Жавоб: Ф.К.Бликсен афоризмига кўра ҳар қанақа касалнинг давоси шўр сув. Булар 3 та: Терлаш (меҳнат), Кўзёш (Кўнгилни бўшатиш), Денгиз (Ҳордиқ).
Савол 45: Кўпчилик инсонда хобби булади. Айнан хобби – инсонни ички кечинмаларини, эхтиёжларини қондиради. Каминага ёзув усули маъул келадиган ўзбек адибни бир хикоясида – оддий қишлоқ боласи, ўз хоббисини ақлли инсон эхтиёт билан ёндошадиган жойдан топади. Бу жойни 2 хил тури мавжуд, бири хавфли, иккинчиси хавфсиз. Хозирда бизда кўпроқ хавфсизини учратамиз. Диққат савол: Хикоя қахрамони ўз хуморини қаерда қондирарди?
Жавоб: Дориланган (пестидцид сепилган) пахта даласида. Сабаб бола шу дориланган даласида катта булиб, охири пестицид хидига урганиб олади. Асар “Хумор” - Шукур Холмирзаев.
Савол 46: Одатда бирор нарсанинг синиши ёки синдирилиши бахтсизликка қўйилади. Лекин уни синдириш албатта розиликка, яхшиликка олиб келади. Ниманинг синиши яхши белги ҳисобланади?
Жавоб:Нон.
Савол 47: Австралиядаги ғалати қонунлардан бирига кўра такси юкхонасида албатта у нарса бўлиши шарт. У на ҳайдовчига, на мижозга асқотади. У асқотадиган жонзотлар эса таксида юришмайди . Нима бўлиши мумкин такси юкхонасида?
Жавоб: Хашак
Савол 48: Нима сабабдан табиий газга ўткир ҳидли меркаптан моддаси қўшилади?
Жавоб: Газ чиқа бошлаган ерни аниқлаш ва сезиш учун.
Савол 49: Блиц-савол.
Ҳурматли билимдонлар. Марҳамат, уч реклама шиорини тугалланг.
1. (Ксерокс рекламаси) "Биз ҳужжатлардан нусха оламиз. Рақобатчиларимиз эса ...... нусха олади". Рақобатчилар нимадан нусха олади?
2. (Ароқнинг рекламаси). "Достаточно одного залпа. "..."ароғи. Бу ароғ қандай аталади?
3. ( Супермаркет рекламаси) "Бизнинг нархлар чақмайди. Чунки...". Нимага?
Жавоб:
1. "... бизнинг аппаратлардан".
2. "Аврора".
3. "Улар ҳали кичкина".
Савол 50. Машхур этнограф Клод Леви-Стросснинг ёзишича, Сан-Паулу шахри олдин сариқ олтин, кейинчалик оқ олтин, ундан кейин эса қора олтин экспорт қилиш ҳисобига бойиган. Леви-Стросс нималарни сариқ, оқ ва қора олтин деб таърифлаган?
Do'stlaringiz bilan baham: |