Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Қандаҳор ва Ҳиротда биринчи давлатчилик ўчоқларининг пайдо бўлиши


Download 190.18 Kb.
bet37/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Қандаҳор ва Ҳиротда биринчи давлатчилик ўчоқларининг пайдо бўлиши. XVI асрда Эронда ҳукмронлик қилаётган сафавийлар ўзбеклардан Ҳиротни ва Қандаҳор вилоятидаги афғон қабилаларининг ерларини тортиб олди. Афғонистоннинг тоғли вилоятлари (Ғазна, Кобул ва Пешавор) шу пайтда бобурийлар давлати таркибига қўшилди. Қандаҳор эса узоқ вақт Бобурийлар ва Эрон давлатлари ўртасида талаш бўлди, кўп марта қўлдан қўлга ўтди ва қуруқликдаги ҳинд савдо йўлининг муҳим давони жойлашган бу ер 1649 йилдан 1709 йилгача Сафавийлар давлати таркибига кирди. Афғонларда давлатнинг вужудга келиши учун муҳим ички шартлардан бири қабилаларда феодал муносабатларнинг шаклланиши эди. Қабилаларнинг ягона давлатга бирлашиш жараёни Бобурийлар ва Сафавийлар давлатларига қарши мустақиллик учун узоқ кечган урушлар туфайли юз берди. XVIII аср бошларидаги ташқи сиёсий ҳолат ҳам афғонлар давлатининг ташкил топиши учун қулай шароит туғдирди. Эрон тарқоқликни бошидан кечираётган ва кучли рақиблар билан жангларда ўз мустақиллигини сақлаб қолишга уринаётган эди. Кучсизланиб қолган бобурийлар ҳам энди афғонларга хавф сололмасди. Аврангзебнинг ўлимидан сўнг (1707) Бобурийлар давлати ҳам тарқала бошлади. Асосан ички сабабларга кўра (Ҳинд дарёси бўйидаги афғон қабилалари тарқоқлигича қолаётган эди) давлатнинг ташкил топиши афғон қабилалари жойлашган ғарбий вилоятларда юз берди. XVIII аср бошларида бу ерда гилзойи ва абдали қабилалари кучаяди. Мавжуд маълумотларга қараганда бу пайтда гилзоийлар 250 минг, абдалилар эса 300 минг кишини ташкил қилган. Гилзоийлар Мир Вайсхон бошчилигида 1709 йил апрелда қўзғолон кўтариб, сафавийларнинг Қандаҳордаги ноиби Гурганхон қўшинларини тор-мор қилишди ва Қандаҳорни эгаллаб бу ерда ўзларининг мустақил давлатини туздилар. 1709 йили Исфаҳондан жўнатилган қўшинни ҳам енгиб, ўз мустақилликларини сақлаб қолдилар. Гилзоийлардан кейин 1716 йили Ҳиротда қўзғолон кўтарган абдалийлар ҳам мустақилликка эришдилар. Қўзғолонга Абдуллахон ва Асадулла раҳбарлик қилдилар. Қўзғолончилар 1717 йилнинг охирида Ҳиротни эгаллашди ва бу шаҳар янги давлатнинг пойтахтига айланди. Афғон халқи тарихида Мир Вайс қўзғолонининг аҳамияти жуда катта. Бу қўзғолон натижасида вужудга келган давлат ва Ҳиротда мустақил хонликнинг пайдо булишини мустақил Афғонистон дав- лати ташкил топишининг бошланиши деб аташ мумкин. Гилзоийлар билан абдалийлар ўртасида бошланиб кетган ўзаро урушда гилзоийларнинг қўли баланд келди ваҚандаҳорда 1717 йили ҳокимиятга келган, Мир Вайснинг катта ўғли, ёш ва қобилиятли саркарда Махмуднинг таъсири кучайди. Ички вазиятни хавфсизлантирган Маҳмуд Эроннинг чегара ҳудудларига бир неча бор бостириб киргандан сўнг, 1721 йили Исфаҳонга қарши катта юриш бошлайди. Етти ойлик қамалдан сўнг 1722 йил 22 октябрда Эрон пойтахти таслим бўлди ва шоҳ Ҳусайн Маҳмуд ҳузурига келиб шоҳлик тожини унга топширди. Шундан сўнг афғон босқинчилари Эроннинг катта қисмини бўйсундирдилар. Эронликлар афғонларга қарши душман кайфиятида бўлиб, деҳқонлар ва шаҳарликлар уларга қарши озодлик ҳаракатига киришдилар. 1725 йили сарой тўнтариши натижасида шоҳлик тахтини Махмуднинг амакиси Ашраф эгаллаб олади. У қонли террор орқали ҳокимиятни мустаҳкамлайди. Ташқи хавфларни ҳам бартараф этишга эришади. Эрон чегараларига бостириб кирган турк қўшинларини енгиб, Туркия билан келишув имзолайди, кейин эса Россия билан ҳам шундай келишувга эришади. Бироқ қатор ҳарбий ва сиёсий муваффақиятларга қарамасдан Ашрафнинг ҳокимияти омонатлигича қолаётган эди. Бунинг сабаби эронликларнинг қарши ҳаракатлари тўхтамаётганлигидан ташқари, қўшинни мустаҳкамлаш учун Қандаҳордан ёрдам келмай қўйганлигида ҳам эди. Қандаҳор ҳокими Ҳусайн Ашрафга рақиб бўлиб, унинг Эрон ишларида қатнашишдан бош тортади ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга киришди.
Афғонистоннинг Нодир шоҳ томонидан забт этилиши. Шун- дайшароитдаЭроннингбўлғусишоҳиНодирАшрафнинг (1688 –1747) юлдузибалқиди. У туркманларнинг жангари Ашраф қабиласидан эди. Қобилиятли саркарда сифатида танилган Нодир 1726 йили ўзининг иккиминг қўшини билан Эроншоҳи Ҳусайннинг ўғлишоҳ Тахмаспга қўшилади. Иродаси бўш шоҳни ўзига бўйсундириб, Нодир жанговар ва мустаҳкам тартибли армияни шакллантиради, бир неча жангларда абдалийларни енгади ва Ҳиротни эгаллайди, Ашраф бошчилигидаги афғон қўшинларини мағлуб қилиб, Эронни босқинчилардан озод қилади ва 1736 йили Нодир шоҳ бўлиб тахтга ўтиради. Нодир шоҳ 1737 йили Афғонистон орқали Ҳиндистонга катта юриш уюштирди. Бир йиллик қамалдан сўнг эронлик қўшинлар Қандаҳорни эгалладилар ва шаҳарни вайрон қилдилар. Шундан сўнг Ғазна ва Кобул бўйсундирилди. Нодир шоҳ Қандаҳордан бошқа биронта шаҳарни вайрон қилмади, афғон зодагонлари билан муносабатни яхшилади, вилоятларни бошқаришни ҳам афғон хонларига топширди. Нодир шоҳ ўз армиясини мустаҳкамлашда ҳам афғонлардан фойдаланди, улардан 16 минг кишилик отряд тузиб уни ўз армияси таркибига киритди, шаҳарларда эронликлар гарнизонини жойлаштирди. Нодир шоҳнинг босқини даврида афғон зодагонларининг юқори қатлами, мамлакатнинг бўлғуси бошқарувчилари шаклланиши учун шароит туғилди. Воқеаларнинг кейинги ривожи абдалийларнинг юксалишига олиб келди.

Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling