Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари


Ишлаб чиқариш харажатларининг умумий (абсолют)


Download 0.88 Mb.
bet5/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1529348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil ish Maxmudov S 4

Ишлаб чиқариш харажатларининг умумий (абсолют)
ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги

Маҳсулот (иш, хизмат) бирлиги учун сарфланган маблағ ишлаб чиқариш харажатлари дейилади. Харажатсиз ҳеч қандай иқтисодий фаолият юз бермайди, уни қилмасдан туриб фойда топиш мумкин эмас.


Иқтисодиётда харажатларнинг умумий миқдори эмас, уларнинг самараси муҳим. Харажатлар самарадорлигини тўлиқроқ ифодалаш учун қиймат ва натурал кўрсаткичларга умумлашган тавсиф бериш керак бўлади. Бу мақсадга эришишда харажатларнинг умумий (абсолют) ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги хизмат қилади.
Режалаштиришда ва лойиҳалаштиришда умумий иқтисодий самарадорлик олинадиган натижа (самара)ни капитал харажатларга нисбати, қиёсий иқтисодий самарадорлик эса турли вариантлар ўртасидаги жорий харажатлар фарқининг капитал харажатлар фарқига нисбати кўринишида аниқланади.
Умумий ва қиёсий иқтисодий самарадорлик бир-бирини тўлдиради, уларнинг асосида харажат ва натижани солиштириш ётади. Улардан қуйидагиларни ҳал этишда фойдаланилади:
- капитал харажатларни талаб этувчи масаларни ҳал этишда энг яхши вариантни танлашда;
- кўриб чиқилаётган вариантлардан энг яхшисини амалга ошириш шароитида солиштирилиб кўрилаётган вариантнинг мавжуд бўлган бошқа вариантлардан ҳақиқатда энг яхшиси эканлигига ишонч ҳосил қилишда, капитал харажатнинг самарадорлигини баҳолашда.
Капитал харажатлар самарадорлиги халқ хўжалиги миқиёсида миллий даромаднинг, тармоқлар ва корхона миқиёсида эса фойданинг ўсишини, бу ўсишга имконият яратувчи капитал харажатларга муносабатини кўрсатувчи умумий (абсолют) самарадорлик коэффициенти билан тавсифланади.
Умумий самарадорлик коэффициенти режалаштириш даражасига боғлиқ турли формулалар билан ифодаланади.
Бутун бир халқ хўжалиги харажатларининг умумий иқтисодий самарадорлиги аниқланганда миллий даромаднинг (унинг ўсишига сабаб бўлган) капитал харажатларга бўлган нисбати орқали аниқланади. Яъни:

МД


Схх = ————;
К

Бу ерда: Схх - халқ хўжалиги бўйича умумий иқтисодий


самарадорлик;
МД - миллий даромаднинг йиллик ўсиши;
К - ишлаб чиқаришга сарфланган капитал
харажатларнинг ўсган қисми.

Алоҳида тармоқлар, ҳамда корхоналарда асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришнинг шакллари (техникавий қуроллаш ва қайта қуроллаш, реконструкциялаш, корхона ва ташкилотларни кенгайтириш) бўйича умумий иқтисодий самарадорлик кўпайган фойданинг (ишлаб чиқариш харажатларининг камайиши) (Ф), капитал харажатларнинг (К) ўсган қисми нисбати кўринишида бўлади; яъни,


Ф



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling