Мавзу: Психоанализ таълимоти


З.Фрейдга кўра боланинг риожланиши


Download 302.71 Kb.
bet4/8
Sana12.03.2023
Hajmi302.71 Kb.
#1265592
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Психоанализ таълимоти 11

З.Фрейдга кўра боланинг риожланиши

Фрейд боланинг ривожланишини “завқланиш” ҳисси билан боғлаб ўрганишни таклиф этади. З.Фрейд болаларнинг ривожланишини беш босқичини аниқлади.

1. Орал босқич (0-18 ойликкага) (оғиз орқали) : бола оғиздан лаззатланишни қидиради (масалан, сўришдан).

2. Aнал босқич (1,5-3 ёш)( бола анусдан завқланади) (масалан хожат чиқарганда).

3. Фаллик: (3-6 ёшгача) (етилиш) болалар ўз жинсий мансублигидан завқ олади.

4. Латент (яширин) (6-12 ёшгача): боланинг завқ олишга бўлган яқинлик мотивацияси.

5. Гентал: (вояга етиш) ривожланиш мантиқий хулосалар ва ўзини ривожлантириш билан.

Шахсдаги зиддиятлар ва Ҳимоя механизми

Ҳимоя механизмлари оиладан ва ташқи муҳитдан орттирилади. Инсон ақлининг таркибий қисмлари доимий зиддиятда бўлади. Зиддиятлар маълум чегаралардан ошиб кетганда, инсонда мен ҳимоя механизм ишга тушади, ҳимоя механизмларининг қуйидаги шакллари мавжуд:

Бостириш - Безовта қилувчи ёки хавфли фикрларни онгдан чиқариб юборади. Бирор киши ўз ташвишининг ҳақиқий сабабини - масалан, болаликдаги травматик воқеани шунчаки "унутиши" мумкин.

Рад этиш - Одамлар содир бўлган нарсага ишонмайди ёки уни тан олишни хохламайди. Боласини йўқотган ота-оналар кўпинча содир бўлган воқеанинг ҳақиқатига ишонишни хоҳламайдилар.

Проекция (ирғитиш, ташлаш) - Инсон ўз фикрлари ва ҳис-туйғуларини бошқа бировларга боғлайди. Масалан, у яширин фантазияларни ва ижтимоий жиҳатдан қабул қилинмайдиган истакларни бошқа одамларга ўтказади.

Йўналтириш - одам ўз реакциясини йўналтиради ва кучланишни келтириб чиқарадиган объектни хавфсизроқ бошқасига ўзгартиради. Мисол, хўжайин ўз ғазабини заифроқ - бўйсунувчига, болага ёки итга йўналтиради.

Регрессия - одам салбий ҳис-туйғуларга жавобан орқага қайтади. Мисол учун, бирор ёмон сўзни эшитган киши, масалан бола каби ўзини тутади.


Download 302.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling