Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- Spiraea prunifolia "Plena"
- Spiraea prunifolia
___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
98 Тадқиқотнинг мақсад ва услублари. Тадқиқотларимизни асосий вазифаси Тошкент Ботаника боғи тупроқ-иқлим шароитида Spiraea prunifolia "Plena" ўсимлигининг кунлик ва мавсумий гуллаш динамикасини ўрганишдир. Илмий-тадқиқот тажрибалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Акад Ф.Н.Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғига интродукция қилинган Spiraea prunifolia "Plena" ўсимлигида олиб борилди. Тобулғи яъни спирея (Spiraea L.) - раъногулдошлар оиласига мансуб буталар туркуми. Турнинг вакиллари ўрмон-дашт, ўрмон ва ярим чўл зоналарида ва Шимолий ярим шар тоғларининг субалп камарида учрайди. Осиёда жанубий чегара Ҳимолай бўйлаб, Шимолий Aмерикада - Мексика ҳудуди орқали ўтади. Тобулғи бўйи 0,15—2,5 метргача етадиган бута. Шох-шаббалари қалин, барг чиқаргандан сўнг март-апрель ойларида гуллайди, гули оқ ёки оч пушти, тўпгули шода ёки рўваксимон. Ёруғсевар, қурғоқчиликка ва совуққа чидамли, тупроқ унумдорлигига ўта талабчан эмас, лекин унумдор тупроқларда жуда яхши ўсиб ривожланади. Генератив ва вегетатив йўл билан кўпайтирилади. Спирея жуда кўп ва чиройли гуллагани сабабли юқори манзарали ўсимлик ҳисобланади[1]. Барглари тухумсимон, тескари тухумсимон ёки ланцетсимон бўлиб, битта томирли, учи 2-5 тишчали ёки бутун, юз томони тўқ яшил, устки томони яшил ёки зангори яшил рангда, гуллари оқ рангда бўлиб, йиғилиб соябонсимон тўпгул ҳосил қилади. Spiraea prunifolia – баҳор фаслида гуллайдиган барг тўкувчи бута. Оқ атиргулларга ўхшаш гуллари яшил барглар фонида ёрқин ажралиб туради. Ўсимлик тез ўсиш хусусиятига эга. Баландлиги 2-2,5 м гача, ёнига тарқалиш диаметри 2 м гача етади. Ушбу турнинг шохлари ингичка, жигарранг ёки қизил-жигарранг рангда. Баргларининг узунлиги 3-4см, кенглиги 1,6- 1,8см гача, тўқ яшил рангда, эллипссимон, тухумсимон чўзинчоқ, учлари ўткир, қисқа торайган, асосан бутун асосли, нозик тишли, 4-6 жуфт ён томирли, кузда тўқ сариқ ёки жигарранг қизил рангга айланади. Март ойидан гуллашни бошлайди. Қордек оппоқ гуллари соябонда тўпланади. Гул тожлари соф оқ, диаметри 8 мм атрофида. Гуллари ингичка, бир оз тукли бўлиб, 3-25 тадан гулли соябонларда жойлашади [1]. Улар ажойиб асал берувчи ўсимликлар бўлиб, ўзларининг хушбўйлиги билан чанглатувчи ҳашаротларни ўзига жалб қилади. Ўзининг декоратив таъсиридан ташқари, спиреяни парвариш қилишда жуда оддий. Шаҳар шароитларига чидамли. Қаттиқ қишда унинг баъзи ёш ўсимликлари музлаши мумкин, аммо кейин тезда тикланади. Якка ҳолда ва гуруҳлаб экишда қўлланилади[2]. Вегетация даврининг давомийлигига (бошланиши ва охири) кўра ўсимликлар тўрт гуруҳга ажратилади: - вегетациясини эрта бошлайдиган ва эрта тугатадиган ўсимликлар; - вегетациясини эрта бошлайдиган ва кеч тугатадиган ўсимликлар; -вегетациясини кеч бошлайдиган ва эрта тугатадиган ўсимликлар; - вегетациясини кеч бошлайдиган ва кеч тугатадиган ўсимликлар. Spiraea prunifolia "Plena" ўсимлигини биринчи гуруҳ ўсимликлари қаторига қўшиш мумкин. Интродуцент Spiraea prunifolia "Plena" ўсимлигининг вегетатив новдалари Тошкент Ботаника боғига 2018-йилнинг куз фаслида олиб келинган, траншеяда сақланиб январ ойининг учинчи декадасида иссиқхонага 10-15 см ли қаламчалари қўйилган. Download 7.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling