Режа: Гомологик қатори, изомерияси, номланиши Олефинларнинг физикавий хоссалари Т
Download 487.74 Kb.
|
Тўйинмаган углеводородлар (Алкенлар ёки олефинлар)
Тўйинмаган углеводородлар (Алкенлар ёки олефинлар) Режа: Гомологик қатори, изомерияси, номланиши Олефинларнинг физикавий хоссалари Тўйинмаган углеводородлар Тўйинмаган этилен қатори углеводородларнинг (олефинларнинг) галоид ҳосилалардан, спиртлардан (дегидротациялаш механизми), парафинлардан крекинглаш йўли билан олиш. Хоссалари ва реакциялари: гидрогенлаш, галоидводородларни бирикиши (механизми), гидратациялаш (Бутлеров), Вагнер реакцияси билан оксидлаш, озонлаш. Қўш боғни аниқлашнинг сифат реакцияси. Бирикиш реакциясида қўшбоғдаги ўринбосарларнинг таъсири (Марковников қоидаси). (+) ва (-) эффектлар тўғрисида тушунча. Қўш боғ геометрияси (табиати). Олефинларни цис- транс- изомерияси. Полимерланиш (полиэтилен). Молекулаларида тўйинган углеводородлардаги -боғлардан ташқари -боғлар (қўш ёки учбоғ) ҳосил қиладиган углеводородлар тўйинмаган углеводородлар дейилади. Қўш боғнинг ҳосил бўилишида - ва -боғлари қатнашади. Умумий формуласи: а=2, 4, 6 ва бошқалар n=1 бундай тўйинмаган углеводородлар йўқ. n=2 ва а=2 этилен қаторидаги углеводородлар. n=2 ва а=4 ацетилен ва диен қаторидаги углеводородлар (полиенлар) киради. Этилен қаторидаги углеводородларнинг умумий формуласи . Этилен хлор билан бирикиб этилен хлорид – лотинча olefinal – ёғсимон моддани ҳосил қилади. Шунинг учун этилен қатори углеводородлари олефинлар ёки алкенлар деб ҳам аталади. Алкенларда қўш боғ тутган углерод атоми иккинчи валент ҳолатида бўлиб, бу углерод атомлари sp2-гибридланган орбиталларга эга. Валент бурчаги 120о. - ва -боғлари бир-биридан фарқ қилиб: 83 ккал, 146 ккал. Узунлиги 0,54, 0,34 -боғни узиш учун камроқ (20 ккал) энергия сарфланади. -боғнинг борлиги туфайли этилен қатори углеводородлари анча фаол, осон узилиш билан бирикиш реакцияларига киришади, осон қутбланади. Яъни бирор ташқи таъсир ёки атом ва атомлар группаси таъсирида электронлар зичлиги углерод атомининг биридан иккинчисига қараб силжийди. Электрон зичлик кам электрон зичлик кўп Фазода этилен молекуласи текисликда жойлашган бўлиб, этилен қатори углеводородларидан қўш боғ тутган углерод атомларидан ўринбосарларни қўш боғ текислигининг ҳар хил томонига жойлашишига қараб геометрик изомерияга эга бњлади. Яъни агар иккала ўринбосар бир томонда бўлса, цис-, ҳар хил томонда бўлса транс- изомер бњлади. Демак олефинлар тузилиш ва ҳолат (қўш боғ ҳолатига қараб) изомерига эга. Download 487.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling