Инфляция ва унинг юзага келишининг монетар ва номонетар омиллари таҳлили


Download 432 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana22.12.2022
Hajmi432 Kb.
#1042573
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
20222222 2 2020

2. Адабиѐтлар шарҳи. 
Инфляциянинг ва унинг юзага келиши доимо турли ѐндошувлар ва баҳс-
мунозараларга сабаб бўлиб келган. Айрим иқтисодчилар инфляцияни юзага келтирувчи 
асосий омил монетар пул воситалари асосида юзага келишини билдиришса бошқа бир 
иқтисодчилар эса, инфляциянинг юзага келиши кўпроқ номонетар омилларга боғлиқ 
деб хисоблашади. 
Жумладан, Любан (а, 2015) тадқиқотларида инфляциянинг юзага келиши ва уни 
тартибга солишнинг назарий ва услубий муаммоларини ўрганиб, у инфляция мураккаб 
ва кўп қиррали хусусиятга эга бўлган ҳодиса сифатида пайдо бўлади ва уни фақат пул 
воситалари орқали тўлиқ тартибга солиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Масалан, 
бугунги кунда аксарият давлатларда инфляцияга пул воситаларига нисбатан бошқа 
номонетар омиллар (монопол товарлар ва хизматлар нархининг ошиши, аҳоли 
даромадларининг ўзгариши ва б.) кўпроқ таъсир кўрсатаѐтганлигини асослаб берган. 
(Любан, а, 2015) 
Шу туфайли ҳам бугунги кунда, инфляция муаммосини фақат пулни тартибга 
солиш орқали ҳал қилишга қаратилган ѐндошувлар амалда самарасиз бўлиб қолмоқда. 
Шунинг учун инфляцияни тартибга солишнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб 


29 www.economyjournal.uz 
чиқишда инфляциянинг пул воситаларидан (монетар) ташқари номонетар омилларнинг 
таркибий қисмига алоҳида эътибор қаратиш ва инфляцияни турли томонлардан 
объектив кўриб чиқишга имкон берадиган ѐндашувларни ишлаб чиқиш заруратини 
юзага келтиради. 
Инфляция ва унинг юзага келиши борасидаги турли тушунчалар таҳлили ушбу 
мураккаб ҳодисани ўрганиш ва инфляцияни аниқлашда бир нечта ѐндашувларни 
ажратиб кўрсатиш имконини беради. Хусусан, Монетаристларнинг фикрига кўра, 
―инфляция – бу пул бирликларининг қадрсизланиши ва ортиқча пул эмиссияси 
натижасида нархларнинг мос равишда ўсиши, шунингдек ишлаб чиқариш даражасига 
мос келмайдиган пул массасининг ошишидир‖. (Фишер, 2001) 
Яна бир тадқиқотчи Фридмен (1996) фикрича, ―ҳар доим ва ҳамма жойда 
инфляция пул ҳодисасидир‖, аммо инфляция ва унинг юзага келиши жараѐнларини 
ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар инфляция фақат пул ҳодисаси эмаслигини ва 
инфляциянинг юзага келишида номонетар омиллар ҳам кучли таъсирга эга эканлигини 
кўрсатмоқда. (Любан, б, 2015) 
Инфляция ва унинг юзага келиш жараѐнларини аниқлашга қаратилган 
ѐндашувларнинг кейинги давр эволюцияси инфляцияни бозор муносабатлари нуқтаи 
назаридан аниқлашга олиб келди, бунда инфляциянинг пайдо бўлиши бозор 
тизимининг объектив мулки сифатида изоҳланади ҳамда инфляция талаб ва таклиф 
ўзгарганда товар ва хизматлар нархларининг ўзгариши билан изоҳланади. (Маневич, 
2006)
Умуман олганда бозор иқтисодиѐти шароитида инфляцияни юзага келишини талаб 
инфляцияси ва таклиф инфляциясига бўлиш мумкин. Бозор ѐндашувига кўра, талаб 
инфляцияси пул талабига нисбатан ортиқча пул таклифи натижасида ҳосил бўлади. 
Энг муҳими, инфляция даражаси бу фақатгина бир макроиқтисодий 
кўрсаткич бўлиб қолмай, у бутун бир иқтисодий ҳолат ва жараѐнларни ўзида 
акс эттирувчи кўзгу ҳисобланади. (Рустамов ва б., 2020) 

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling