I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


§| йЖцида тариқат даражасига кўтарилди


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси


§| йЖцида тариқат даражасига кўтарилди. 
КуОравия биринчилардан бўлиб, сўфийлар 
|УИ<*Кпр:п11ида узоқ вақтлар ҳукмронлик қилган илоҳий 
Цкқнқптпи инсон фақат фонийлик, яъни буткул ўзлигини 
ЦУқштан беҳудлик ҳолатида, беҳуш, девона бўлган 
Пни I ид;и ина билишга қодир, деган ғояга қарши чиқди. Кубро 
ИЛ1>\1п"| қадриятни билишда Жунайд Бағдодий (вафоти 910 
ими) асос солган «саҳв» сод ҳарфи билан, яъни «ҳушёрлик» 
йУшши янадаривожлантирди. Худди шунингучун ҳамбутун 
омам, жумладан инсон олами сирларини билиш учун ҳам 
йчиоқий-зоҳирий, ҳам ботиний — важдий билимларни 
•илллаш зарур эканлигини таъкидлади. 
Кубравияда илк марта «офоқ ва анфус» назариясини 
тлсаивуф фалсафасига татбиқ этди. Ушбу назарияга кўра, олам 
(>ир бутун («олами Кабир») бўлиб, илоҳий олам («олами 
Кубро») ва инсон олами («олами Сағир») бирлигидан иборат. 
Илоҳий олам билан инсон олами ўзаро диалектик 
алоқадорликка эга. Шунинг учун ҳам инсон онги ва 
фаолиятида бўладиган ўзгаришлар, шубҳасиз, бутун олам 
(«олами Кубро») билан чамбарчас боғлиқ. Кубравия 
таълимотига кўра, ҳар бир инсон ўзига хос кичик олам 
(«олами Суғро») бўлиб, унда бутун оламнинг («олами 
Кубро») барча хусусиятлари ўз аксини топади. Оламни яхлит, 
гула тасаввур қилмоқ учун, яъни «олами Кубро»нинг турли-
туман хусусиятлари ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлмоқ 
учун нафақат илоҳий олам, балки инсон оламининг ҳам сиру 
сифатларини билмоқ даркор. Инсон агар тинимсиз изланса 
илоҳий оламнинг ҳам, инсон оламининг ҳам сиру 
сифатларини билиб олади. Оламнинг бирлигини билишга, 
энг аввало, олами кабир, яъни илоҳий оламнинг сиру-
асрорларини билиб олиш лозим. 
Инсон илоҳий сифатларни камолот пиллапояларидан 
кўтарилиб, аста-секин эгаллайди. Лекин бундай мураккаб 
йўлни босиб ўтиш учун ҳар қандай шогирдга пиру комил, 
ҳақиқий устоз раҳнамолик қилиши зарур. Чунки Аллоҳ васли 
165 


томон интилаётган шогирд босиб ўтиши зарур бўлгац 
мураккаб йўлда, яъни зикру-хилват, муроқаба ва мушоҳада; 
чоғида унинг бошида турли хаёллар чарх уриб, қалбини ҳар 
хил ҳис-туйғулар қамраб олиши мумкин. Ана шундай пайтда 
унга муршид раҳнамолик қилмаса, мурид шайтон йўлига 
киришиҳечгап эмас. 
Инсон илоҳий олам сирларини кўзи билан кўра 
олмайди, қулоғи билан эшита олмайди, балки руҳиятида, 
маънавиятида бўладиган ўзгаришларни ўта ҳушёрлик билан 
ақл-фаросат ёрдамида таҳлил қилиш орқали эришади. 
Кубравияда илоҳий оламни билишда интуитив тафаккур 
муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳар томонлама исботлашга 
ҳаракат қилинади. Кубравиядаги «латоиф» назариясида 
инсонни руҳий ҳолатида бўладиган ўзгаришлар, турли ҳис-
туйғулар, кечинмалар, ҳаяжонларнинг вужудга келиши ва 
уларни ўзаро алмашиниб туриши турли шакл ва рангларда 
намоён бўлади. Бу назарияга кўра, инсон руҳий ҳолатида 
бўладиган ўзгаришлар турли шакл (нуқта, доғ, дойра) ҳамда 
рангларда намоён бўлади. Ҳар бир шакл, рангда маълум маъно 
яширинган бўлади. Хусусан, дойра фалакни айланиб 
туришини ифодаласа, доғ-дунё тимсолидир, нуқта эса 
ваҳдатдир. Дойра ўз ўқи атрофида айланиб тургани учун, нуқта 
томон узлуксиз интилади. Шунинг учун ҳам нукта моҳиятини 
англаш орқали инсон илоҳий олам моҳиятини идрок этади. 
Дойра, доғ ва нуқта ҳолатларининг ўзгариб туриши турли 
рангларнинг алмашиниб туришида ҳам намоён бўлади. Ўз 
навбатида, рангларнинг алмашиниб туриши инсон руҳий 
ҳолатини характерлайди. 
Кубравия таълимотига мувофиқ, оқ, сариқ, зангори, 
яшил, кўк, қизил, қора ранглар инсон руҳий камолоти 
даражаларини ифодалайди. Оқ ранг — исломни, сариқ ранг 
— иймонни, зангори ранг — эҳсонни, яшил ранг — ишончни, 
кўк ранг — тўлиқ ишончни, қизил ранг — ирфонни, қора 
ранг — ҳаяжонни (ҳайратни) англатади. Инсон Худо васлига 
етмоғи учун нафақат руҳан пок, балки маънавий етук ҳам 
бўлмоғи зарур. Бунинг учун эса ҳар бир мурид, солик қуйидаги 
166 


рИ шхлоқий талабни бажармоғи даркор: 1) тавба — ҳар бир 
(рлинган кичик хато ёки гуноҳ учун дарҳол Худодан кечирим 
|1рйш. пушаймон бўлиш; 2) зухд - тақво, парҳез, демак, 
Кубрания Тавба қилган кишининг ҳаромдан ҳазар қилиши, 
Дллохл
ан
қўрқиб, ман этилган ишларни қилмаслиги; 3) 
Твнаккул—кундалик амалий фаолиятида ёлғиз Аллоҳга 
вуипиш, ўз ихтиёрини Худога топшириш; 4) қаноат—озга 
рели бўлиб, кўпдан воз кечиш; 5) узлат—бошқалардан 
ижрплиб, якка ўтириш; 6) таважжуҳ— бутун вужуд билан 
Худога сиғинмоқ; Яратганга юзланиб, ундан мадад сўраш, 
Аллоҳга қалбдан интилиш; 7) сабр — бошга тушган оғир 
иҳнолдан нолимасдан, турли азоб-изтиробларга чидаш; 8) 
муроқаба — Тангри борлиғининг денгизига шўнғиб, илоҳий 
оламни кузатмоқ, илоҳий оламга хаёлан сайр қилмоқ; 9) 
1икр — дилда ҳам, тилда ҳам Худони ёд айламоқ; 10) ризо — 
Гангри иродасига қаршилик кўрсатмасдан, тақцир ҳукмига 
бўйсуниш. 
Кубравия таълимотига мувофиқ, инсон руҳий-
маънавий камолотга эришувининг энг муҳим шартларидан 
бири - умрни зое кетказмаслик, беҳуда ишларга сарф 
қилмаслиқдир. Инсон умри жуда тез ўтиб кетадиган, тарих 
учун арзимас бир фурсатдир. Шунинг учун ҳам, ўлим ва 
охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, 
хотиржамлиқдан кўра гўзалроқ нарса йўқ. Инсон маънавий 
қиёфасини безаб турадиган энг муҳим безак тавозе, энг 
хунуги бахиллиқдир. Яхши хулқ яхшилик устига яхшилик олиб 
келса, ҳасадгўйлик ёмонлик устига ёмонлик қўшади. Доимий 
саъй-ҳаракатда бўлган киши ҳамиша зафарларга эришаверса, 
лоқайд, дангаса эса муваффақиятсизликларга гирифтор 
бўлаверади. Кубравиянинг таъкидлашича, инсоннинг 
маънавий етуклиги ўз нафеини тия билиш билан хам ўлчанади. 
Ўзини-ўзи тарбиялай олган ва турли шаҳватлардан ўзини 
тия олган киши энг қудратли инсондир. 
Кубравия таълимоти Ватанимиз фалсафаси, олам ва 
одам тўғрисидаги фалсафий фикрлар тараққиётига сезиларли 
таъсир ўтказди. Истиқлол йилларида ушбу мутафаккирнинг 
167 


мероси кенг ўрганилмоқца, унинг номи тикланиб, таълим 
маънавиятимизни бойитаётган манбалардан бирга айланд 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling