I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Аҳмад Югнакий 
Аҳмад Югнакий (Аҳмад ибн Маҳмуд Югнакий) тах. 
1147-50. йилларда туЕилган, вафот қилган йили ҳақида аниқ 
маълумот йўқ. У XII асрда яшаб ижод қилди. «Ҳибатул-
ҳақойиқ»да келтирилган маълумотларга қараганда, шоирнинг 
отаси Маҳмуд Югнак шаҳрида яшаган. Аҳмад Югнакий бутун 
умр шоирлик билан шуғулланган. Кўзи ожиз бўлишига 
қарамасдан, замонасининг ўқимишли ва фозил кишиси, 
истеъдодли олим ва шоир бўлган. 
Аҳмад Югнакийнинг бизга етиб келган ягона асари 
«Ҳибатул ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар армуғони»)дир. 
Энг аввало таъкидлаш лозимки, Аҳмад Югнакийнинг 
«Ҳибатул-ҳақойиқ» китоби туркий халқларнинг ноёб адабий 
ёдгорлиги сифатида қадрлидир. Китобнинг қимматли томони 
шундаки асарнинг ўша даврдаги социал-сиёсий шароит 
тўғрисида аниқ маълумот беришидан ташқари, унда ахлоқ, 
151 


таълим-тарбия, хулқ-одоб, яхши фазилатларни эгаллаш, 
тубан иллатлардан хал ос бўлиш ҳақида ҳам сўз юритилади. 
Шоир исломий қадриятларни тарғиб қилади, тилнинг 
аҳамияти ҳақида гапиради. Аҳмад Югнакийнинг 
ҳурфикрлилиги ва илғор позицияда туриши шулар билан 
белгиланади. Н. Маллаев таъкидлаганидек, «У диний мистик 
адабиётнинг намояндалари сингари инсоннинг илмий 
фаолияти ва қобилиятини қораламайди, мутакаллимлар каби 
дин, шариат ақидаларини илм-фанга қарши кураш воситаси 
қилиб қўймайди, балки у Юсуф Ҳожиб каби илм-фанни 
ёқлайди, олимлар ва фозилларни улуғлайди, 
маърифатпарварликни тарғиб қилади, кишиларни илмли, 
маърифатли бўлишга чақиради, жоҳилликка қарши 
курашади».
36 
Аҳмад Югнакий «Ҳибатул-ҳақойиқ» рисоласида 
билимли кишиларни юксакка кўтаради, илм-инсоннинг 
зийнати, деб билади. Билим туфайли саодат йўли очилади, 
инсон хулқ-одоб салтанатидан ўзига тегишли жой олишига 
муяссар бўлади. 
Билимли киши илмни фарклайди, эй дуст. 
Илм кадрини билимли одам билади. 
Билимнинг кадрини кишига илм билдиради
Билимни нодон, тубан киши нима қилади. 
Аҳмад Югнакий билимсиз, нодон ва жоҳил кишиларни 
аёвсиз қоралайди, зероки ундайларга ўгит-насиҳат 
фойдасиздир, улар илмнинг қадрига етмайдилар. 
У ҳар бир киши ўйлаб гапириши, керак бўлганда тилини 
тийиб туриши, ўринсиз сўзламаслиги лозимлигини уктиради. 
«Киши бошига тушган ҳар қандай иш унинг тили туфайли 
содир бўлади, бу тил сабабли айримлар яхшилик, айримлар 
ёмонлик кўради», — деб таъкидлайди адиб. 
Олим рисоласида бойликка ружу қўймасликка, оз 
нарсага қаноат қилишга даъват қилади. У асарида бахил ва 
гердайганларни, бойлик кетидан қувиб, қанчалик кўп мол-
дунё тўпласа ҳам кўзлари оч кишиларни шундай таъкидлайди: 
«Бахил киши меҳнатсиз ҳаром йўл билан кўп олтин, кумуш 
152 


йигди, натижада у дунёга лаънат ва бадномлик орттириб 
кстди. Унинг моли кишиларга тақсим бўлди, бахил эса 
(умдан) фақат сўкиш, лаънатгагина эга бўлди». 
Аҳмад Югнакийнинг ижодий меросида инсон ва унинг 
фичилатларини тасвирлаш марказий ўринни эгаллайди. У 
рисоласида сахийлик, яхшилик, меҳр-шафқат, дўстлик, 
камтарлик, тавозе каби инсоний хислатларни куйлади, доимо 
Гюшқаларга, айниқса, муҳтожларга ёрдам бериш зарурлигини 
уқтирди. «Яхши яроқли ошингни кишига едир, яроқли нарса 
(кийимлик) топсанг, яланғочларнинг йиртилган кийимини 
бутла», — дейди мутафаккир. 
Аҳмад Югнакий инсонларнинг ярамас иллатлари 
бўлмиш адолатсизлик, жабр-зулм, вафосизлик, меҳр-
оқибатсизлик, хасислик ва бошқаларни қоралади. У 
шмонасидан зорланиб халқорасида душманлик, ғаразгўйлик, 
адолатсизлик авж олаётганлигидан нолийди. У ақлли, 
уддабурон, ҳунар соҳибларига дунё бевафо эканлигини 
таъкидлаб, тубан ва разил одамлар ҳурматда эканлигидан 
норози бўлади. «Хасисларни улутлаб, нафсоният йўлидан 
борувчи, яхшиларни хор қилиб, адоват ва бахтсизликдан 
иборат дунё хатолар билан ўтиб боради», — деб ёзади адиб. 
Хуллас, Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул-ҳақойиқ» асари 
туркий халқлар маданияти, адабиёти, тилини 
ривожлантиришда қимматли манба ҳисобланди. Унинг 
ижодий мероси кейинги даврларда яшаган мутафаккирлар, 
хусусан, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад 
Яссавий ва бошқаларнинг дунёқарашига самарали ва 
сезиларли таъсир кўрсатди. Унинг «Ҳибатул-ҳақойиқ» асарига 
улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий юксак баҳо берган. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling