I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


синфий қарама-қаршиликлардан келиб чиқадиган функциялар


Download 0.81 Mb.
bet18/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

синфий қарама-қаршиликлардан келиб чиқадиган функциялар;

  • жамиятнинг талабларидан келиб чиқадиган функциялар (ҳуқуқ тартиботни, табиат муҳофазасини ва бошқаларни таъминлаш).

    Давлат функциялари йўналишига кўра ички ва ташқи функцияларга бўлинади.


    Ички функциялар мамлакат ичкарисидаги вазифаларни ечишга қаратилган бўлиб, давлатнинг жамиятга таъсирини активлик даражасини кўрсатади.
    Ташқи функциялар бошқа давлатлар билан маълум муносабатларни ўрнатишга ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолият йўналишлари.
    Ички функциялар ичида бир қатор қўриқловчи характерга эга бўлган функцияларни ажратиб ўтиш мумкин, буларга мулкчилик шаклларини, ҳуқуқ тартиботни таъминлаш, табиат ва атроф муҳитни, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқаларни қўриқловчи функциялар жумласига киради.

      • Амалдаги мулкчилик шаклларини қўриқлаш – бу функция барча давлатларга хосдир.

      • Ҳуқуқ тартиботни кўриқлаш – исталган давлатнинг энг муҳим ва зарур функцияларидан бири бўлиб, у жамият талабларидан келиб чиқади.

      • Табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза этиш функцияси ҳозирги даврнинг энг долзарб масалаларидан биридир.

      • Иқтисодий функция айниқса ривожланган давлатларнинг асосий функцияларидан бири қаторида кириб келди (ХХ аср иккинчи ярми).

    Иқтисодий функция антикризис йўналишига қаратилган бўлиб, мақсади ижтимоий йўналишга эга бозор иқтисодиётини яратишдир.

      • Давлатнинг ижтимоий функцияси моҳиятан кўпқиррали, давлат фаолияти ҳажми (масштаби) жиҳатдан кенг бўлиб, унинг асосий вазифаси жамиятдаги ижтимоий ҳолатни юмшатиш, кишиларнинг ижтимоий ахволини мумкин қадар тенглаштириш, соғлиқни сақлашни, маълумот олиш ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган.

      • НТПни ривожлантиришга қаратилган функциялар...

    Ташқи функциялар мамлакатни ёвуз кучлардан кўриқлаш; дипломатик алоқалар олиб бориш; урушлар эълон қилиш; давлатлараро савдо-сотиқ, умумхавфсизликни таъминлаш; халқаро тинчликсевар ҳарбий кучларни ташкил этиш ва бошқаларга қаратилган.




    1. Download 0.81 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling