Жавоб: Шундан кейин пойафзал дўконларида оёқ кийимнинг фақат чап пойини кийиб кўришга рухсат этиладиган бўлди. Ўнги пастга олиб қўйилган.
Савол 14. Ўғри банкни ўғирламоқчи бўлиб банк эшиги олдида қоровул ва мижозларни кузатади. Қоровул мижозларни қуйидагича савол жавобдан кейин банкка киритарди. Масалан: Қоровул 12 дейди, мижоз 6 деб жавоб беради ва банкка киради. Қоровул 22 дейди, мижоз 11 деб жавоб беради қоровул уни ҳам киритади. Ўғри қоровул айтган соннинг ярмини мижозлар айтишаётганини пайқаб қолади ва банкка кирмоқчи бўлиб, қоровул олдига яқинлашади. Қоровул 32 дейди ўғри 16 деб жавоб беради. Қоровул унинг ўғрилигини билиб тутиб олади. Савол: Ўғри қайси сонни айтиши керак эди?
Жавоб: 9
Изоҳ: Мижозлар қоровул айтган сондаги ҳарфлар сонини айтиши керак эди.
Савол 15. 1849 йилда сенатор Девид Атчисон Қўшма штатлари президенти бўлади.Фақат бир кунга. Савол: Атчисон бир кунлик президентлик даврининг катта қисмини нимага сарфлади?
Жавоб: Уйқуга
Савол 16. Кўп дўконларда эркаклар кийими бўлими биринчи қаватнинг кириб чиқиш эшиги ёнидан жой олган. Савол: Нега?
Жавоб: Чунки кўп эркакларда ўзи учун у бу харид қилишга ҳафсала бўлмайди. Улар учун ишнинг тезроқ битгани маъқул.
Савол 17. Уларда ҳамма вақт бир хил ҳаракат такрорланади: Олдин калла тўғирланади, кейин елка, сўнг оёқлар, охирида эса йиқилиш зарбини юмшатиш учун бел букчайтирилади. Савол: Бу ҳаракатлар ижрочисини топинг.
Жавоб: Мушук йиқилаётганда.
Савол 18. Италия ҳукумати музейларга кириш чипталарининг нархини кўтармоқчи. Дастлаб бу иш Уфицци галереясида амалга оширилди. Савол: Бу фикрни билдирган Италия маданият вазири Рокко Бутило нимани назарга тутган?
Жавоб: Чипта нархи кўтарилса музейга кам одам киради. Уларни кузатиш осон. Хавфсизлик нуқтаи назаридан.
Савол 19. Биринчи фикр: Унга ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак, шунда у сизга кўп нарса беради.
Иккинчи фикр: Агар у хоҳламаса, унга куч билан эга чиқиб бўлмайди.
Учинчи фикр: Агар у атрофингизда бўлмаса бу фожеа.
Тўртинчи фикр: Уни усталик билан илмий йўллар билан бўлсада, инсонга хизмат қилишга мажбур қилишимиз керак.
Савол: Бу 4 хил фикр нима ҳақида эди?
Do'stlaringiz bilan baham: |