Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материал ва текшириш усуллари
Тадқиқот ишининг мақсади. Тошкент вилояти балиқчилик хўжаликларида
етиштирилаётган зоғора балиғининг эктопаразити Lernaea cyprinacea L, 1758 билан зарарланиши, тарқалиши ҳамда лерниоз билан касалланган балиқларда гемоглобин кўрсаткичлари ўрганиш мақсад қилиб олинган. Материал ва текшириш усуллари. Ушбу тадқиқот иши 2022 йил феврал ойидан, 2023- йил январигача яьни 12 ой давомида (эрталаб соат 9:00 дан 16:00 гача) қалинлиги 5 мм бўлган тўр ёрдамида Тошкент вилоятининг Янги йўл (Xarrot fish hause), Занги-ота (Дамачи балиқ) ва Қуйичирчиқ (TCT Fish cluster) туманларидан турли ёшдаги зоғора балиқларининг жами 136 та балиқ намунаси йиғилди. Балиқ намуналарнинг ташқи танаси, жумладан, бош қисми, тананинг чап ва ўнг томонлари, сузгичлари, кўзларининг атрофи ва бурунлари кўздан кечирилди. Намуналардан топилган паразитлар қисқич (пинцет) ёрдамида эҳтиёткорлик билан йиғиб олинади [17]. Тадқиқот вақтида йиғилган эктопаразит намуналари Балиқчилик илмий тадқиқот институти Ихтиопатология лабораториясида КЕRN ОБФ 131 микроскопи (Германия) ва Spot insinght 2.0 Mp рақамли камера текширилиб, лаборатория шароитида 70% ли этанол эритмасида фиксация қилинди. Эктопаразит турини аниқлашда паразитологик аниқлагичдан фойдаланилди [16]. Балиқларни гемоглобин кўрсаткичларини аниқлаш [15], адабиётлар орқали амалга оширилди. 750-800 грамм бўлган зоғора (Cyprinus carpio) 5 таси соғлом, 15 та зарарланган, жами 20 та балиқлардан олиниб, соғлом балиқлар бир бассейнга, касалланган балиқларни эса тасодифий равишда 3 гуруҳга 5 та дан тақсимланиб, алоҳидадан бассейнга солиб чиқилди. Тана вазнини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир бассейнга солинган балиқлар 21 кун давомида озиқлантириб борилиб тажрибадаги балиқлар умумий холати ҳар кун кузатиб борилди. Гемоглобин бўйича қон таҳлили ҳар 7 кунда олиб борилди. Бунинг учун балиқни докага ўраган ҳолда маҳкамланди қон олиш жойи яъни ўрта чизиқ билан анал тешигидан чиққан, ўрта чизиқга перпендикуляр равишда,чизиқлар кесишувида шакилланган нуқтада жойлашган. Укол жойи олдин қуруқ, кейин спиртда хўлланган пахта ёрдамида шилимшиқлардан тозаланди, инфекция игнасини укол жойига балиқнинг яссилигига нисбатан 45º ли бурчак |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling