Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
-жадвал Туғруқ комплекслари (бўлимлари) хоналарининг таркиби ва майдони
Download 154.33 Kb.
|
0020-22 22.01.2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-§. Чақалоқлар патологияси бўлими
- Чақалоқлар патологияси бўлимининг хоналари таркиби ва майдони
- 9-§. Юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимлари
- 9-жадвал Бокслар ёки ярим бокслардан таркиб топган хоналарнинг майдони (лойиҳа топшириғи бўйича)
- 10-§. Тери-таносил касалликлари муассасалари
7-жадвал
Туғруқ комплекслари (бўлимлари) хоналарининг таркиби ва майдони
Изоҳ: *изолятор сифатида фойдаланилиши мумкин. **зарурат бўлганда клизма қўйиш хонаси сифатида фойдаланилиши мумкин. 8-§. Чақалоқлар патологияси бўлими 112. Туғруқ мажмуаси (бўлими) чақалоқлар патологияси бўлими алоҳида изоляция қилинган бўлимда жойлашган бўлиши керак. 113. Чақалоқлар патологияси бўлими хоналари таркиби ва майдони 8-жадвалга мувофиқ бўлиши керак. 8-жадвал Чақалоқлар патологияси бўлимининг хоналари таркиби ва майдони
9-§. Юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимлари 114. Юқумли касалликлар шифохоналари (бўлимлари) алоҳида бинода жойлаштирилиши керак. 115. Юқумли касалликлар бўлимларида ўринлар бокслар, ярим бокслар ва палаталарда жойлаштирилиши лозим. 116. Юқумли касалликлар шифохоналарида 20 фоиз ўринлар боксларда, 40 фоиз ўринлар ярим боксларда, қолган 40 фоиз ўринлар палаталарда жойлаштирилади. Ҳар бир палатада душ ва ҳожатхона бўлиши керак. 117. Юқумли касалликлар шифохоналари (бўлимларини) лойиҳалаштиришда палаталардан коридорларга юқумли касалликлар тарқалиш имконияти истисно этилиши лозим. 118. Юқумли касалликлар бўлимида болалар палаталарини, шунингдек 7 ёшга тўлмаган болалар палаталарини йўлаклардан ажратиб турувчи деворлар ва ойнали деворлар кўзда тутилиши керак ва уларнинг ўлчамлари лойиҳа топшириғи билан белгиланади, шунингдек палаталар шлюзларида ҳожатхоналар кўзда тутилиши керак. 119. Палаталарнинг деворлари ва ойнали деворлари орасидаги йўлакдан палаталарга чойшаблар, кийим-кечаклар ва дори воситаларини узатиш мосламаси кўзда тутилиши лозим. 120. Бокслар ва ярим бокслар таркибида ҳожатхона, душ ва чиғаноқдан таркиб топган санузел бўлиши керак. 121. Ярим боксларда палата ва коридор ўртасида шлюз кўзда тутилади. Боксда ташқарига чиқишга эга бўлган тамбурга эга бўлиши лозим. 122. Бокс ёки ярим боксдаги ўринлар сони 2 тадан ошмаслиги лозим. 123. Бокслар ёки ярим бокслардан таркиб топган секциялар хоналарининг майдони 9-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим. 9-жадвал Бокслар ёки ярим бокслардан таркиб топган хоналарнинг майдони (лойиҳа топшириғи бўйича)
10-§. Тери-таносил касалликлари муассасалари 124. Тери-таносил касалликлари муассасалари алоҳида турган биноларда жойлаштирилиши керак. 125. Тери-таносил касалликлар бўйича тиббий хизматни амалга оширадиган муассасалар амбулатор ва стационар тиббий хизмат кўрсатадиган муассаса турларига ажратилиши керак. Мажбурий даволаниш йўлга қўйилган муассасалар қўриқланадиган бўлиши керак. 126. Шифохоналарда жинсий йўл орқали юқадиган касалликларни даволаш, дерматомикозларга чалинганларни ва сурункали тери касалликларга чалинганларни даволашга мўлжалланган бўлимлар кўзда тутилган бўлиши керак. Ушбу йўналишдаги шифохоналар ташкил этилганда, қабул бўлимида жинсий йўл орқали юқадиган касалликларга чалинган ва бошқа турдаги касалликларга чалинган беморларни ҳамда болаларни қабул қилиш учун алоҳида қабулхоналар бўлиши керак. 127. Тери-таносил касалликларига чалинган беморлар учун мўлжалланган бўлимда, муолажа хонаси ҳамда гинекологик кресло билан жиҳозланган кўрув хонаси кўзда тутилган бўлиши лозим. 128. Тери касалликларига чалинган беморлар учун мўлжалланган бўлимда, тери қатламларига ишлов бериш учун амалиёт хоналари кўзда тутилган бўлиши керак. 129. Ушбу бўлимлар ташкил этилганда, беморларнинг кийимлари ва чойшабларини дезинфекция ва дезинсекция қилиш учун албатта дезинфекция камера блоки бўлиши керак. 130. Тери-таносил касалликлари бўлими мавжуд бўлган шифохоналарда чойшаблар график асосида кирхонада алоҳида белгиланган кунларда ювилади, ушбу бўлим чойшаблари ювилгандан кейин кирхонанинг барча хоналарида мукаммал тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказилади. Download 154.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling