Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Download 154.33 Kb.
|
0020-22 22.01.2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-жадвал Операция блокларнинг асосий ва қўшимча хоналарининг таркиби ва майдони
- Ўзак ҳужайраларини кўчириш (трансплантация) амалиёти
- Операция блокидаги ёрдамчи хоналар
Изоҳ: * ҳожатхоналар сони (1 — эркаклар учун, 1 — аёллар учун), тиббий ходимлар учун алоҳида; ** клизма қўйиш хонаси бўлим йўналишига мувофиқ ташкил этилади. 4-§. Операция блоки 79. Операция блоклари изоляция қилинган (алоҳида бинода ёки стационар билан ўтиш йўллари ёки йўлаклар билан бирлашган изоляция қилинган секцияларда) ҳамда вертикал коммуникациялардан (техник шахта, лифт, чиқинди ташлаш қувурлари) имкон қадар узоқда жойлаштирилиш зарур. 80. Шошилинч жарроҳлик учун жарроҳлик хоналари қабул бўлимлари таркибида ташкиллаштирилади. 81. Тиббиёт ходимлари учун операция блокларига кириш санитария-тозалов хонаси орқали амалга оширилади. 82. Операция блокида «тоза» ва «йирингли» операция хоналари ажратилади. Ушбу талабни бажариш учун шароитлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ёки шошилинч ҳолатларда йирингли операциялар махсус ажратилган кунларда ёки «режали» жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг жорий тозалаш ва дезинфекция ишларидан сўнг ўтказилади. 83. Операция блоклари бир-бирининг устида жойлаштирилганда септик жарроҳлик хоналарини асептик жарроҳлик хоналаридан юқорида жойлаштириш лозим. 84. Тиббий кислород билан таъминланиши марказлаштирилган бўлиши керак. Марказий кислород пункти алоҳида қурилган бинода жойлаштирилган бўлиши керак. Кислород станцияларини қуришда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши керак. Кислород газ баллонларини бевосита бўлимларда, операция блокларида ва ДПМнинг бошқа хоналарида сақлаш ва ишлатиш мумкин эмас. 85. Операция хоналари бактерицид лампалар билан таъминланган бўлиши керак. Операция хоналарини кварц ёрдамида зарарсизлантириш жорий, мукаммал тозалов ишларидан сўнг, якуний дезинфекция ва жарроҳлик амалиётидан олдин ўтказилади. 86. Операция блокда наркоз аппаратуралари ва тиббий асбоб-анжомларни зарарсизлантириш учун алоҳида ажратилган ва жиҳозланган хоналар бўлиши керак. 87. Гипс тайёрлаш хоналарида 0,1м3 ҳажмдаги гипсни тиндирувчи идишлар ўрнатилган бўлиши керак. 88. Операция блоклари 4 та ҳудуддан иборат бўлиши керак: стерил режим (операция хонаси, донор органларини тайёрлаш хонаси) ҳудуди; қаттиқ режим (операция олди, наркоз, стерил биксларни сақлаш учун материал хонаси) ҳудуди; чекланган режим (асбоб-анжомлар, экспресс лаборатория, жарроҳлик асбоб-анжомлари ва буюмларни тайёрлаш хонаси, беморларни уйғотиш хонаси, операция ҳамширалари хонаси ва б.) ҳудуди; умумшифохона режими (стерил шароитлар талаб қилмайдиган хоналар, ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар, материаллар ва чойшаблар сақлаш хонаси, бўлим мудири ва катта ҳамшира хонаси) ҳудуди. 89. Академик лицей, профессионал таълим, олий таълим муассасалари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ўқув ёки илмий базаси ҳисобланган ДПМда жарроҳлик амалиёти жараёнини кўриш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган алоҳида хона ажратилади. 90. Операция блокларининг асосий ва ёрдамчи хоналари таркиби ва майдонлари қуйидаги 6-жадвалда келтирилган. 6-жадвал Операция блокларнинг асосий ва қўшимча хоналарининг таркиби ва майдони
Изоҳ: * лойиҳа топшириғи бўйича; ** 2 тадан ортиқ операция залларига эга бўлган операция блокларида юқорида кўрсатиб ўтилган хоналарнинг мавжуд бўлиши шарт; *** микрохирургия операциялари ўтказиладиган ихтисослаштирилган ДПМда жойлаштиришга йўл қўйилади; 2 тадан ортиқ операция залларига эга бўлган операция блокларида йиғиштириш анжомлари ва дезинфекция воситаларини сақлаш учун 2 та хона кўзда тутилади. Download 154.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling