Ikki elning tanti


ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ИЖОДИДА ҚИЁСИЙ


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/54
Sana25.03.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1295289
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54
Bog'liq
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар

ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ИЖОДИДА ҚИЁСИЙ 
АДАБИЁТШУНОСЛИК МАСАЛАЛАРИ
2
 
(“Тўмарис” достони мисолида) 
 
Қаҳҳор Йўлчиев, филология фанлари доктори 
Аннотация 
Мақолада Ибройим Юсупов ижодининг етук намунаси сифатида 
олинган “Тўмарис” достони Геродотнинг “Тарих” асари билан 
қиёсланади. Шоир яратган достоннинг ўзига хос томонлари, Тўмарис 
2
Мақолада рус ва қорақалпоқ тилидан келтирилган ҳаволалар таржимаси ўзимизга тегишли. 


23 
ҳақидаги тарихий воқеа билан достон ўртасидаги ўхшаш ва фарқли 
томонлари кўрсатилган.
Калит сўз ва иборалар: достон, образ, композиция, экспозиция, 
сюжет, тарихий шахс, бадиий ифода. 
Аннотация 
В статье сопоставляется поэма “Томирис” Ибройима Юспова, как 
одна из его лучшие произведения, с произведением Геродота 
“История”. Показивается свое образные стороны поэмы, схожест и 
разныца между поэмой и историческая собитая связанная с Тумарисом. 
Ключевые слова и выражения: поэма,образ, композиция, 
экспозиция, сюжет, истопрический личность, художественный 
выражения.
Annotation: 
In the article, IbrayimYusupov compares the poem "Tomiris" with the 
work "History" of Herodotus. The unique aspects of the epic created by the 
poet, the similarities and differences between the historical event of Tomiris 
and the epic events have been preserved. 
Key words and phrases: poem, image, composition, exposition, plot, 
historical figure, artistic expression. 
Маълумки, Ўзбекистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг 
“Тўмарис” достони 1969-1970 йилда яратилган бўлиб, унда Яқин ва 
Ўрта Шарқ ҳамда Жанубий Европа тарихини тубдан ўзгартириб 
юборган аёл – Тўмарис жасорати мадҳ этилган [5]. Тарихда бундай 
аёллар кўп бўлмаган. (Борларидан бири яна Франция миллий қаҳрамони 
Жанна д` Арк ҳисобланади). Шунинг учун жаҳоннинг турли халқларида 
Тўмарис ҳақида ўнлаб асарлар, картиналар, ҳайкал яратилган. Лекин 
уларнинг деярли барчасида асосан Геродотнинг “Тарих” асарида 
келтирилган хабарга таянилади[1]. Шунинг учун Тўмарис ҳақидаги 
бадиий асарлар Геродотнинг “Тарих” асари Мелпонема қисмидаги 
ҳикояга қанчалик яқинлигини текшириш, мазкур асарларни ижодий 
таъсир ва қиёсий таҳлил аспектидан ўрганиш долзарб саналади.
Хусусан, Ибройим Юсуповнинг “Тўмарис” достонига Геродотнинг 
“Тарих” асаридаги тарихий воқеалар қанчалик таъсир этганини 
текшириш, ўз навбатида, ўзбек адабиётидаги Тўмарис образи билан 
солиштириш зарурати мавжуд деб ҳисоблаймиз.
Тўмарис ҳақидаги манбаларни қиёсий ўрганиш муаммосининг 
баъзи жиҳатлари адабиётшунос Ф.Икромхонова диссертациясида очиб 
берилган[3]. Жумладан, тадқиқотчи Геродотнинг “Тарих” асаридаги 
Тўмарис ҳикоясини Миркарим Осимнинг шу номдаги қиссаси билан 


24 
қиёслаган. Аммо Ибройим Юсупов достони билан солиштирмаган. 
Тўғри, бунда тадқиқотчининг мақсади бошқачароқ бўлган.
Аслини олганда Геродот, Ибройим Юсупов, Миркарим Осим 
асарларидаги Тўмарис билан боғлиқ воқеани солиштириш, мазкур 
образнинг тринар таҳлилига зарурат мавжуд. «Чунки қиёсий 
адабиётшуносликнинг асосий мақсадини... адабий ҳодиса (асар, 
йўналиш, жараён ва б.) моҳиятини миллий, охир оқибат, жаҳон 
адабиёти доирасида типологик ва генетик жиҳатдан белгилаш” керак 
[2,69].
Аслида Геродотнинг “Тарих” номли асари тўққизта китобдан 
иборат. Асарда Қадимги Болқон, Шимолий Африка, Яқин ва Ўрта 
Шарқ, Кичик Осиё, Кавказ, Шарқий Европа жануби, Марказий Осиё 
каби минтақалардаги халқларнинг турмуш тарзи, давлат бошқаруви, 
маданиятига оид маълумотлар жамланган. Унда маълумотлар ишончли 
эканлигини бошқа манбалар, хусусан, Страбоннинг “География”, Юлий 
Фронтиннинг “Ҳарбий ҳийлалар”, Ксенофонтнинг “Киропедия”, 
Ктесий Книдскийнинг “Форс тарихи”даги воқеаларга солиштириб 
билиб олиш мумкин. Улардаги маълумотлар аксарияти деярли бир 
хиллиги ҳамда айнан такрорланган ўринлар кўплиги Гередот асари 
тўғрилигини исботлайди. Шунинг учун Геродот келтирган Тўмарис 
билан боғлиқ воқеа энг асосли дейиш мумкин. Геродот “Тарих” асарида 
Мидия подшоҳлари тарихи ҳақида сўз юритаётиб, Кирнинг тахтга 
чиқиши, давлат бошқарувидаги ишлари ва қулаши билан боғлиқ 
хабарларни баён этганда бошқа хабарлар қаторида Тўмарис ҳақидаги 
маълумотларни ҳам эсга олади.
Қизиғи асарнинг кириш қисмидан бошлаб, турли ўринларда сак-
массагетлар ҳақида кўплаб хабарлар баён этилади. Лекин Тўмарис ва 
унинг халқи кўрсатган мардлик, жасоратини олим ҳикоя деб қайд этади. 
Буни Гередотнинг қуйидаги гапидан англаш мумкин: “Менимча, 
Кирнинг ўлими ҳақидаги кўплаб ҳикоялардан энг ишончлиси 
шунисидир” [1,79]. Гапдан тушуниш мумкинки, Эрон шоҳи Кир ва 
унинг мағлубияти ҳамда ўлими ҳақида турлича ривоятлар мавжуд 
бўлиб, “энг ишончлиси шуниси” эканлиги таъкидланган. Бу эса 
Тўмарисни ватанпарвар, мард, одил, интилувчан шахс сифатидаги 
фазилатларини янада кучайтиради. Мазкур жиҳатлар тарихий шахс 
сифатида Тўмариснинг кейинги авлодларга қолдирган буюк мероси 
сифатида эътиборга лойиқдир. Шунинг учун ХХ аср ўзбек, қорақалпоқ 
адабиётида Тўмарис образи ва у билан боғлиқ воқеага мурожаат кўп 
учрайди. Ибройим Юсупов “Тумарис (Массагетлер қыссасы)” номли 
достонини 1974 йилда нашр эттирган[5]. Миркарим Осим 
“Тўмарис”қиссасини олдинроқ ёзган[4]. Кейинчалик Хуршид Даврон 


25 
“Массагетлар маликаси” номли эссе, Ҳалима Худойбердиева эса бир 
нечта шеърлар ҳам ёзган.
Ибройим Юсупов яратган Тўмарис образи достон жанрида бўлиб, 
саккиз қисмга ажратилган. Достоннинг аввалида учта манбадан 
эпиграфлар келтирилган. Биринчи эпиграф айнан Геродотнинг асаридан 
олинган: “Сен жалмаўыздың тойымсыз кӛзлериңди қанға 
тойғызбасам,мени массагетлердиң Қуяш қудайы урсын (Тумаристиң 
Кир патшаға айтқаны). “Сен ялмағизнинг тўймас кўзларингни қонга 
тўйғизмасам, мени массагетларнинг Қуёш тангриси урсин”). Иккинчи 
эпиграф эса Страбоннинг “Георграфия” асарига тегишли: «Массагетлер 
Кир менен болған сол бир қырғын саўашта наятый мәртлик кӛрсетти» 
(Массагетлар Кир билан бўлган ўша қирғинли савашда ниҳоятда 
мардлик кўрсатган).Охирги эпиграф эса Бердаққа тегишли бўлиб, 
“Шажара” поэмасидан олинган: “Ҳаял уран болған екен” [5,136]. Демак. 
шу йўл билан шоир достоннинг мазмуний композициясини белгилаб 
олган. 
Достон лирик субъектнинг бевосита Тўмарисга қуйидаги 
мурожаати билан бошланади:
Тумариса, ўа анажан, 
Сарсыласаң басың ийип. 
Перзентиңниң азасынан 
Журек - баўырың тур ғой куйип. 
Еңкейтпе тилла жығаңды. 
Сыр берип нашарлық етпе, 
Қайғы алдында қайысқанды, 
Жақтырмайды 
массагетлер.[5,237] 
Эй Тўмарис энажон, 
Сарсиласан, бошинг эгиб. 
Фарзандингнинг азасинда, 
Юрак-бағринг ўтда куйиб. 
Энкайтма тилла жиғангни, 
Сиринг 
бериб 
ночорлик 
этма. 
Қайғу олдида эгилганни, 
Ёқтирмайди массагетлар. 
Достон экспозициясидан кўринадики, муаллифнинг мақсади 
Тўмарис онага мурожаат қилиш орқали халқ давлатчилик ва маънавий 
тараққиёти келиб чиқиши узоқ ўтмишга бориб тақалишини тасвирлаш, 
миллий ўзлигини англатиш бўлган. Парчада тилга олинган “тилла жиға” 
детали ҳукмдор бош кийимида бўладиган махсус белги бўлиб, у 
биринчи ўринда мазкур қабилани маълум қуш тотеми билан боғлайди. 
Иккинчидан, ҳукмдорлик рамзи саналади. Учинчидан у ғурур,ор-номус 
белиси ҳам саналган. Шунинг учун, сенга қанча оғир бўлса-да, 
бошингни эгма, агар сен бошингни эгсанг халқ руҳан эзилади, қулликка 
тушади, деган ғоя илгари сурилган. Буни достоннинг қуйидаги 
мисраларида янада яққолроқ кузатиш мумкин: 
Бос келипти имит атың,
Айҳай! Бирақ ӛкинбе сен.
Ӛз қатесин, ӛз уятын 
Бош бўлибди, умид отинг. 
Ҳайҳай! Бироқ ўкинма сен.
Ўз хатосин, ўз уятин. 


26 
Жуўған ол ӛз қаны менен.
Кӛтер басты! Қайда сениң 
Еркеклерди басқан сусын?
Жолбарыстын жаў буйрегин 
Жулып 
жеген 
ғайбар 
куниң?[5,237] 
Ювган ул ўз қони билан. 
Кўтар бошни! Қайда сенинг 
Эркакларни босган сўзинг? 
Йўлбарснинг юрагин.
Юлиб еган ғайбар кунинг? 
Достоннинг оҳангида бадиий мурожаат, риторик сўроқ ва руҳий 
параллелизм етакчилик қилиб, бу билан муаллиф достоннинг мазмуний 
композициясига кескинлик олиб кирган. Тўмарисга тавсиф берар экан, 
ўзини ўша улуғ уруғнинг давомчиси сифатида кўради. Тўмариснинг 
эркакларга ҳам таъсир этадиган ўтли нутқи борлигини, жасоратли, 
иродали эканлигини йўлбарснинг юрагини юлиб олиб еганлигини эсга 
олмоқда. Бу айнан кўчманчи туркий қабилалар инончига кўра, қадимда 
уруғ ёки қабилага таҳдид солган ёввойи ҳайвоннинг юрагини суғуриб 
олиш одатига ишора қилинади. Шу йўл билан бу турдаги бошқа ҳайвон 
уларга ҳужум қилмаслигига ишонишган. Кейинчалик бу одат 
метафорик асосда қаҳрамон, мард одамларга нисбатан ҳам қўлланган. 
Демак, Тўмарис мард, жасур,йўлбарс каби қўрқмас бўлган деб 
тасвирлаган. Чунки Геродот асарида ҳам Тўмарис номига жасоратли дея 
таъриф берилган. 
Геродот ўз асаридаги воқеа-ҳодисани “хабар” деб келтиради ҳамда 
рақамлаб чиқади. Хусусан, 205 хабарда Тўмарис ҳақида шундай ёзади: 
“Массагетларнинг маликаси марҳум подшоҳнинг рафиқаси эди. Уни 
Томирис (Жасоратли) дейишарди. Унинг ҳузурига Кир унга уйланиш 
таклифи билан элчиларини юборади. Бироқ Томирис Кир маликани 
эмас, балки массагетлар ҳукмдорлигини кўзлаётганини тушунади ва рад 
жавобини беради. Шунда Кир мақсадга етишиш учун ўзининг айёрона 
режаси иш бермагач, массагетлар билан очиқ уруш қилишга ўтади. Шоҳ 
Ўкуз (Амударё) дарёсидан кечиб ўтиш учун кўприк, кемаларга эса 
миноралар қуришни буюради” [1,76].
Келтирилган парчага диққат қилинса, унда Тўмарис исми Томирис 
шаклида берилади. Иккинчидан малика эри вафот этгач массагетларга 
ҳукмдорлик қилиш унга қолгани ёзилади. Учинчидан эса, Тўмарис доно 
ва зийрак эканлиги кўрсатилади. Тўртинчидан, душман ҳам узоқни 
кўзлаб иш қиладиган, қудратли ҳарбий қурилмаларга эга эканлиги 
кўрсатилади. Демак, бўлажак уруш Лидия, Бобил, Миср, Ассурияни 
забт этган қудратли Кирнинг Турон мамлакатига ҳужуми шунчаки 
оддий юриши эмас. Олдиндан кўзланган стратегик ҳаракат эди. “Бунинг 
учун Кирда бир қанча асослар бор эди. Аввало, унинг туғилиши, у 
ўзини олий одам деб билган, иккинчидан, у омадли бўлиб, бирорта 
урушда енгилмаган эди” [1,76]. Мазкур маълумотлар ҳам Кирнинг 


27 
қудратини кўрсатишга хизмат қилади. Ўз-ўзидан бундай қудратга эга 
кишига қарши бориш учун ва уни енгиш учун ҳам иккинчи томон
бундан кам бўлмаслиги лозим. Демак, Тўмарис қаршисидаги
душман 
улкан қўшин, катта тажриба ва омадга эга. Кирга қарши чиқиш оддий 
ҳукмдорнинг эмас йўлбарс юракли кишининг иши эканлигига урғу 
берилган.
Геродот Кирнинг маслаҳатчиларидан бири, собиқ ҳукмдор Крезни 
ҳам тасвирлаб, Кир енгилиши мумкинлигини олдиндан сезганлигини 
бир нутқида қайд этади. Лекин Ибройим Юсупов достонида бундай 
маълумот кўринмайди.
Достонда Тўмарис образига бадиий-эстетик ёндашув етакчилик 
қилиб, уни асл тарихий манбадан анча узоқлаштирган. Бу эса Ибройим 
Юсуповнинг 
асар 
яратишга 
бўлган 
муносабати, 
кўтарилган 
муаммога,аниқроғи миллий тарихни,миллий ўзликни унутаёган 
одамларга миллий тарихни бадиий образли етказиш ҳамда шу йўл билан 
собиқ тузум мафкурасидан қутилиб қолишни ҳам назарда тутган, дейиш 
мумкин.
Достонда ҳам Кир томонидан тайёрланган сохта зиёфат ҳақида 
маълумот берилган. Бу хабарни душман қулоғини кесиб, қўйиб юборган 
навкар тилидан баён этилади: 
Суўық хабар ол әкелген
Қалды гуўлеп қулақларда.
Ол айтқан: «Патшам, бизлерге
Бул сапары Кун қас болған.
Жаў албырап қашқан жерде
Таяр аўқат, мол дастурхан
Жайы ўлы турғанын кӛрип,
Жапырылып тустик аттан.
Жатыр меслерде кӛпирип
Бир ишимлик, ӛзи қатқан...
Иштик симирип, жедик етти,
Кеўил ӛсти, бас ғуўылдап.
Уйқы басты, диңке кетти... [5,238]
Шоир навкар келтирган хабар кишилар қулоқларидан кириб, 
уларнинг юракларида гувраб қолганини тасвирлайди. Ёш жангчилар 
кун ботар пайтида душман ортидан қувиб, тайёр зиёфат усвтидан чиқиб 
қолгани ва еб, ичиб душманга асир бўлгани “Тарих” асарида баён 
қилинганига яқин бўлган воқеа айтилади. Аммо Геродот Спарганизни 
асирликка олгач, уни ўлдирмасдан олдин онасига хабарчи юборгани 
баён қилинади. У ерда қулоғи кесик навкар ва унинг Тўмарис ҳузурига 
келиши ҳақида маълумотини бермайди. Шунингдек, хабарни айтиб 


28 
бўлгач, ўз қабиласи ўтирган гулхан атрофидан узоқлашган телбанома 
навкар ҳақида ҳам сўз юритмайди.
Демак, совуқ хабарни массагетларга етказиш учун бу образни 
Ибройим Юсупов ўзи киритган. Бу бадиий мантиққа мос келади. 
Иккинчидан, достон сюжет линиясининг шу еридаги совуқ хабарни 
массагетлар қандай эшитди, деган асосли саволга ўзига хос жавоб ҳам 
берилади. Шу ерда шоирнинг бадиий шартланганлик, асосланганлик 
каби категорияларга тўла амал қилганини кўриш мумкин.
Достондан келтирилган парчада яна бир жиҳат бор. Бу ўз 
яқинларини душман томонидан қатл этилиши натижасида қалбида ўч 
олиш, босқинчиларга ғазаб кучли нафратга аланганини сезиш мумкин.
Қулоғи кесик навкар эпизоди келтирилган хабар достон умумий 
композициясида туб бурилиш ясашга хизмат қилади. 
Умуман олганда, қолган ўринларда шоир тарихий воқеаларни 
бадиий қайта ишлаган ҳолда ифодалайди. Ҳатто, Тўмариснинг машҳур 
нутқини жонли тарзда келтиради. Шу билан достон тугайди. Аммо 
ундаги ровий нутқи гоҳ чуқур лиризм,драматизм билан уйғун ҳолда 
достоннинг таъсир кучини оширган. Шоир қатор ўринларда ўзининг 
бадиий-ижтимоий позициясини намоён этган. Достондаги воқеалар 
бадиий киритмалар, ифодада индивидуал кўрсатган. Бу эса достон шакл 
ва мазмун бирлигида катта аҳамиятга эга.
Хуллас, 
адабиётшунослик 
олдида 
Ибройим 
Юсуповнинг 
“Тўмарис” достонини Геродот асаридаги Тўмарис воқеаси ва ўзбек 
адабиёти билан қиёслаб ўрганиш вазифаси турибди. Биз бир мақола 
доирасида имкон қадар умумий фактларни келтириш билан чекландик.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Геродот. История. Перевод и примечания Г. А. Стратановского. – 
Ленинград: Наука, 1972 г. – 604 с. 
2. Дюришин Д. Теория сравнительного изучения литературы. – 
Москва: 1979. – 318 с. 
3. Икромхонова Ф. Ўзбек ва АҚШ инглиззабон насрида тарихий 
асарлар поэтикаси (композиция, образ). Филология фанлари доктори (DSc) 
диссертацияси. – Тошкент: ЎзМУ, 2021. – 257 б. 
4. Миркарим Осим. Тўмарис (қисса). – 28 б. 
www.ziyouz.com
 
kutubxonasi. 
5. Юсупов 
И. 
Тумарис 
ҳем 
басқа 
поэмалар. 
– 
Нɵкис: 
Қарақалпақстан,174 – 236-262 б. 


29 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling