Избоскан туманида 2022 йилда кредитлар ажратишда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини ўрганиш юзасидан


Хомидов Мухаммадамин Махмуджон ўғли


Download 30.6 Kb.
bet2/3
Sana24.04.2023
Hajmi30.6 Kb.
#1394130
1   2   3
Bog'liq
ДХХ маълумоти ижроси

Хомидов Мухаммадамин Махмуджон ўғли 2022 йил 23 март куни қуёнчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида 36 ой муддатга қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш учун 30 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Келиб тушган мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, М.Хомидовга Қашқарлик МФЙ ҳоким ёрдамчиси Д.Валиев томонидан тавсиянома берилган. “OILAPARVARLAR TAMORQA XIZMATI” МЧЖ томонидан 2022 йил 19 май кунги 18-сонли хисоб варақ фактурага асосан М.Хомидовга 30 дона тирик қуён етказиб берилганлигига хоким ёрдамчиси томонидан ишонч хосил қилганидан сўнг, 2022 йил 19 май куни махсулот етказиб берилганлиги юзасидан мониторинг далолатномасини тасдиқлаб берилган.
Кейинчалик М.Хомидов қуёнларини сотиб юбориб, ўрнига ўзига автомашина сотиб олиб, хозирги кунда йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланиб, бандлигини таъминлаганлиги аниқланди. М.Хомидов томонидан кредит маблағини қайтарилишида муаммо бўлмаганлиги сабабли, ҳоким ёрдамчиси томонидан фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятига эътироз билдирилмаган.
4.Избоскан туман Қашқарлик МФЙ Бобур кўчасида яшовчи
Комилова Мафтуна Равшанбек қизи 2022 йил 28 февраль куни қуёнчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида 36 ой муддатга қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш учун 20 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Келиб тушкан мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, М.Комиловага Қашқарлик МФЙ ҳоким ёрдамчиси Д.Валиев томонидан тавсиянома берилган. “YEVRO KROL” МЧЖ томонидан 2022 йил 7 апрель кунги 5-сонли хисоб варақ фактурага асосан М.Комиловага қуён етказиб берилганлигига ишонч хосил қилингандан сўнг шу куни махсулот етказиб берилганлиги юзасидан мониторинг далолатномасини тасдиқланган. Шундан сўнг М.Комиловани онаси Н.Комилова таъминотчи МЧЖ иш юритувчиси Мирзаабдулло билан ўзаро келишилган холда қуёнларни қайтариб, ўрнига уйини таъмири учун шифер ва тўсин олиб беришини айтиб, қуёнларни бериб юборган.
Таъминотчи Мирзаабдулло ўзаро келишувга амал қилмасдан, турли хил баҳоналар билан М.Комиловани алдаб юриб, кейинчалик Қозоғистон Республикасига ишлаб келиш мақсадида кетиб юборган. Мониторинг қилиш давомида юқоридаги ҳолатдан хабар топган ҳоким ёрдамчиси Д.Валиев МФЙ профилактика инспектори билан биргаликда Н.Комиловага таъминотчи МЧЖ устидан, хуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиши хақида тушунтирилган. Маҳалла профилактика инспектори А.Ахмедовнинг ёрдами билан таъминотчи МЧЖ иш юритувчиси Мирзаабдуллони Қозоғистон Республикасидан чақиртириб келиниб, фуқаро М.Комилова номига расмийлаштирилган кредит маблағини банк хисоб рақамига қайтариши кераклиги тушунтирилган.
5. Избоскан тумани Барҳаёт маҳалласи Андижон кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро Машрабов Мақсудбек Машрухбек ўғли қуёнчилик йўналишида тадбиркорлик қилиш мақсади борлиги 2022 йил феврал ойида хатлов жараёнида аниқланган. Барҳаёт МФЙ ҳоким ёрдамчиси Х.Режабовнинг тавсияномасига асосан фуқарога Халқ банки туман филиалидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида қуёнчилик йўналишида 23,4 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратиб берилган. 2022 йилнинг апрель ойида махсулот фуқарога таъминотчи “BARHAYOT MAHALLA TOMORQA HIZMATLARI” MCHJ томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги, фуқаронинг етказиб берилган махсулотга эътирози бўлмагани сабабли далолатнома тузилиб кредит маблағлари “BARHAYOT MAHALLA TOMORQA HIZMATLARI” MCHJ га ўтказиб берилган.
Ўрганиш кунида, фуқаро Машрабов Мақсудбек Машрухбек ўғли бир йилдан ортиқ қуёнчилик билан шуғуллангани хозирги кунга келиб ўзи ва оила аъзолари ишда бўлганлиги сабабли, қуёнларни боқишга вақти бўлмаётганлиги учун қуёнларни ўзаро “BARHAYOT MAHALLA TOMORQA HIZMATLARI” MCHJ ишчилари билан ўзаро келиб, қайтариб берганлиги аниқланди. Хозирги кунда Машрабов Мақсудбек Машрухбек ўғлининг НПЛда турган кредит қарздорлиги йўқлиги кредит маблағларини ўз вақтида тўлаб келаётгани маълум бўлди
6. Избоскан туман Барҳаёт МФЙ Ҳунарманд кўчаси 17-уйда яшовчи Қурбонов Аббосбек Одилжон ўғли 2022 йил 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-55-сонли қарорига асосан қуёнчилик йўналишида қуён боқиш мақсадида
36 ой муддатга қуёнларни сотиб олиш учун 30 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Келиб тушкан мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, А.Қурбоновга Бархаёт МФЙ ҳоким ёрдамчиси Х.Режапов томонидан тавсиянома берилган. “BARHAYOT MAHALLA TOMORQA HIZMATLARI” MCHJ томонидан 2022 йил 8 июнь кунги 31-сонли хисоб варақ фактурага асосан А.Қурбоновга 120 дона қуён етказиб берилганлигига ишонч хосил қилингандан сўнг 2022 йил 8 июнь куни махсулот етказиб берилганлиги юзасидан мониторинг далолатномасини тасдиқланган.
Ўрганиш кунида қуёнларни жойини ўзгартирилганли хамда фуқаро ўз уйида бўлмаганлиги сабабли хеч ким кўрсатиб бера олмаган.
Хозирги кунда Машрабов Мақсудбек Машрухбек ўғлининг НПЛда турган кредит қарздорлиги йўқлиги кредит маблағларини ўз вақтида тўлаб келаётгани маълум бўлди.
7. Избоскан туман Барҳаёт МФЙ Навбахор кўчасида яшовчи

Download 30.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling