Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар умумий маълумотлар


Download 290.92 Kb.
bet17/22
Sana27.03.2023
Hajmi290.92 Kb.
#1299902
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
14-боб. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА АКУСТИК МАТЕРИАЛЛАР

14.5 Акустик материаллар

Хозирги кунда шаҳар ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларда шовқин даражаси ортиб бормоқда. Сершовқинлик инсон асаб системасини хаяжонланишига ва касалланишига олиб келади. Шовқинларни инсон организмига зарарини камайтириш асосий социал масалалардан ҳисобланади. Инсон қулоғи орқали 16-20000 Гц частотали товушларни қабул қилади, 1500-3000 Гц частотали товушларни эса хаяжонланиб сезгирлик билан эшитади.
Ҳаводаги шовқинлар асосан шамолнинг турли предметларга урилишидан ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган шовқин бинолар тўсиқ конструкцияларига урилиб, хона ичида турли частотадаги шовқинларни вужудга келтиради. Шовқин хоналардаги девор қопламалари ва бошқа предметга ютилади ёки қайтарилади.
Зарбий шовқинлар тўсиқ конструкцияларида тебраниш, титратиш, зарб билан урилиш (кучли шамол таъсирида) ва шу каби омиллар таъсирида ҳосил бўлади ва тарқалади.
Товуш босими даражаси шовқинларни рухсат этилган даражасини билдиради ва “Қурилиш меъёрлари ва қоидалари” да (ҚМҚ) белгиланади. Товуш босими турли частоталарда децибелларда (дБ) ўлчанади.ҚМҚ да рухсат этилган шовқин даражаси қуйидагича: одамлар гаплашиши зарур бўлган ишлаб чиқариш хоналарида 80-85 дБ, маъмурий биноларда 38-71 дБ, касалхона ва дам олиш уйларида 13-51 дБ.
Қурилиш материаллари ва буюмлари акустик хоссалари товуш ютиш коэффициентининг ўртача арифметик миқдори билан ифодаланади (14.1-жадвал). Товуш ютувчи материаллар структураси жихатидан қуйидагича бўлади: ғовак-толасимон (минерал пахта, шиша пахта), ғовак-ячейкали (ячейкали бетон, перлит), ғовак-губкасимон (кўпикпласт, резина, каучук).
Частоталар классификацияси

Частота диапазони номи

Частота диапазони белгиси

Частоталар ўртача арифметик миқдори, Гц

Паст частотали

Н


Download 290.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling