Савол 1. Ўрта асрларда Европада кишиларнинг ким эканлиги фақат кийимидан эмас, балки белида осиғлиқ нарсалардан ҳам билинган. Масалан: Зодагонларнинг белида ханжар осилган эди. Чунки фақат зодагонлар қурол тақиб юришга ҳақли эдилар. Савол: Ўрта аср Европа талабасининг белида нима осилган?
Жавоб: Сиёҳдон.
Савол 2. Венгрияда биринчи, иккинчи, учинчи октябр кунлари ҳамма узум узишга чиқади. Боғ хўжайинлари узум узувчилардан қўшиқ айтиб узум узишни талаб қилишади. Савол: Нега?
Жавоб: Чунки қўшиқ айтаётган одам узум ея олмайди.
Савол 3. Шарқ мутафаккирларидан бири Аҳмад Дониш “Наводур ул воқеа” китобида шундай сўзларни келтиради. Улар ўртасидаги низолар бундан олдинги оилаларда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Улар доимо уришаверадилар. Нима сабабдан? Нима учун уришаётганларини ўзлари ҳам билмайдилар. Шунинг учун уришадилар.Савол: Аҳмад Дониш ушбу фикрида кимларнинг уришишини кўзда тутган?
Жавоб: Қайнона келин.
Савол 4. Иқтисодий инқироз туфайли Таиландда бу ишчилар ҳам ишсиз қолишади. Улар сони 200 та бўлиб, охири ўз тирикчиликларини ўзлари ўтказадиган бўлишди. Савол: Бу ишчиларни топинг.
Жавоб: Филлар.
Изоҳ: Филлар ишдан бўшатилиб қўриқхонага қўйиб юборилган.
Савол 5. Форс вазири Абдулқосим Исмоил ҳамиша “У” билан бирга бўлган. Бирон ёққа сафарга жўнашига тўғри келса, “У” ҳам изидан йўлга тушаркан. “Уни” 400 та туяга юклаб олиб боришган. Энг қизиғи дастлабки жойида қандай бўлса, туяларда ҳам шундай тартибда бўлган. Савол: “У” деганда нима назарга тутиляпти?
Жавоб: Кутубхона.
Изоҳ: 117000 китобни туяларда ҳам алифбо тартибида жойлаштиришган.
Савол 6. Психолог Дейл Карнеги шундай дейди: “Агар сизнинг бой бўлганингизни қариндош ёки дўстларингиз билиб қолса, атрофингизда текинхўр паразитлар тўпланиб қолади ва пулингизни қандай тортиб олиш ҳақида ўйлашади. Буни уйингизга бостириб кириб ёки қароқчилик билан қилишмайди, пул тортиб олишнинг энг осон йўли бу... ” Савол: Карнеги фикрича пул тортиб олишнинг энг осон йўли қайси? Жумлани тўлдиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |