Жавоб: Сиёҳдон. Савол 2


Download 0.8 Mb.
bet43/51
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1473580
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51
Bog'liq
zakovat savollar 1

Жавоб: Тут дарахти.
Савол 274 Афлотуннинг айтишича у хоҳ давлатда, хоҳ ҳар бир шахсда бўлмасин меъёридан ошганда охир оқибат қулликка сабаб бўлади. Савол, Афлотун у деганда нимани назарда тутган?
Жавоб: эркинлик
Савол 275
Қанча кўп билсанг ...... , сенда шунча одам яшайди. Ушбу, ўзбек тилига таржима қилинган озарбайжон мақолида бир сўз қолдирилган, уни топинг.
Жавоб: Тилларни.
Изоҳ: мақол таржима қилингани қўшимча ёрдам эди.
Савол 276 Ўнг қўл билан ишласа ўнағай, чап қўл билан ишласа чапағай дейилади. Агар икки қўл билан ҳам тузук ишлолмаса нима дейилади?
Жавоб: Бесўнағай
Савол 277 Гоголнинг “Ўлик жонлар” асари қахрамони чамадонида ҳар доим сиёҳ, қоғоз ва қум олиб юрар эди. Қоғоз ва сиёҳ табиийки ёзиш учун керак бўлади. Савол: Унда қум нима учун керак?
Жавоб: ёзилган қоғоздаги сиёҳни қуритиш учун
Савол 278 Англиялик ёзувчи Томар Хардли романидан. Романда ёзилишича бир камбағал оиланинг қизи меҳмонга боришга тайёргарлик кўраётган пайтда онаси қизнинг хонасидаги дерезани ташқарисидан қора мато билан бекитиб қўйган. Савол нима мақсадда?
Жавоб: дерезадан кўзгу сифатида фойдаланган
Савол 279 Милорад Павичнинг бир ҳикоясида қаҳрамон Америка харитасини шунчалик катта тасвирлайдики, гўёки хеч қайси бир деворга сиғмайди. Бу харитада Нью-Йоркдан Сан-Францискогача бўлган энг қисқа йўл У орқали ўтаркан. Мен ҳам саволни тузишда "УНДАН" фойдаландим. У нима?
Жавоб: ўргимчак тўри.
Изоҳ: Харита букланган ва 2 та деворга ёпиштирилган. Кейин эса ис босиб кетган ва 2 шаҳарни(2 таси 2 та деворда бўлган) ўша ис (ўргимчак тўри) бирлаштирган. Мен саволни тузишда ИНТЕРНЕТдан фойдаландим. Интернет эса "ўргимчак тўри" дейилиши ҳаммага маълум! ИНТЕРНЕТ тўғри жавобмас)
Савол 280 АҚШда у касб эгаларини тайёрлаш учун кичикроқ хонада ёлғиз ўзини киритиб фақат овқат келтириб беришади холос. У на китоб ўқийди, на радио эшитади. Уннинг ахборот оладиган, суҳбатлашадиган ҳеч кими бўлмайди. Ёлғиз ўзи маълум муддат шу ерда туриб, ўша касбга руҳан тайёрланади. Бу қайси касб эгаси?

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling