Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-боб. Хоналарни иситиш, вентиляция, микроиқлим ва ҳаво муҳитига қўйиладиган талаблар


Download 154.33 Kb.
bet25/35
Sana13.01.2023
Hajmi154.33 Kb.
#1090393
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
0020-22 22.01.2022 (1)

8-боб. Хоналарни иситиш, вентиляция, микроиқлим ва ҳаво муҳитига қўйиладиган талаблар
1-§. Хоналарни микроиқлим ва ҳаво муҳитига бўлган гигиеник талаблар
315. Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизими ДПМ хоналарининг микроиқлим ва ҳаво муҳитини оптимал шароитларини таъминлаши лозим.
316. Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаштириш, қуриш (қайта қуриш) ва эксплуатация қилишда ушбу санитария қоидалари билан бир қаторда бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ҳам инобатга олинади.
317. Шифохоналар, туғруқ мажмуалари ва бошқа стационарлар хоналари учун ҳаво ҳарорати параметрлари ушбу санитария қоидаларининг 6-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
318. ДПМ иситиш тизимлари бутун иситиш мавсуми давомида хоналардаги ҳавони бир маромда иситилишини таъминлаши, иситиш тизими эксплуатация жараёнида ажралиб чиқадиган ҳидлар ва ҳавонинг зарарли моддалар билан ифлосланишини истисно этиши, рухсат этилган даражадан ошмайдиган шовқин бўлмаслиги, жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун қулай бўлиши керак.
319. Иситиш асбоблари сифатида радиаторлар, кондиционерлаш тизимлари қўлланилади. Иситиш ускуналари ташқи деворлар олдида, деразалар остида, тўсиқларсиз жойлаштирилиши лозим. Маъмурий-хўжалик хоналарида, болалар шифохоналари ва қатор ихтисослаштирилган бўлимлар бундан мустасно бўлиб, иситиш асбоблари декоратив панжаралар, тўрлар ёки тешик деворлар билан тўсилади. Ҳимоя мосламаларнинг умумий майдони 15 фоиздан дан ошмаслиги ва иситиш тизимида жорий таъмирлаш ва тозалаш ишлари ўтказишга халал бермаслиги керак. Иситиш ускуналарининг юзаси силлиқ, бўялган, намли тозалаш ишлари ўтказиш учун қулай бўлиши керак.
320. ДПМларнинг иситиш тизимида иссиқлик ташувчи (радиатор панелида) сифатида сув ишлатилиши керак. Бошқа суюқлик ва эритмаларни фойдаланиш ман этилади.
321. Марказий иситиш тизими юзаларида ҳарорат 85°С ташкил этиши керак.
322. ДПМларнинг барча хоналарида механик бошқарувли ҳаво оқимини келтирувчи ва тортувчи вентиляция тизими кўзда тутилади. Юқумли ва сил касалликлари шифохоналари бундан мустасно бўлиб, бунда тортиш вентиляцияси ҳар бир бокс ва ярим боксда гравитацион вентиляция дефлектор ёрдамида амалга оширилади.
323. Палаталардан ҳавони тортувчи вентиляция индивидуал каналлар орқали амалга оширилиши керак.
324. ДПМларнинг барча хоналарида, операция хоналаридан ташқари, дарчалар, очиқ фрамугалар, эшиклар ва деразалар ҳамда ташқи деворлардаги бошқа мосламалар, шунингдек ҳавонинг механик бошқарув бўлмаган вентиляцион каналлар орқали табиий вентиляция йўли билан амалга оширилиши керак. Фрамугалар, дарчалар ва табиий вентиляциянинг бошқа қурилмалари уларни очиш ва ёпиш учун мосламаларга эга бўлиши ҳамда ишчи ҳолатда бўлиши керак.
325. Вентиляция ва кондиционерлаш тизимлари учун ташқи ҳавонинг тортилиши ДПМ ҳудудидаги тоза ҳудудидан ер юзасидан камида 1 м баландликда амалга оширилиши лозим. Оқиб келтирувчи қурилмалар ёрдамида узатиладиган ташқи ҳаво фильтрларда тозаланиши керак.
326. Кондиционерлаш тизимидан операция хоналари, наркоз хоналари, туғруқ заллари, реанимация ва интенсив терапия палаталарига, операциядан кейинги палаталарга, тери қисми куйган беморлар палаталарига, шунингдек янги туғилган ва чала туғилган чақалоқларнинг интенсив терапияси палаталарига узатиладиган ҳавони аввал бактериологик фильтрларда тозалаш тавсия этилади. Ёзги ва қишки мавсумларда хоналардаги ҳарорат ва ҳаво алмашинуви даражаси параметрларини ушбу санитария қоидаларининг 6-иловасига мувофиқ қабул қилиш лозим.
327. Операция, интенсив терапия, реанимация, туғруқ палаталарининг хоналари, муолажа ва тиббий-техник жараёни ҳавога зарарли моддалар ажратилиши билан кечадиган бошқа хоналар зарурат бўлган ҳолларда маҳаллий тортувчи мосламалар ёки жавонлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
328. Ҳаво каналлари, ҳавони тақсимловчи ва ҳавони қабул қилувчи панжаралар, вентиляцион камералар, вентиляцион қурилмалар ва бошқа мосламалар тозаликда сақланиши керак, механик шикастлар, занглаш излари бўлмаслиги ва герметиклиги бузилмаган бўлиши керак. Барча дросселловчи мосламалар енгил ҳаракатчан ва уларнинг ёпиқлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткичларга эга бўлиши лозим.
329. Ишлаб турган вентиляторлар ва электр двигателлари ростланган бўлиши, ортиқча шовқинларсиз сокин ишлаши ҳамда конструкциялар тебранишини юзага келтирмаслиги керак. Вентиляция қурилмалари техник қаватларда алоҳидаланган вентиляцион камераларда жойлаштирилиши керак. Вентиляторлар шовқин ва тебранишдан ҳимоя қилиш талаблари асосида ўрнатилиши лозим.
330. Фильтрлар бир ойда камида бир марта кўрикдан ўтказилиши ва тозаланиши (ифлосланишига қараб фильтрлар алмаштирилиши) лозим.

Download 154.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling