Илова физик – кимёвий катталиклар ва халқаро система (СИ) бирликлари


Аммиакни оксидлашдаги тўрсимон платина катализатори


Download 0.84 Mb.
bet18/23
Sana08.09.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1674361
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Нефть ва газни кайта ишлашда каталитик жараёнлар ва катализ фани

Аммиакни оксидлашдаги тўрсимон платина катализатори
Аммиакни оксидлашда платина гуруҳидаги (Pd, Rh) металлар билан платинали қотишма катализаторлари тайёрланади. Улар азот оксидини ва аммиакни танлаб оксидлаш жараёнида ишлатилади. Улар турли ўлчамлардаги тўр кўринишида тайёрланади, бунинг натижасида катализатор конвекторда (реактор) катта юзага эга бўлади. Тўрнинг диаметри 0,045-0,09 мм дан иборат бўлиб, платинани иқтисод қилишга олиб келади.
Тўр юзаси умумий юзанинг 50-60% ини ташкил қилади. Бошқа диаметрли симлардан тўрларни тайёрлашда, тўқималар сони шундай ўзгартирилиши керакки, бунда тўрнинг бўш юзаси кўрсатилган чегарада қолиши шарт.
Платинали катализаторлар нисбатан катта ишчи юзага эга бўлиб, катализатор тўрлари юза бирликларига нисбатан олинган бўлади. Платинали сим тўр тешиклари диаметри 0,09 мм бўлиб, 1см2 юзада тешиклар сони 1024 бўлганда, бошланғич юза 23,140,009 =1,809 см2 га тўғри келади. Контакт жиҳозидаги катализаторни ишлаш жараёнида тўр юзаси бир неча ўн мартага ошади, лекин ҳисоб бошланғич юза бўйича олинади. 12-жадвалда саноатда ишлатиладиган баъзи платинали тўр катализаторларнинг хусусиятлари келтирилган.
12-жадвал.Платинали тўр катализаторларнинг айрим хусусиятлари

Сим диаметри,
Мм

1см2 тўрдаги тўқималар сони

1 м2 тўр массаси,
Г

1 м2 тўрдаги иплар юзаси, м2

Бўш юза, %

Бўш ҳажм, %

0,05

3600

505

1,884

49,0

72,9

0,06

1024

389

1,206

65,3

69,8

0,07

1024

529

1,407

60,2

64,8

0,09

1024

876

1,810

50,7

54,8

Катализатор тайёрлаш учун мўлжалланган платина таркибида темир бўлмаслиги керак, чунки темирнинг 0,2% и ҳам ҳатто азот оксиди (NO) чиқишини сезиларли пасайтиради. Тоза платина юқори ҳароратда тез парчаланади ва унинг кичик заррачалари газ оқимлари билан чиқиб кетади. Родий металининг қўшилиши билан платина катализаторини ишлатиш вақтидаги ҳароратни кўтарилишига чидамлилиги ортади. Палладийнинг қўшилиши катализаторнинг механик мустаҳкамлигини пасайтиради, лекин унинг активлиги пастроқ ҳароратларда ҳам намоён бўлади.Республикамизда тўрли катализаторларнинг қуйидаги таркибдагилари тарқалган, % (миқ):


а) атмосфера босимида ишлатиш учун;
Pt . . . . . . . 92,5
Pd . . . . . . . 4
Rh . . . . . . . 3,5
б) юқори босимда ишлатиш учун;
Pt . . . . . . . 92,5
Rh . . . . . . . 7,5
Бу платина тўрларининг активлиги, танловчанлиги ва қисқа вақтда регенерацияга берилувчанлик хусусиятларига эга. Платина катализаторлари хом ашё газларидаги баъзи бир қўшимчаларга таъсирчанлиги юқори бўлиб, улар катализаторнинг активлигини тез пасайтиради, шунинг учун газлардаги қўшимчаларни иложи борича йўқотиш керак.
Агар газдаги РН3нинг миқдори 0,0002% бўлса, конверсия даражасини 80% гача пасайтиради. Камроқ кучдаги заҳарлар; водород сульфид, ацетилен буғлари, сурков мойлари, темир оксидлари ва бошқа моддалар ҳам платинали катализаторларга ўз таъсирини кўрсатади.
Платини тўрларини 2 соат давомида 60-700С да 10-15% ли хлорид кислота эритмаси билан ишлов бериб, сўнгра яхшилаб дистилланган сув билан ювилади, қуритилади ва водород алангасида тобланади. Иш жараёнида тўрларнинг физик тузилиши ўзгаради ва механик мустаҳкамлиги камайиши натижасида платина металининг йўқолиши ортиб, катализаторнинг хизмат муддати камаяди.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling