I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Поляков А.В. Введение в общую теорию права и государства: Курс лекций. 2000


Download 0.81 Mb.
bet16/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Поляков А.В. Введение в общую теорию права и государства: Курс лекций. 2000.

  • Нерсесянц В.С. Общая теория права и государства: Учебник. – М.: Норма – Инфра-М, 1999. – 552 с.

  • Лазарев В.В., Липень С.В. Теория государства и права. – М.: Спарк, 2000. – 511 с.

    1. Давлатнинг функциялари тушунчаси. Давлат функциялари ва вазифаларининг ўзаро муносабатлари.

    Давлатга унинг функционал фаолияти томонидан ёндашув биринчидан, давлат тушунчасини чуқурроқ билиб олишга, уни жамият ҳаётидаги тарихий аҳамияти ва ролини кўришга ёрдам беради. Иккинчидан, давлат фаолияти моҳиятини, унинг механизмини конкрет тарихий шароитларда илмий нуқтаи назардан чизиб беришга имконият туғдирди. Учинчидан, сифатли давлат бошқарувини амалга ошириш учун давлатнинг ташкилий тизимларини мукаммаллаштириш мақсадларига хизмат қилади.


    Давлатнинг функциялари – бу давлат фаолиятининг бош йўналишлари бўлиб, жамиятни бошқариш жараенида тегишли шакл ва усуллар ёрдамида давлатнинг мақсад ва вазифаларини, моҳияти ва ижтимоий белгиларини ифода этади.
    Юқорида келтирилган таъриф давлат функцияларининг нисбатан аҳамиятга эга бўлган белгиларини ажратиб кўрсатишга ёрдам беради:

    1. Давлат функциялари унинг исталган барча фаолиятлари бўлмасдан, балки асосий ва бош йўналишларидир, бу фаолият йўналишларини давлат тарихининг у ёки бу босқичида ёки бу босқичида ёки ўзининг бутун амалда бўлиш даврида четлаб ўтиши мумкин бўлмайди. Бу давлатнинг у ёки бу доирадаги мустахкам, шаклланган фаолиятидир (иқтисодда, сиёсатда, табиат муҳофазасида).

    2. Функцияларда давлатнинг энг чуқур ва мустаҳкам томонлари, яъни унинг моҳияти ифода этилади. Шунинг учун ҳам функциялар орқали давлатнинг моҳиятини, унинг жамият билан кўпқиррали боғлиқлигини ўрганиш (билиш) мумкин.

    3. Функцияларини бажара туриб, давлат жамиятни бошқариш билан боғлиқ бўлган вазифаларни ечади, унинг фаолияти эса амалий йўналишни касб этади.

    4. Давлат функциялари бошқарувлик тушунчасини англатади. Улар жамият тараққиётининг ҳар қандай тарихий босқичида давлат бошқарувининг мақсадларини конкретлаштиради.

    5. Функциялар маълум шаклларда (асосан ҳуқуқий) ҳамда давлат ҳокимияти учун характерли бўлган усулларда амалга оширилади.

    Функциялар давлат билан жамият ўртасидаги ўзаро харакатларга жуда боғлиқ. Давлат томонидан ўз функцияларини бажармаслик ижтимоий ҳаётда негатив ахволнинг пайдо бўлишига олиб келади. Агарда давлат ҳуқуқ тартиботни таъминлаш функциясини амалга оширишдан тўхтаса, жамият мувозанати бузилади, унинг барбод бўлишига олиб келади (анархия).
    Давлат функцияларининг объектив характердалиги, уларнинг кишилар эркин ва онгини четлаб ўтмасдан амалга оширилишини англатади.
    Демак, давлат ўз функцияларини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини аниқлашдан олдин жамиятнинг мавжуд ижтимоий талабларини эътиборга олиши зарур. Бу эса кишиларнинг онгли фаолияти билан таъминланади.
    Давлатнинг функциялари турлича бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши ёки ўзгариши жамият олдида турадиган вазифаларнинг кетма-кетлиги ва навбатига боғлиқдир.
    Вазифа - бу ечимини талаб қилса, функция – бу фаолият тури бўлиб, шу вазифани ечишга қаратилади.
    Бошқача айтганда, вазифа ва функция ўзаро алоқада бўлган, лекин биргаликдаги тушунчалар эмас.
    Қандайдир вазифаларнинг бажарилиши, қайсидир функциянинг йўқолишига, ва аксинча, биринчисининг пайдо бўлиши иккинчисининг юзага чиқишига олиб келади.
    Давлатнинг ҳар бир функцияси узининг мазмунига ва таъсир этиш объектига эга. Объект - ижтимоий муносабатларнинг маълум доираси бўлиб (иқтисод, маданият ва б.), уларга нисбатан давлатнинг таъсири қаратилган бўлади. Объектлар давлат функцияларини чегаралашга хизмат қилади.
    Давлат органларининг функцияларидан фарқли, давлатнинг функциялари барча ва кўпчилик органлар томонидан бажарилади. Конкрет давлат органларининг функциялари давлатнинг функцияларига қарама-қарши бўлмасдан, уларга бўйсундирилган.




    1. Download 0.81 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling