Aгар камчилик туйғуси одамга таъсир этса, унда ўз камчиликларини бартараф этиш истаги пайдо бўлса, у ҳолда устунликка интилиш энг яхши бўлади - нафақат камчиликни бартараф этиш, балки энг моҳир ва билимдон бўлиш истагини келтириб чиқаради. Бу ҳис-туйғулар, Aдлер нуқтаи назаридан, нафақат индивидуал ривожланишни, балки бутун жамият тараққиётини ҳам рағбатлантиради. Бу ҳис-туйғуларнинг ривожланишига ёрдам берадиган махсус механизм ҳам мавжуд - компенсация. Компенсация - бу жисмоний, ақлий ва шахсий камчиликларни тўлдириб бориш, компенсацион ривожланиши, ҳақиқий ёки хаёлий камчиликларни бартараф этади. - Aдлер компенсациянинг 4 та асосий турини ажратди:
- 1. Тўлиқ бўлмаган копенсация;
- 2. Тўлиқ компенсация;
- 3. Ортиқча компенсация;
- 4. Хаёлий компенсация ёки касалликка чалиниш.
ШАХСНИНГ ҲАЁТ ТАРЗИ (УСЛУБИ)
Ҳаёт тарзи (услуби) - бу инсоннинг дунёга ва ўзига бўлган муносабати - унинг мақсадлари, интилишлари йўналиши ва ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда фойдаланадиган ёндашувлари.
Шахс учта асосий муаммони ҳал қилишда ўзини намоён қилади:
Ҳаёт тарзи қуйидагилар билан тавсифланади:
- Профессионал муаммолар (иш)
- Дўстлик ва ҳамкорлик муаммолари ( янги дўстлар ва ҳамкорлар)
- Севги ва никоҳ муаммолари ( ҳаёт - мамот)
- Эрта шаклланиш
- Хато қилиш
- Барқарорлик
А.Адлер назариясининг З.Фрейд назариясидан фарқи
Фрейддан фарқли ўлароқ, Aдлер шахснинг шаклланишида майлларнинг ролини минималлаштирди ва онгсиздан кўра, онгли хатти-ҳаракатлар омилларига кўпроқ эътибор қаратди.
2. Фрейд хулқ-атворни асосан ўтмиш - белгилайди деб ҳисоблаган бўлса, Aдлер эса, хулқ –атворни келажак мақсадларимиз белгилайди деб атади. Яъни мақсадларга эришиш учун курашиш ёки келажакда баъзи воқеаларни кутиш орқали биз ҳозирги хатти-ҳаракатларимизга таъсир қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |