[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.08.00 Аҳолининг санитария-эпидемиологик соғломлиги / 14.01.08.02 Санитария ва гигиена меъёрлари ҳамда қоидалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
қарори
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0020-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
ID-53775 (V-3)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 4 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 70]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
1. Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0020-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0292-11-сон СанҚваН, 2011 йил 5 май) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 январь,
0020-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 21 январдаги 0020-22-сон қарорига
ИЛОВА
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тиббий фаолиятни амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария-эпидемиология талабларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |