9-маъруза. Жон мейнард кейнс таълимоти ва неокейнсчилик кейнс таълимоти вужудга келишида бошқа таълимотларнинг ўрни


Download 194.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana09.02.2023
Hajmi194.83 Kb.
#1182976
1   2   3
Bog'liq
9-маъруза

 
3. Кейнсчилик ва неокейнсчилик 
 
Ж.М.Кейнс ғоялари унинг издошлари томонидан .давом эттирилди ва уч 
оқимга ажралди, биз оқимларни кейнсчилик деб атаймиз.
Кейнс таълимоти айниқса АҚШда катта шуҳрат қозонди. Гарвард 
университети профессорлари Э.Хансен (1887-1975), С.Ҳаррис, Ж.М.Кларкларнинг 
асарларида бу ғоялар ривожлантирилди ва дастлаб янги кейнсчилик, кейинроқ эса 
ортодоксал кейнсчилик деб аталди. Кейнс қоидалари асосан тўлиқ қабул қилинди, 
аммо масалан, Хансен томонидан стагнация назарияси билан тўлдирилди. 
Хансеннинг фикрича, капитализм қийинчиликлари унинг ички қарама-
қаршиликларидан эмас, балки «ташқи импульслар»нинг сусайганлиги туфайлидир. 
Давлат ҳаражатларини ўстириш учун солиқларни ошириш таклиф этилади
уларнинг фикрича иш ҳақининг 25-30 фоизи эмас, балки 60 фоизини солиқ сифатида 
олиш, шунингдек «меъёрдаги инфляция» ҳам таклиф этилади. 
Э.Хансен, Ж.М.Кларк ва бошқалар мультипликатор концепциясини 
тўлдирдилар. Мультипликаторлар таъсири кейинги қатор даврларда ҳам бўлади, 
яъни уни узлуксиз жараён деб қарадилар. 
Янги кейнсчилар самарали талабдан ҳам юқори кескин ўсишни 
тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Улар мультипликатор принципини акселерация 
принципи билан тўлдирдилар. Бу принципга кўра, аниқ-тиниқ шароитларда 
даромадлар ўсиши инвестициялар ўсишига олиб келишини кўрсатувчи коэффицент 
(мультипликатор тушунчасига тескари). Мультипликатор принципига кўра 
инвестициянинг қандай ишлатилиши жуда муҳим аҳамиятга эга эмас, у иш билан 
бандликни таъминлаб, даромадни ошириши керак. Янги кейнсчилар эса 
инвестициянинг қандай ишлатилишига катта эътибор бериб, индустрлашган 
инвестиция тушунчасини киритдилар. Акселератор инвестиция ўсишининг даромад 
ўсишига, яъни инвестициядан кейинги ва ундан олдинги даромадларнинг фарқлари 
нисбати билан аниқланади.
4.Кейнс таълимотининг ҳозирги даврдаги аҳамияти 
 
50-йилларда кейнсчилик ғоялари ривожлантирилиб, янги ғоялар илгар 
сурилди. Уларнинг асосий моҳияти иқтисодий ўсиш суръатлари доимлигини 
таъминловчи механизмларни аниқлаш ва исботлашдан иборатдир. Оқибатда 
«мульципирикатор-акселератор» системасини ҳисоблашга асосланган ва ўзига хос 
кейнсчиликнинг ўсиш назариялари, жамғариш ва истеъмол ўртасидаги ўзоро 
боғланиш 
ҳарактеристикаларидан 
фойдаланиб 
иқтисодий 
динамикани 
моделлаштириш юзага келди.
Юқорида тилга олинган иқтисодий ўсиш назарияларининг асосий 
намоёндалари Массачусет технология институти профессор Евсей Домар (1914) ва 
Оксфорд университети профессори Роберт Ҳаррод (1890-1978) ҳисобланади. 
Уларнинг назарияси (модели) иқтисодиётнинг доим (мўътадил) суръатларда ўсиши 
динамик барқарорлик (илгарилаб бориш) нинг асосий шарти сифатида мақсадга 
мувофиқ эканлигининг умумий хулосаларини бирлаштиради. Уларнинг фикрича, 


шундагина ишлаб чиқариш қувватлари ва меҳнат ресурсларидан тўла 
фойдаланишга эришиш мумкин. Ҳаррод-Домар моделининг бошқа бир қоидаси 
бўйича айрим параметрлар, чунончи даромадлардаги жамғарма ҳиссаси ва капитал 
қуйилмаларнинг ўртача самарадорлиги ўзрқ давр мобайнида доим деб тан олиниши 
ҳисобланади. Муаллифлар динамик барқарорлик ва доимий ўсишга эришиш 
автоматик равишда бўлмаслиги, балки давлатнинг шунга мувофиқ сиёсати 
натижасида, яъни давлатнинг иқтисодиётга фаол иштироки туфайли рўй бериш 
мумкинлигини таъкидлайдилар. 
70-йиллардан бошлаб Кейнс таълимотига нисбатан давлатнинг иқтисодиётга 
аралашуви бўйича неолиберализм ғоялари асосий бўлиб қолди, чунки бу даврда 
жаҳонинг кўпгина мамлакатларида инқироз ҳолатлари доим воқеага айланиб қолди. 
Инфляция, давлат бюджетининг камомади, ишсизлик тоборо кучайди. 
Неолибераллар кейнсчиларни танқид қилар эканлар, иқтисодиётда давлат 
секторининг ошуви, эркин рақобатнинг камайиши, иқтисодиётнинг муҳим 
тармоқларига инвестициялар камайганлиги улар ғояларининг саёзлигидан далолат 
беради, деб ҳисоблайдилар. 

Download 194.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling