Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
-жадвал Функционал диагностика бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
Download 154.33 Kb.
|
0020-22 22.01.2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-§. Экстракорпорал детоксикация (гемодиализ) бўлими
13-жадвал
Функционал диагностика бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
Изоҳ: *1 та аппарат учун ** замонавий томографлар учун хоналарнинг мажбурий тўпламини 4 тагача камайтириш мумкин (ушбу санитария қоидаларининг 1-иловаси асосида) 18-§. Экстракорпорал детоксикация (гемодиализ) бўлими 198. Гемодиализ (сунъий буйрак) бўлимлари сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган стационар ва амбулатор беморларга, буйракнинг ўткир етишмовчилиги билан касалланган (ўткир заҳарланиш, оғир шикастлар ва бошқалар) стационар беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган. 199. Амбулатор беморларга гемодиализ ўтказиш бўлимлари мустақил равишда ва республика, вилоят кўп тармоқли шифохоналар таркибида ташкил этилади ҳамда ушбу муассасаларнинг бўлимларидан (нефрология, терапевтик, урологик ва бошқалар) госпитализация қилинган беморларга хизмат кўрсатади. Бўлим учун диализ зали кўзда тутилади. 200. Ўткир буйрак етишмовчилиги билан касалланган беморларни гемодиализ бўлимлари анестезиология ва реанимация бўлими ёнида ва алоҳида автотранспорт йўлига эга бўлган жойда лойиҳалаштириш тавсия этилади. 201. Ўткир гемодиализ бўлимида клиник экспресс-лаборатория, кичик жарроҳлик хонаси ва интенсив терапия палатасини кўзда тутиш зарур. 202. Парентерал юқумли касалликлар маркерларининг ташувчилари бўлган беморлар ва амбулатор гемодиализ беморлари учун алоҳида гемодиализ зали ва ускуналар кўзда тутилади. Гемодиализ аппаратлари билан кам таъминланган бўлимларда аппаратлар нозологик шакллар бўйича маркировка қилиниши керак. 203. Йирик шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари тузилмасида токсикология бўлимлари мавжуд бўлганда, ўткир гемодиализ хоналари уларнинг таркибида мустақил бўлим сифатида фаолият юритиши мумкин. 204. Бўлимларнинг ўтказиш имкониятини — бир суткада 3 та сменали битта диализ жойи учун 1 та бемор ҳисобидан қабул қилиш лозим. 205. Гемодиализ бўлими ўтиш йўлакларига яқин жойда бўлмаслиги керак. Амбулатор равишда режали беморлар даволанадиган бўлимлар алоҳида жойда камида 6 та гемодиализ ўринларини лойиҳалаш тавсия этилади. 206. Эритмаларни деминерализация қилиш хонаси диализ залига ёки операция ва диализ залига яқин бўлиши керак. 207. Юқумли касалликлар шифохоналарида гемодиализни амалга ошириш учун (вирусли гепатит ҳамда юқумли касалликлар асоратларини даволаш учун) имкон қадар реанимация бўлимига яқин жойлашган бокслар шаклидаги гемодиализ заллари кўзда тутилиши лозим. 208. Диализ зали диализни ўтказиш учун мўлжалланган ҳамда функционал каравотлар ёки креслолар ва «сунъий буйрак» аппаратлари билан жиҳозланади. 209. Тузлар сақлаш омбори туз захираларини сақлаш учун кўзда тутилади (1 сеанс гемодиализни ўтказиш учун талаб этиладиган эритма миқдорини тайёрлаш учун тахминан 3 кг туз талаб этилади). 210. Бўлимда сарфловчи материалларни сақлаш учун стеллажлар билан жиҳозланган хона бўлиши керак. 211. Гемодиализ бўлими хоналарининг таркиби ва майдонини 14-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим. Download 154.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling