Хофиз Таниш Бухорийнинг Абдулланома’’ (Шарафномайи шохий) китобидан саралаб олинган этнографик маьлумотлар туплами…


Download 33.47 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi33.47 Kb.
#1579564
Bog'liq
JO\'RAYEV JALOLIDDIN ...


Хофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома’’ (Шарафномайи шохий) китобидан саралаб олинган этнографик маьлумотлар туплами…

Ушбу асар тугрисида тухталиб утадиган булсак, Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» («Шарафномайи шоҳий)» асари Ўрта Осиё халқларининг XVI асрдаги ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўрганишда катта ўрин тутади ва фактик материал ларга бой лиги, тарихий воқеаларни атрофлича ёритиш билан ўша даврнинг бошқа тарихий


асарларидан тамоман ажралиб туради. Шунинг учун ҳам бу асар қўпдан буен олимлар диққатини ўзига жалб қилиб келмокда.

Асарда келтирилган этнографик маьлумотлар:


1. У ҳар нарсага ўзининг шомил қудратини юритиш билан одамликнинг накд давлатини тақдир суккахонасида кумуш ва олтин-лар сингари «одам фарзандини мукаррам қилдик≫ адли суккаси билан нақшлади. У шундай зўр, одил подшоҳки, одил шоҳлар байроқларининг офтобдек ёруғ маҳчаларини жахондорлик ва жаҳонни забт қилиш фалагининг авжига етказди; баҳодир мужоҳидлар саҳифа-сининг тиғини фатҳу бахт жамолини кўрсатувчи ғалаба, бахт юзини очувчи ойнага айлантирди.




Сукка — олтин ва кумуш окчаларга нақш соладиган
темир тамға,
Махча — байрок, ва туғларнпнг бошига ўрнатиладиган
янги ой шаклида олтин ёкн кумушдан қилинган яркирок безак.
Мужоҳид — дин йўлпда курашувчи.
15-бет.

2. ≪Тангри қандай кўрувчи ва эшитувчидир» Гоҳ Ширин сифат шабдиз хатига минади.


Шабдиз - кора тусли от. Бу ерда кора сиёҳ маъносида.


23-бет.

3. У гоҳо кулиб турувчи пистадан яъни оғзидан шакар сочувчи табассуми билан ошиқлар жонини торож қиларди ва зулфининг чавгони ва олма каби бағбақаси билан ойдан ҳусн гуйини олиб қочарди.




Чавгон — кадим замонларда Шарқ халқлари ўртасида кенг тарқалган ўйин.
31-бет.

4. Унинг қора туекли, тез юришли буроқ оти тоғу чўлни кезишда шамол ва чақмоқдан ҳам ўзиб кетди.




Бурок, — пайғамбар меърожга миниб чиккан от.
33-бет.

5. Унинг зумрад кўзлари ва лаълдек лаби софликда осмон зумрадининг ва офтоб лаълининг обрўсини тушириб, ипор ёғдирадиган жингалак сунбули эса тоза анбар бозорини ваўткир ҳидли ипор нархини туширарэди. Зулфининг чавгон мисолли ломи кенг жаҳонни ошиқлар кўзига мим ҳалқасидан ҳам.




Арабча «мпм»га ўхшатиш; қисик кўз маъносида; «нун»га ўхшатиш; кайрилма кош маъносида; «алиф»га ўхшатиш; алиф коматли, навқирон маъносида; «жим»га ўхшатиш; қадни букиб кўйиш маъносида; «дол»га ўхшатиш; қадди букилган, эгик маъносида.
34-бет.

6. Уларнинг ҳаммаси ханжар ва найза билан эмишган, от ва эгар билан туғишган эдилар ва уруш майдонида нарднинг доналаридек саф безаган эдилар.




Нард — кадимги замонда Шаркда кенг тарқалган шахмат ва шашкага ўхшаш ўйин.
36-бет.
7. Уруш олови қизиганидан, темир қубба. Бошнинг қопқоғини куйдирар эди.


Қубба — темир кулоҳ. 37-бет.
8. Ўша вақтда унга қўшилган ва унинг давлат фитрокига ўз бошини боғлаган жами қавмлар ва амакиларига «уйғур» деб ном берди.


Фитрок — ов қилинган паррандаларни боғлаш учун эгарнинг икки томонига боғланган тасмалар.
38-бет.

Уша давр кавмлари хакида маьлумот.


9. Қонгли (қавми). Ўғиз ва унинг амакиваччалари ўртасида низо кучайиб улар бир-бири билан тиғ ва ўқ тили билан сўзлашиб юрган вақтларда қонгли қавми уларнинг мулкини, хирожини, тахту тожини талон-торож қилди ваташқари қимматбаҳо тошлари, нақдиналари ватурли мато ва кийимлари қонглилар қўлигатушди. Бу нарсаларни ўша томондан олибкелиш мушку л ва қийин кўринди. Шу вақтдат бу жамоа назар ва фикрнинг нозиклиги биланаравалар ясардилар, қўлларидаги юкнинг ҳаммасини араваларга ортардилар. Ва шу мақбул ишлари туфайли «қонгли» лақабини олганларки, (қонгли) — араванинг номи бўлган. Қонглиларнинг барчаси ўша номнинг қатралари ваўша дарёнинг томчиларидир. Султон Жалолуддин (Хоразмшох)нинг онаси Туркан хотин ҳам шу қабиладан бўлиб, шу пиликнинг шуъласидир.


10. Уйғур (қавми). Ўғиз отаси ва амакиларибилан Тангрипарастликда низолашиб юрганда Ўғизга қўшилган ва унга тобелик камарини белларига боғлаган қавмдир. Уйғур сўзининг маъноси юқорида айтилди. Бу жамоа Ўғизлардан ҳеч вақт ажралмас ва хилофлик қилмас эди.


11. Қипчоқ (қавми). Ўғизхон итбороқ қавми билан жангда шикает еб икки даре оралиғида қолиб, унда макон қилган вақтда ўша жангари шер шамширининг чангалига тушган яъни ўлдирилган бир ҳомиладор хотин замоннинг ажиб вазияти туфайли ҳомиладорликдан бўшаниш учун чириган катта бир дарахтнинг «кавагига кириб бир ўғил туғди. Бу ҳол кайфияти Ўғизхоннинг шарафли қулоғига етгач, марҳамат ва карам юзасидан амр қилдики, «Бу боланинг отаси йўқлиги учун менга фарзанд ўрнида бўлсин ва менинг тарбиямдан баҳраманд бўлсин». Ўғизхон унинг исмини Қипчоқ қўйди ва унинг тарбиясида зўр ҳиммат кўрсатди; уни фарзанд ўрнида тутди. Мазкур исм «қабақ» сўзидан олинган бўлиб, туркчада кавакли дарахтни шундай атайдилар. Орадан ўн етти йил ўтгач, Ўғизхон итбороқ қавмию енгди ва Эрон заминни ўзининг осмондаги юлдузлар каби камолга етган маҳрамлари безаги билан тўлдирди.


12. Қорлиқ (қавми). Қачонки, Ўғизхон Ғур ва Гаржистон дан ўзининг асл юртига қайтарэкан, бир баланд тоқка етдики, осмон баландликда унинг камарбастаси эди ва ўша вақт ер атрофи, ҳаво этаги қор билан тўлган тоғдай мушк ва кофир билан тўлган эди. Совуқнинг шиддат ва савлатидан бир фирқа Ўғизхоннинг муборак узангисига мулозим бўлишдан ортдақолди. Мавжуд ясоқ ва қоида кишини ундан ортда қолишга йўл қўядиган эмас эди.


38-39 – бетлар.
13. Халаж (қавми). Ўғизхон Исфаҳонни олиб қайтаётганда, бир ҳомиладор хотин туққан эди. Тангрининг сахийлиги унга ўз насибасидан баҳра олишда очиқ қўллик кўрсатганда, онасининг кўкрак булоғида нам қолмаган эди. Заҳмат кечасининг узунлигидан шакар қамишдонда сутдан асар қолмаган эди. Бола очликдан қуруқ лаб ва нам кўзлари билан йиғларди; очлик интизорлигида кўзини очиб ҳар томонга қараб жовдирарди. Шу ҳолатда ўша аёл эрининг кўзи тустовуқни тутиб олган биршағалга тушди ва шағалга калтак отиб, унинг қўл ва оғзидан ўша луқмани тустовуқни тортиб олди.
14. Оғожири (қавми). Бу ном қадимдан бўлмай, балки Ўғизхоннинг қавмлари Эрон мамлакатига бостириб кирганларида ўрмон четларини ўзларига юрт ва қароргоҳ қилиб олган бир тоифани «оғожири», яъни «ўрмон кишиси» деб атадилар. Оғожириларнинг барчаси шу тоифа наслидандир. Ўғизхонга итоат қилиб жон бағишловчилик ёзувини диллари ва хотирларининг саҳифаларига нақш қилган туркманлар (ҳам) мазкур қавмдандир.
40-бет.
15. Қўнғирот. Бу жамоа ҳам Арканакунга борган икки кишининг наслидандир. Чунончи, улар тўғрисида айтадилар ва ҳикоя қиладиларки, бу қўнғирот қавми бошқа қавмларданаввал, улар билан кенгашмасданоқ Аркана-қундан тезлик билан чиқиб кетганлар ва шундайқилиб, бошқа қавмларнинг оташдонларини оёқости қилганлар. Мўғулларнинг эътиқоди шулки, қўнғиротларда кўп содир бўлиб туради-ган оёқ оғриқларининг сабаби уларнинг ўша хатти-ҳаракати туфайлидирки, уларнинг оёқлари ўша зулмнинг наштарига теккан. Қўнғирот қавмидан жуда кўп бошқа қавмлар ва тармоқлар тармоқ тармоқ бўлиб ажраб чиққан ва (уларнинг) ҳар бири ўзига хос ном ва муайян бир лақаб билан фарқ қилган.
44-бет.
16. Аммо бошқа бир қавм, илдуркин деб аталиб, сулдуз қавмининг бир тармоғидир ва илдуркин қавмининг барчаси шу тармоқдандир. Яна бошқа бир қавм боёвутдир ва улар кўп сонли қабила бўлишларига қарамай, уларнинг фақат икки тармоғи маълум ва машҳурдир. Булардан бирини жади боёвут ва иккинчисини қаҳрун боёвут, деб атардилар. Жади
Мўғулистонда бир дарёчанинг номи бўлиб, шу даре бўйлари ўша қабиланинг макони бўлганидан, улар «жади боёвут» аталган. Саҳрода қолганларини бўлса «каҳрун боёвут» деганлар. Чингизхон йигитлигининг илк чоғида тойжуит қавми билан иб юрганда, бу қавм у билан иттифоқда бўлган ва унинг асирлиги вақтида мақбул ёрдам кўрсатган эдилар.
46-бет.
17. Яна бошқа бир қавм кингит эди. Бу қавмдан чиққан баъзи амирлар зўр мартаба эгаси бўлган ва Чингизхон ва унинг фарзандлари даргоҳида ихтиёр билакларини юқори кўтардилар.
47-бет.

18. Яна бири салжуит қавми. Улар Аланқуванинг ўртанчи ўғли Бу салжиутдан вужудга келган тармоқдир. Кўп амирлар уларнинг наслидан


бўлган. Лекин Чингизхонга душманчиликқилганликлари сабабли, уларнинг кўплари ўлдирилган.
48-бет.
19. Яна бошқаси бойжуит қавми. Бойжуит қавми кўп тармоқ ва қабила бўлган. Уларнинг асли ва насаби шундайки, Қайдухоннинг уч ўғли бўлган: тўнғичининг исми Шунқур бўлиб, Чингизхон ота-боболарининг тармоғи шундан ажраб чиққан. Қайдухоннинг учинчи ўғлини Жовчин деб атайдилар ва икки қавм — артақин ва сижнут унинг наслидандир. Унинг ўртанчи ўғлини Жарқаланқум деганлар.
49-бет.

20. Тойжуит қавмининг ҳаммаси шундан тармоқланган ва Жарқаланқум дегани хитойча лақаб бўлиб, «ланқум»нинг маъноси «улуғ амир» демакдир ва мўғуллар «ланқум»ни талаффуз қила олмайдилар, шу туфайли «линқум» деб айтганлар. Жарқаланқум биродари Шунқур ўлгач, унинг хотини, Туминахоннинг онасини ўзига никоҳ қилиб олган,ва ундан 2 ўғли бўлган: бири — Ганду Чина ва иккинчиси — Улукчи Чина.


50-бет.

21. Яна бири чинин қавми. Улар ҳам тойжуит қавмидан бўлган бир тармоқдир. Шунинг учунки, Жарқаланқумнинг икки ўғли: бири Ганду Чина, иккинчиси Улукчи Чинадан тармоқланганлар. Чинин-Чинанинг кўпчилигидир. Бу икки номнинг маъноси — эркак бури ва урғочи бури демакдир


51-бет.
22. Яна юмоқдин, урут ва манқут қавмлари.Бу уч тармоқ Туминахоннинг Чоқсу исмли -тўнғич ўғлидан вужудга келгандир.
52-бет.

23. Яна дўрмон қавми. Бу тоифа ҳам Нирундан тарқалгандир. Шундан нақл қилардиларки, булар ака-ука бўлиб тўрт ўғилдирлар; ўзлари турган жойдан Чингизхоннинг вилоятига киришни истаганлар ва сол боғлаб, унга ўлтирганлар ва вилоятга кирганлар. Ҳикоя қиладил арки, дўрмон қавми ўшаларнинг елидандир ва мўғулчада «дўрмон» — «тўрт» деганидир. Шу жиҳатдан бу қавмнинг насабини ўша тўрт оға-инига нисбат берадилар. 53-бет.


24. Зуннор - аркондан қилинган белбоғ. Мусулмон мамлакатларида христнанлар мажбуран белга боғлаб юрадиган маьдуни рангдаги чилвнр.


77-бет.
25. Тупроқ худ ва тарк каби бошга чиқди. Тиғлари бўлса қўлларида ўлим фармони бўлиб қолди.


Худ ва тарк — аскарбошилар ва пахлавонлар княдиган узун учли жез қалпоқ.
115-бет.


Download 33.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling