9-маъруза. Жон мейнард кейнс таълимоти ва неокейнсчилик кейнс таълимоти вужудга келишида бошқа таълимотларнинг ўрни


Download 194.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana09.02.2023
Hajmi194.83 Kb.
#1182976
  1   2   3
Bog'liq
9-маъруза



9-маъруза. ЖОН МЕЙНАРД КЕЙНС ТАЪЛИМОТИ ВА НЕОКЕЙНСЧИЛИК 
 
1. Кейнс таълимоти вужудга келишида бошқа таълимотларнинг ўрни 
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози саноат жиҳатидан 
ривожланган ва паст ривожланган мамлакатларга катта зарба берди. Аввалги 
(классик, неклассик) таълимотлар тадқиқотида микроиқтисодий таҳлил (алоҳида 
корхона) асосий ўринни эгаллаган бўлса, инқироз катта ишсизлик шароитида 
бошқача, макроиқтисодий таҳлил (давлат, жаҳон) га зарурат туғулган эди. Фаннинг 
бу соҳасида ҳозирги даврнинг таниқли иқтисодчиси Ж.М.Кейнс муҳим кашфиётни 
яратди. 
Худди шу даврда ижтимоий иқтисодиёт масаларида мунозара кучайди. Унда 
эркин хўжалик фаолияти ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, трестлар ва 
синдикатлар, протекционизм ва фритредерлик муомалалари кўндаланг бўлиб турар 
эди. Шу даврдаги илмий тадқиқотлар муаммоси ҳозирга даврда, ҳозирги кунларда 
ҳам ниҳоят долзарб, чунки давлат бозор иқтисодиётини тартибга солиши кераклиги 
керакми-йўқми масаласи ўзул-кесил ҳал этилмаган. Бу борада икки йўналиш 
ҳукмрон. Кейнс таълимотиги тўла асосланувчилар - кейнсчилар ва унга қисман 
қўшилувчилар неолибералллардир. 
ХХ асрнинг биринчи ярмида иқтисодий инқирозларнинг дамба-дам 
такрорланиши туфайли кўпгина «капитализмни тартибга солишга» оид иқтисодий 
ғоялар сони кўпайди. Ана шундай йўналишнинг ёрқин тарафдори бўлиб инглиз 
иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс (1884-1946) шуҳрат қозонди. Иқтисодчи, давлат 
арбоби бўлган Кейнс Итон ва Кэмбридж университетларида иқтисодиёт ва 
математикадан таълим олди, А.Маршалл қўлида ўқиди (1902-1906, 1909-1915 
йилларда ўқитувчилик қилди, 1920 йилдан Кэмбридж университетида профессор
1913-46 йилларда иқтисодий журнал муҳаррири бўлиб ишлади. 1909 йил «Индекс 
услуби» иқтисодий мақоласи, 1913 йилда унинг биринчи асари - «Пул муомаласи 

Download 194.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling