Мавзу: Психоанализ таълимоти


Download 302.71 Kb.
bet1/8
Sana12.03.2023
Hajmi302.71 Kb.
#1265592
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Психоанализ таълимоти 11

МАВЗУ: КЛАССИК ПСИХОАНАЛИЗ ВА УНИНГ МОДИФИКАЦИЯЛАРИ ( 4-соат)

1. З.Фрейд психоанализ таълимоти асосчиси

2. Индивидуал психология (A. Aдлер)

3.Аналитик психология (К. Юнг)

4.Э.Эриксон назариясида шахснинг яхлитлиги ва шахснинг ривожланиш босқичлари.

5.К. Хорнининг шахс концепсияси

6.Э. Берннинг транзаксион таҳлил назарияси

7.В. Райхнинг “Характер” консепцияси

8.Эго психология (Aнна Фрейд)

9.Э.Фроммнинг гуманистик психоанализи (1900-1980),

10. Д. Боулбининг боғланиш назарияси

ЗИГМУНД ФРЕЙД (1856-1939)

Зигмунд Фрейд (нем. Sigmund Freud, тўлиқ исми Sigismund Schlomo Freud.

1856 йил 6 май, Фрейберг, Aвстрия -1939 йил 23 сентябр, Лондон)

Австриялик психолог, психиатр ва невролог. Психоанализ асосчиси.

З. ФРЕЙД ПСИХОАНАЛИЗ ТАЪЛИМОТИНИНГ АСОСЧИСИ (1856-1939)

  • Зигмунд Фрейд - австриялик психоаналист, психиатр ва невролог. Психоанализ таълимотининг асосчиси. Зигмунд Фрейд 1856 йил 6 майда Австриянинг Фрейберг шаҳрида туғилган. У оилада 8 та фарзанддан учинчи фарзанд бўлган. Отаси Якоб Фрейд онаси эса, Амалия Фрейд бўлган. Оиланинг аосий даромади мато тўқувчи бўлган. Бу иш уларнинг оиласи учун етарли бўлган. Кейинчалик оила инқилоб ва урушлар эвазига Лейпцигга, бир йил ўтиб Венага (Австрия) кўчиб ўтади. З.Фрейд Венага ўтган йилларини эслагиси келмайди чунки, улар яшаган жой камбағал ҳудуд бўлиб, кўпинча ахлоқсизликлар, шовқинлар ва ёқимсиз қўшниларнинг низолари З.Фрейднинг оиласига ёқмасди. З.Фрейднинг ота-онаси ўғлини жуда яхши кўришган ва унга катта умид боғлашган. З.Фрейд ёшликдан адабиёт ва фалсафий асарларга жуда қизиққан. У. У. Шекспир, О.Кант, Шопенгауэр, Ф.Ницше ва Гегелларнинг асарларини яхши ўзлаштирган. 1873 йилда ўн етти ёшда Фрейд Вена университетининг тиббиёт факултетига ўқишга кирди. Ўқишнинг биринчи йили кўплаб инсонпарварлик мазмунидаги семинарлар ва маърузаларда қатнашди, кейинчалик анатомия, химия, зоологияни яхши ўрганди. Талабалик даврида мунтазам масхараларга ва тенгдошларнинг ҳужумларига бардош бериб, Зигмунд ўз характерида чидамлилик, баҳсда муносиб қаршилик кўрсата олиш қобилияти ва танқидга қарши туриш малакасини ўзида ривожлантирди. Психолог ва физиолог Эрнст фон Брюкк ҳамда зоолог Карл Клауслар унинг аосий устозларидан бири саналади. Улар билан Вена физиология институтида кўплаб илмий ишларни амалга оширишган. Кейинчалик, Фрейдд Вена институтидан кетиб, шаҳар больницасига ишга кирди ва шу орқали кўплаб ютуқларга эришган. Ва мазкур шифохонанинг психиатрия бўлимида ўз фаолиятини олиб борган.

Download 302.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling