ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА МЕНЕЖМЕНТ ФАКУЛЬТЕТИ
БОШҚА ТАРМОҚЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ КАФЕДРАСИ
5230900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» ўқув йўналиши бўйича
4 - курс талабалари учун битирув олди малакавий амалиёт
ДАСТУРИ ВА УНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
САМАРҚАНД – 2022
Институт ўқув-услубий кенгаши томонидан тасдиқланган (2022 йил «__» август, __ - сон баённома)
Тузувчилар:
Проф. К.Б.Уразов
PhD. У.А.Ширинов
Катта ўқит. Х.Ў.Пўлатов
Тақризчилар:
Иқтисод фанлари номзоди, проф. Р.А.Абдуллаев (СамИСИ)
Иқтисод фанлари доктори, доц. А.И.Алиқулов (СамВМИ)
Ушбу дастур ва уни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» ўқув йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларнинг ўқув режасига мувофиқ тузилган. Унда мутахассислик фанлардан битирув олди малакавий амалиётда ўрганилиши лозим бўлган мавзуларнинг моҳияти, улар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва ҳимоя қилишга доир услубий кўрсатмалар берилган.
Кафедранинг 2022 йил ___________даги йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлаш учун тавсия этилган (___- сон баённома).
1. КИРИШ
1.1. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ўқув режасига мувофиқ «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» йўналишида таълим олаётган 4-курс талабалари битирув олди малакавий амалиётини ўтайдилар.
Битирув олди малакавий амалиётининг асосий мақсади бўлиб мутахассислик бўйича олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш ва амалий иш кўникмаларни ҳосил қилиш ҳисобланади.
Битирув олди малакавий амалиёти олдига қўйидаги вазифалар қўйилади:
турли мулкчилик шаклларидаги корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, бухгалтерия ҳисобининг усул ва услубларини ўрганиш, корхоналарда ҳисоб сиёсатининг асосий параметрлари билан танишиш;
хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг объектлари ҳисобланган активлар, хусусий капитал, мажбуриятлар, хўжалик фаолияти натижалари кўрсаткичларининг ҳисобини юритишни ўрганиш;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти якунлари бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботлар билан танишиш, уларни тузиш усул ва услубларини ўзлаштириш;
корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этиш усул ва услубларини ўрганиш;
корхона хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва аудиторлик текширувларидан ўтказиш усуллари билан танишиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |