Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-§. Силга қарши курашиш муассасалари биноларидан фойдаланишга бўлган талаблар


Download 154.33 Kb.
bet12/35
Sana13.01.2023
Hajmi154.33 Kb.
#1090393
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
0020-22 22.01.2022 (1)

12-§. Силга қарши курашиш муассасалари биноларидан фойдаланишга бўлган талаблар
146. Ихтисослаштирилган силга қарши курашиш шифохоналари ва уларнинг ташкилий тузилмаси таркибидаги алоҳида турган бино ва иншоотлар фаолият йўналиши ҳамда биноларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш, сил микобактериялари (СМБ) билан ҳудуд ва хоналарнинг ифлослантириш (зарарланиш) потенциал хавфи даражасига қараб амалга оширилади.
147. Сил микобактериялари билан зарарланиш хавфи даражасига қараб муассасалар куйидаги синфларга бўлинади:
А синф (хавфсиз) — сил касаллигига чалинган беморларни қабул қилиш, текширувлардан ўтказиш, даволаш, беморларни жойлаштириш учун мўлжалланмаган ва ишлатилмаган муассаса бино ва иншоотлари (бошқарув тизими бинолари, дорихоналар, ўтиш жойлари, гаражлар, овқат тайёрлаш хоналари ва бошқа шуларга ўхшаш йўналишдаги бино ва хоналар);
Б синф (потенциал хавфли) — ўпкадан ташқари бўлган сил касалликларига чалинган беморлар қабул қилинган, текширувлардан ўтказилган, даволанган муассаса бино ва иншоотлари.
В синф (хавфли) — сил касаллигининг ўпка тури, кўп турдаги дори-воситалар таъсир қилмайдиган (МЛУ) микобактериялар қўзғатган сил касаллигига чалинган беморлар қабул қилинган, текширувлардан ўтказилган, даволанган, жойлаштирилган муассаса бино ва иншоотлар, клиника-диагностика ва микробиология лабораториялари, паталого-анатомик бўлимлар, тозалаш иншоатлари киради.
148. Бино таркибида ҳар хил хавф даражасига мансуб хоналар (бўлимлар) бўлган тақдирда, бинонинг барча хоналари ва бинонинг ўзи, бинода бўлган энг юқори бўлган хавф синфига киритилиши лозим.
13-§. Амбулатория-поликлиника муассасалари
149. Амбулатория-поликлиника муассасаларининг хоналар таркиби ва майдонлари ушбу санитария қоидаларининг 10-жадвали асосида амалга оширилади.
10-жадвал
Амбулатория-поликлиника муассасаларининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби


Download 154.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling