Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-§. Сунъий ёритишга бўлган талаблар


Download 154.33 Kb.
bet28/35
Sana13.01.2023
Hajmi154.33 Kb.
#1090393
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
0020-22 22.01.2022 (1)

2-§. Сунъий ёритишга бўлган талаблар
353. Сунъий ёритиш мазкур санитария қоидаларининг 9-иловасига мувофиқ хонада ўтказиладиган вазифалардан келиб чиққан ҳолда етарли бўлиши, бошқариладиган ва хавфсиз бўлиши, кўзни қамаштирадиган даражада таъсир кўрсатмаслиги ҳамда одамга ва хоналарнинг ички муҳитига ўзгача ноқулай таъсир кўрсатмаслиги керак.
354. Барча хоналарда умумий сунъий ёритиш кўзда тутилиши керак. Алоҳида функционал ҳудудлар ва иш жойларини умумий ёритишдан ташқари маҳаллий ёритиш ускуналари ҳам ўрнатилади.
355. Шифохоналар хоналари сунъий ёритилиши люминесцентли лампалар ва чўғланма лампалар ёрдамида амалга оширилади. Тавсия этиладиган ёритилганлик манбаи, чироқ, лампа турлари ДПМларни лойиҳалаштириш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ қабул қилинади. Қўлланилаётган люминесцентли ёритгичлар ўта паст шовқинли аппаратлар билан таъминланиши керак.
356. Шифтларда жойлаштириладиган хоналарни умумий ёритиш ёритгичлари яхлит (ёпиқ) тарқатувчи мослама билан бўлиши керак.
357. Палаталарни ёритиш учун (болалар ва руҳий касалликлар бўлимларидан ташқари) ҳар бир койка олдида пол устидан 1,7 м баландликда деворга ўрнатиладиган ёритгичлар (умумий ва маҳаллий ёритиш) ўрнатилади.
358. Бундан ташқари, ҳар бир палатада полдан 30 см баландликда эшик олдида ўрнатилган махсус тунги ёритиш ёритгичи бўлиши керак (болалар ва руҳий касалликлар бўлимларидан ташқари), палаталарнинг тунги ёритиш мосламаси пол устидан 2,2 м баландликда эшик тешиги устидаги ўйиқ жойларда ўрнатилади.
359. Шифокорлар кўрув хоналарида беморни кўрикдан ўтказиш учун девор ёритгичларини ўрнатиш зарур.
10-боб. Сув таъминоти, иситиш тизими ва оқова сув тизимига қўйиладиган талаблар
360. Барча янги қурилаётган ва фаолият юритаётган ДПМ сув таъминоти, оқова сув тизими, марказлаштирилган иссиқ сув ва иситиш тизими вентиляция (зарурат бўлганда ҳавони кондиционерлаш тизимлари) билан таъминланиши ҳамда бошқа муҳандислик коммуникацияларига уланган бўлиши керак. Зарурат бўлган ҳолларда марказлаштирилган ахлат йиғиштирувчи қурилмалар ва бошқа механизация воситалари ўрнатилади.
361. 1000 ва ундан ортиқ ўринли шифохонанинг ошхона биносидан чиқадиган оқова сувларини тозалаш учун ёғ-мойларни ушлашга мўлжалланган қурилма (бинодан ташқарида) ўрнатилади.
362. Янги ва қайта қурилаётган ДПМлар учун иссиқ сув таъминоти тизими ишдан чиққанда ёки унинг профилактика таъмири амалга оширилган ҳолда захирадаги (авария) иссиқ сув таъминоти кўзда тутилиши лозим.
Мавжуд бўлган муассасалар учун авария иссиқ сув таъминоти сифатида санитария-тозалов ишлари ўтказиш хоналари, операция олди хоналарида ва туғруқ залларида узлуксиз ишлашга мўлжалланган электр сув иситиш қурилмалари ўрнатилади. Ушбу қурилмалардан муолажа хоналари, янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшга тўлмаган болалар бўлимларида, ювиниш хоналарида, санитария, овқат тарқатиш хоналарида, ошхоналарда ҳамда санитария-гигиеник ва санитария-эпидемияга қарши режимларни талаб этадиган бошқа функционал хоналарда фойдаланишга йўл қўйилади.
363. Артезан қудуқлари орқали сув билан таъминланадиган ДПМлар сув иншооти ўрнатилган ҳудудга бегона шахслар ва ҳайвонлар киришини бартараф этиш учун атрофи ўралган бўлиши керак. ДПМларни сув билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалдаги ҚМҚ 2.04.01-98-сон «Бинолар ички водопроводи ва канализацияси» талаблари асосида шифохоналарда 1 та ўрин ва амбулатория-поликлиника муассасаларида 1 та қатновга белгиланган меъёр асосида сув йиғиш идишлари ўрнатилиши кўзда тутилиши керак. Сув йиғиш миноралари герметик, зангламайдиган материаллардан тайёрланган ва бўялган бўлиши керак. Сув йиғиш идишлари вақти-вақти билан тозаланиш имкониятига эга бўлиши керак.
364. Ҳар бир ДПМда марказлаштирилган стерилизация бўлими, операция хоналари, реанимация бўлимлари ва интенсив палаталар, қон қуйиш станциялари ҳамда дори воситалари (шу жумладан вакцина) омборхоналарида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшимча фазалар, ёқилғи сақлаш жойлари ва генераторлар билан таъминланган бўлиши керак.

Download 154.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling