Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари


Download 0.88 Mb.
bet4/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1529348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil ish Maxmudov S 4

К
К0= —————
О

Бу ерда: К0 - маҳсулотни капитал сиғими;


К - капитал қуйилмаларни умумий ҳажми;
О - яратилган умумий маҳсулотнинг ўсган қисми.

Халқ хўжалиги даражасида бу кўрсаткич капитал харажатларнинг миллий даромадга нисбати кўринишида ҳисобланади.


Корхона даражасида фондларни самарадорлигини ҳисоблаганда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:


Ф
Фс= ———
О

Бу ерда: Фс - фондлар сиғими;


Ф - асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача
қиймати;
О - яратилган маҳсулотнинг умумий ҳажми (одатда
ялпи маҳсулот).

Фондлар сиғимини худди капитал сиғими сингари миллий даромадга нисбатида ҳам ҳисоблаш мумкин.


Халқ хўжалигида, унинг айрим тармоқларида, шу жумладан саноатда фондлар қайтими кўрсаткичи ҳисобланади. Бу фондлар сиғими кўрсаткичининг аксидир.
Фонд унуми (ФУ) асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш самарадорлигини тавсифлайди. У асосий фондлар муайян миқдорига тўғри келадиган маҳсулот миқдори билан ўлчанади.


ММ
ФУ= ————
Ф
Бу ерда: ММ - маҳсулот миқдори.

Фонд унуми, меҳнат унумдорлиги ва унинг фонд билан қуролланиши ўртасида алоқа мавжуд. У қуйидаги формула билан ифодаланади:




МУ
ФУ= ————
Фқ

Бу ерда: ФУ - фонд унуми;


МУ - меҳнат унумдорлиги.
ФК - меҳнатнинг фонд билан қуролланиши.

Бу боғлиқликдан шу нарса келиб чиқадики, меҳнат унумдорлиги меҳнатнинг фонд билан қуролланишига қараганда тезроқ ўсиб борган тақдирдагина фонд унуми ошади. Ва аксинча, агар меҳнат унумдорлиги ўсиши фонд билан қуролланишининг ўсишидан орқада қолса, фонд унуми пасаяди.


Самарадорликни ташкил этувчи омиллар ва уни ифодаловчи конкрет кўрсаткичлар билан бир қаторда “Корхона иқтисодиёти” фанида ва хўжалик тажрибасида ҳозирги вақтда самарадорликнинг мавжуд кўрсаткичлари билан бир қаторда мураккаб, умумлаштирувчи кўрсаткичларни ҳам қўллаш ҳақидаги масала қўйилмоқда.
Фан ва техниканинг шиддатли ривожланаётган ҳозирги шароитида замонавий ишлаб чиқариш воситаларини амалиётга киритиш иқтисодий самара билан бир қаторда оғир жисмоний меҳнатни машиналар меҳнати билан алмаштириш, ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларини бартараф этиш, фондлар ва энергия билан таъминланиш даражасини ошириш, юқори малака талаб қиладиган ва манфаатдорликни оширадиган жозибали касбларга талабни пайдо қилиш, ҳамда мавжуд касбларга ёшларда рағбат ўйғотиш ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этиши лозим.
Инсонни ҳар томонлама етук (баркамол) қилиш учун замин яратишни мақсад қилиб қўйган жамиятнинг пировард ижтимоий самарадорлик мезонидир.
Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий самарадорлигини ифодаловчи бир қанча кўрсаткичлар мавжуд, жумладан, маҳсулот (иш, хизмат)ларга талабнинг қондирилишини тавсифловчи кўрсаткичлар, меҳнат шароити ва табиатини тавсифловчи кўрсаткичлар.
Маҳсулот (иш, хизмат)ларга истеъмолчилар талабининг қондирилишини тавсифловчи кўрсаткичларга қуйидагиларни келтириш мумкин:
- маҳсулот (иш, хизмат)лар таркибининг истеъмолчилар талабига мос келиши коэффициенти. Бу кўрсаткич товар заҳираларида туриб қолган (ўтмас) товарларнинг ҳиссаси кўринишида тавсифланади. Бу кўрсаткичнинг ўсиши ижтимоий самаранинг пасаяётганидан дарак беради. Эркин иқтисодиёт шароитида маҳсулот (иш, хизмат)нинг сифати ва унинг истеъмолчи талабига мос келиши учун кураш корхоналар фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади;
- реклама воситасида маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг мавжуд турлари билан истеъмолчиларни таништириш даражаси. ҳозирги пайтда харидорни товарларнинг хусусиятлари, сифати ва бошқа афзалликлари кўпроқ қизиқтиради. Бу масалаларда эса унга реклама ёрдам беради. Унинг маҳсулот (иш, хизмат)ларни истеъмолчиларга таништириш даражасини ўрганишда турли шаклдаги рекламалардан (телевидение, радио ва газеталардан, спортчилардан) фойдаланувчи корхоналар ҳиссасини аниқлаш керак бўлади;
- истеъмол саватчаси доирасида истеъмолни таъминлаш коэффициенти ва бошқалар.
Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий самарадорлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлар таркибида меҳнат шароити ва табиатини тавсифловчи кўрсаткичлар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар асосан, қуйидагилардан иборат:
- меҳнатни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси;
- меҳнат жараёнларини роботлаштириш даражаси;
- ишлаб чиқаришда қўлланилаётган технологиялар, асбоб ускуналар ва механизмларнинг илғорлик (замонавийлик) даражаси;
- меҳнатни электрлаштириш даражаси;
- иситиш, совутиш, юклаш-тушириш, кўтариш-юклаш ускуналар ва бошқа асбоблар билан ҳақиқий таъминланишнинг меъёрларга мослиги даражаси;
- бино ва иншоотларнинг давр талабларига жавоб бериш даражаси (уларнинг замонавий лойиҳа асосида қурилиши, уларда ишлаш ва дам олиш, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги);
- ўралган, қадоқланган ва идишларга солинган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган жами маҳсулотлардаги ҳиссаси;
- корхоналарнинг соғломлаштириш, спорт ва мактабгача ёшдаги болалар муассасалари ва бошқалар билан таъминланганлик даражаси;
- корхоналарда ходимлар ва мутахассислар сафининг тўлдирилиши коэффициенти. Бу ҳақиқий ишловчи ходимлар сонини белгиланган меъёр билан қиёслаш асосида аниқланади;
- корхоналар ходимларининг даволаниш ва саёҳат учун йўлланмалар билан таъминланиш даражаси;
- ходимлар ва мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш даражаси;
- ишлаб чиқариш жараёнида ақлий меҳнат ҳиссасининг ва ижодкорликнинг ошиб бориши, меҳнат интизоми бузилиши ҳолларининг камайиши, ходимлар қўнимсизлигини пасайтириш ва бошқалар.
қайд этилган кўрсаткичлар ижтимоий самарадорликнинг алоҳида йўналишларини тавсифлайди. Улар биргаликда ҳисобланса ва ижтимоий самарадорликни баҳолашда биргаликда қўлланилса, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий самарадорлигига тўлиқ баҳо бериш имкониятини тўғдиради.
Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари узвий боғлиқ. Ижтимоий самарани оширмасдан туриб иқтисодий самарани ўстириб бўлмайди ва аксинча.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling