9-маъруза. Жон мейнард кейнс таълимоти ва неокейнсчилик кейнс таълимоти вужудга келишида бошқа таълимотларнинг ўрни


Download 194.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana09.02.2023
Hajmi194.83 Kb.
#1182976
1   2   3
Bog'liq
9-маъруза

ва Ҳиндистон молияси» китоби чоп этилди. 1919 йилда «Версаль тинчлик 
шартномасининг иқтисодий оқибатлари» нашр этилиши билан у иқтисодчи 
сифатида кўпчиликка танилди. Бу асарида у шартномага нисбатан бир қанча 
танқидий фикрлар билдирган эди. Кейнс 20-30 йилларда иқтисодиётга оид бир 
нечта китоблар ёзди («Эҳтимоллик тўғрисидаги рисола» (1921), «Пул ислоҳоти 
тўғрисида рисола» (1923), «Мистер Черчелнинг иқтисодий оқибатлари» (1925), 
«Эркин тадбиркорликнинг интиҳоси» (1926), «Пул тўғрисидаги рисола» (1930) ва 
бошқалар), аммо унга машҳурлик келтирган бош асари - «Иш билан бандлик, фоиз 
ва пулнинг умумий назарияси» (1936) китобидир. 1940 йилда «Уруш 
ҳаражатларини қандай қоплаш мумкин» деган китоби ҳам нашр этилди. Бу 
асарлардаги бош масала капитализмни оқлаш, унинг инқирозларсиз ривожини 
таъминлашнинг абадийлигини исботлашга ўринишдир. Унинг яратган назарияси 
иқтисодиёт таълимотлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди ва бу ўзига хос инқилоб 
бўлиб, ҳозирги даврда ҳам аҳамиятлидир. Кейнс асосий асарининг бошидаёқ 
классик мактабга қарши эканлигини баён этди. 
Кейнс таълимотининг асосий ва янги ғоя шуки, бозор иқтисодий 
муносабатлари тизими мукаммал ва ўз-ўзини автоматик равишда тартибга сола 


олмайди. Шу сабабли максимал даражада бандликни ва иқтисодий ўсишни фақат 
давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви таъминлай олади. Бу иш давридаги 
амалий иқтисодиётдаги конкрет аҳвол билан чамбарчас боғлиқ эди. Етакчи 
олимларнинг таъкидлашича (Ж.К. Гэлбрейт, М.Блауг), фирмалар, монополия ва 
олигополиялар фаолиятидаги тенгсизлик нисбатан кичик доирадаги одамларнинг 
фаолияти билан боғлиқ, бу тенгсизлик принципида давлатнинг аралашуви билан 
тўзатилиши мумкин эди.
2. Кейнс иқтисодий таълимотининг хусусиятлари 
 
Капитализмнинг бош иллатлари бу ишсизлик ва инқирозлардир, Кейнс 
буларнинг сабабларини соҳибкорлар психологиясидан топишга интилади. 
Инқирозлар капиталистнинг қайфиятига қараб рўй беради, яъни оптимизмдан 
пессимизмга ўтганда бўлади. Асосий эътибор «истеъмолга мойиллик» ва 
«жамғаришга мойиллик»ка қаратилади. 
Кейнснинг умумий бандлик назарияси қуйидагиларга асосланади: Иш билан 
бандлик ортиши туфайли миллий даромад ва, демак, истеъмол ортади, аммо 
истеъмол даромадга нисбатан секинроқ ортади, чунки даромад ортиши билан 
«жамғаришга интилиш» кучаяди. Унингча, асосий психологик қонун шундан 
иборатки, одамлар одатда даромадлар ортиши билан истеъмолни ҳам ўстиради, 
аммо бу ўсиш даромадлар даражасида бўлмайди. Оқибатда даромадлар ўсиши 
билан жамғариш ортади ва истеъмол нисбати камайиб боради. Охирида эса 
«самарали талаб» камаяди, талаб шундай йўл билан ишлаб чиқариш ҳажмларига ва 
бандлик даражасига таъсир этади. 
Кейнс очган «асосий психологик қонун» унингча исталган жамият учун 
қўлланилиши мумкин ва истеъмол талабининг камомади асрий тенденцияга эга 
ҳамда барча учун ягона истеъмол қонуни мавжуддир. 
Кейнснинг фикрича, фоиз нормаси маълум даврга ликвидлиликдан, яъни 
бойликнинг ликвид, пул шаклидан воз кечиш ҳисобига бериладиган мукофотдир. 
Бойликнинг пул шакли энг ҳаракатчан ва қулайдир, шу сабабли капиталист доим ўз 
бойлигини пул шаклида сақлашга ва ундан ажралмасликка интилади. Мана шу ният, 
мана шу иштиёқ Кейнс томонидан «ликвидлилик афзаллиги» деб аталади. Бу 
капиталист ликвид шаклда сақламоқчи бўлган ресурсларнинг миқдори билан 
ўлчанади. 
Ҳозирги давр тили билан айтганда, Кейнснинг фикрича, бозор иқтисодиётида 
талаб ва таклиф автоматик тарзда мувозанатга келмайди. Ўз даврида Ж.Б.Сэй ва биз 
юқорида кўриб чиққан бошқа олимлар бу масалада ягона фикрда бўлиб, ҳар қандай 
таклиф ўз-ўзидан талабни яратади («Бозор қонунлари») деган эдилар. Кейнс «Сэй 
қонуни»га қарши чиқади, уни тўғри танқид остига олади. 
Хусусий инвестицияларни рағбатлантириш учун фоиз нормасини тартибга 
солиш таклиф этилади. Унингча, давлат муомаладаги пул миқдорини ошириш йўли 
билан фоиз даражасини тартибга солиш имкониятига эга. Муомаладаги пул 
миқдорини ошириш амалда инфляция (пулнинг қадрсизланиши)ни қўллаш 
демакдир, аммо бунда ссуда фоизи камаяди ва пул ишлаб чиқаришга қуйиш учун 
рағбатлантирилади. 



Download 194.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling