Хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича кредит шартномаси №181 сонли


Download 78.82 Kb.
bet4/22
Sana25.02.2023
Hajmi78.82 Kb.
#1230421
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Хорижий кредит линиялари ҳисобидан

Мавжуд миқдор - бу Кредитнинг фойдаланилмаган қисмини англатади.
Қарз маблағлари - Қарз олувчининг барча қарз мажбуриятларини англатади.
Қарз олувчи – «СУРХОН БРОНЗА ТОШ» МЧЖ
Назорат - ҳар қандай шахсга нисбатан, тўғридан-тўғри ёки билвосита, овоз бериш улушлари ёки акцияларига эгалик қилиш йўли билан ёки шартнома асосида ёки бошқа йўл билан, ушбу шахснинг бошқарувига ва сиёсатига йўналтириш ёки таъсир ўтказиш ҳуқуқини англатади.
Кредит хизматларини кўрсатиш коэффициенти - ҳар бир молиявий йил учун қарз олувчининг тахминий соф даромадининг нисбати (лойиҳа тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига кирадиган молиявий йилдан бошлаб, яъни ишлаб чиқариш ҳажми кредит муддати давомида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларида кўрсатилган маҳсулот ҳажмига тўғри келганда), Қарз олувчининг соф даромадлари ва харажатларининг оқилона башоратидан келиб чиққан ҳолда, кредит бўйича хизмат кўрсатиш учун қарз олувчининг тахминий харажатларига (асосий қарз, комиссия ва фоизлар) айтилади.
Кредит – Кредит деганда ушбу шартнома шартларига биноан Банк томонидан тақдим этиладиган 119 850 (Бир юз ўн тўққиз минг саккиз юз эллик) АҚШ долларига тенг маблағларнинг умумий миқдори тушунилади;
Кредитор- Европа тикланиш ва тарақиёт банки маблағлари.
Имтиёзли давр - Кредитнинг асосий қарзи тўланмаган вақтини англатади; ушбу Кредит шартномаси бўйича ушбу муддат молиялаштириш очилган кундан бошлаб 4 ойга тўғри келади, лекин 2022 йил «05» августдан кечиктирмаган холда.
Асосланган прогноз - қарз олувчи томонидан ушбу Қарз шартномаси бўйича қарз мажбуриятлари пайдо бўлишидан ўн икки ойдан илгари бўлмаган муддат ичида тайёрланган, банк томонидан қондириладиган, агар қарз олувчи бундай башоратни тақдим этганидан бери ҳеч қандай ҳодиса рўй бермаса, бундай тахминлар мавжуд бўлиб, улар асосли тахминларга биноан ёки қарз олувчининг молиявий ҳолати ёки асосий фаолияти натижалари учун жиддий салбий оқибатлар бўлиши мумкин.
Асосий контрактИмпорт шартномасини англатади, Жанубий Корея давлатининг "Haeruek Trading Co.,Ltd” компанияси билан «09» феврал 2022 йил куни №HT-2022-01-14 сонли, қиймати 141 000 (Бир юз қирқ бир минг) АҚШ долларилик контракт.

Download 78.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling