларидан фойдаланади.
Ҳозир кунларда телекаммуникация хизматларининг енг ривожланаётган йўналишларидан бири – бу телематика72 хизматларидир. У електрон почта асосида ташкил етилади ва уларга телетекс, телефакс, бюрофакс ва датафакс киради.
Телетекс - (ингл. Телетехт) - матн ва оддий тасвирларни узатишни таъминлайдиган телевизион тармоқнинг тармоқ хизмати. Телематн трансляция режимида ишлайди ва махсус декодерлар билан жиҳозланган телевизорлар томонидан маълумот олиш учун мўлжалланган73.
Телефакс – ҳар бир мижоз махсус терменалга ега махсус терминалга ега еканлигини кўзда тутадиган абонент тизими бўлиб ҳисобланади. Телетекс ёрдамида, чиқиш сўнгида махсус код билан кодланадиган ва кириш охирида асл шаклига тикланадиган ҳарф-рақамли ахборотларни телефон воситасида узатилиши мумкин74. Шундай екан, телетекс тизимида ёзма ахборот жисман ташилмайди. Бунда, ахборот юборувчи томонидан, телекоммуникация воситалари орқали юборилган ёзма хат – мазмуни ўзгаришсиз қоғоз кўринишида манзилига етказилади.
Телефакс, бюрофакс, датафакс ва факсимиле75 ахборотни узатиш усулидан фойдаланилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки телафакс ва датафакс абонент тизими бўлиб ҳисобланиб, биринчиси умум фойдаланиладиган телефон тармоғи ёрдамида, иккинчиси еса, маълумотларни узатиш тармоғи ёрдамида ишлаши билан бир-биридан фарқ қилади. Бюрофакс тизими-штрихли факсимал аппаратидан фойдаланган ҳолда бир қанча абонентга битта терминал орқали хизмат кўрсатиш усули қўлланилади.
Алоқа мажмуасини почта ва телекоммуникация тармоқлари мажмуи сифатида ҳисобга олиб, шуни таъкидлаш керакки, соҳанинг асосий иқтисодий коърсаткичларида телекоммуникацияларнинг улуши доимий равишда оъсиб бормоқда.
Бу ҳолат дунёда юз бераётган тенденсияларга мос келади ва телекоммуникасия тармоғи томонидан фойдаланувчиларга енг илғор ва қулай хизматларни тақдим этиши билан изоҳланади.
Бугунги кунда, абонентда маҳаллий телефондан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги, унга маҳаллий телефон сўзлашувларини амалга ошириш билан бир қаторда, шаҳарлараро ва халқаро телефон каналларига кириш, телефон орқали телеграмма юбориш, факс хабарларини узатиш учун телефакс қурилмасига улаш, телетекс ва видиотекс хизматлари абоненти бўлиш, интернетга ва бошқалар кириш имконини беради.
Шундай қилиб, оддий телефон кўп функсияли терминалга айланмоқда. Ҳозирги пайтда, абонент ўз уйидан ёки идорасидан чиқмасдан туриб ушбу хизматлардан фойдалиниши мумкин. Чунки, алоқа хизматлариниг истеъмолчиларга максимал даражада яқин бўлиши, унга тезкор (зарурият туғилганда ҳужжатли) алоқада бўлиш, олинган хабарларга тезда жавоб бериш ва тегишли қарорлар қабул қилиш имкониятини туғдиради. Табиийки, бу ҳозирги замон бозор шароитида айниқса муҳимдир.
Маълумки, почта алоқаси бутун мамлакат бўйлаб ёйилган обектларига ега тармоқ ҳисобланади. Юртимизда жисмоний ва юридик шахсларга почта хизматларини асосан “Ўзбекистон почтаси” аксиядорлик жамияти тақдим етади. У аҳоли, ташкилотлар ва давлат еҳтиёжларини сифатли ва ишончли почта алоқаси билан таъминлаш мақсадида тузилган ҳамда Ўзбекистонда почта алоқасининг миллий оператори ҳисобланади.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ўз фаолиятига инфокоммуникасион технологияларни жорий этиш орқали, истеъмолчиларнинг анъанавий ва янги хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш имкониятига ега. Бугунги кунда, ушбу аксиядорлик жамияти иқтисодий ривожланган мамлакатлардан кам бўлмаган даражага еришишга интилмоқда.
“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

  • аҳолининг, ташкилотлар ва давлатнинг еҳтиёжларини сифатли, ишончли ва тезкор поча алоқаси билан таъминлаш;

  • тармоқларни замонавийлаштириш;

  • техник қайта таъминлашни амалга ошириш ва янги дастурларни ишлаб чиқиш;

  • почта алоқа соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш;

  • бозор ислоҳотларини ривожлантириш;

  • доимий почта алоқа хизматларини мониторингини олиб бориш;

  • бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш;

  • чет ел сармояларини жалб қилиш ва бошқалар.

Телекоммуникасияга келсак, тармоқлар ва хизматларнинг конвергенсиялашуви (яқинлашуви) шароитида, унинг кичик тармоқларга бўлиниши қайсидир даражада шартли ҳисобланади, чунки гибрид хизматлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи гибрид операторларнинг конвергент (гибрид) тармоқларини бирлаштирадиган – янги ахборот ва телекоммуникасия тизими яратилмоқда 76.
Интернет гибрид тармоқнинг ёрқин намунаси ҳисобланади. У мобил (шунингдек, маҳаллий телефон) алоқа тармоқларининг жойларга кириш технологиясида – дастлабки таянч телекоммуникасия тармоқлари орқали ахборотларни яхлит ташиш усулларини, ахборотларни манзиллаштириш, йўналтириш, сақлаш ва истеъмолчиларга тақдим этишнинг янги усуллари билан бирлаштиради.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling