Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
-жадвал Гемодиализ бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
Download 154.33 Kb.
|
0020-22 22.01.2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19-§. Марказлаштирилган стерилизация бўлими
- 15-жадвал Марказлаштирилган стерилизация бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
14-жадвал
Гемодиализ бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
Изоҳ: *экстракорпорал детоксикациянинг ўзгача услублари ўтказилганда (перитонеал диализ, плазмоферез ва бошқалар) 18+8м2 майдонга эга алоҳида кичик операция хонаси операция олди хонаси кўзда тутилиши лозим. *6 та ўринга мўлжалланган гемодиализ залига эга бўлимларда фистула ўрнатишда бошқа ДПМ операция хонасидан фойдаланиш мумкин. 19-§. Марказлаштирилган стерилизация бўлими 212. Марказлаштирилган стерилизация бўлими (бундан буён МСБ деб юритилади) махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланган стерилизация қилишда кетма-кетлик қоидаларига риоя этилган хоналарда жойлашган мажмуа бўлиб, жарроҳлик асбоб-анжомлари, боғлов материаллари, кўп маротабалик тиббий асбоб-анжомлар ва резинадан тайёрланган тиббий буюмларни стерилизация қилиш ишлари амалга оширилади. 213. МСБнинг жиҳозланишининг асосий шартларидан бири автоклав билан таъминлаш ҳисобланади. 214. МСБнинг технологик жараёнлари ва режалаштириш схемаларини ишлаб чиқишда барча хоналарда кетма-кетлик қоидаларига риоя этган ҳолда «нотоза», «тоза» ва «стерил» ҳудудларга бўлиниши керак. Стерил ҳудудга стерилизация хонасининг стерил қисми, стерил материаллар омбори ва экспедиция хонаси, «тоза» ҳудудга қадоқлаш, комплектация ва стерилизаторларга юклаш хоналари киради, қолган барча хоналар «нотоза» (стерил бўлмаган) ҳудудга киради. 215. МСБ шифохона ҳудудида қулай боғлиқликда жойлаштирилиши керак: бунда стерил материаллар ва жиҳозлар, биринчи навбатда, материаллар умумий сонининг 60 — 70 фоиз ни операция блокида ишлатилишини инобатга олган ҳолда ушбу бўлинмага қулай жойлаштирилади. 216. Хоналарнинг таркиби ва майдони 15-жадвалда белгиланган. 15-жадвал Марказлаштирилган стерилизация бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
Download 154.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling