Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсу таълим вазирлиги Бухоро мухандислик технология институти “Хорижий тиллар”


Download 451.06 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi451.06 Kb.
#1251313
Bog'liq
mahallada tadbir


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсу таълим вазирлиги
Бухоро мухандислик технология институти
Хорижий тиллар” кафедраси “Боғидашт” маҳалласида
Инсон одоби ва хулқи билан гўзал
мавзусида ўтказган тадбир
БАЁННОМАСИ
Бухоро шаҳри 22.02. 2023
Қатнашдилар: “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари: Тиллаева Ш.М, Сайитова.К.Х ва “Боғидашт” маҳалласи аъзолари
КУН ТАРТИБИ
1. Кириш сўзи. “Инсон одоби билан гўзал” мавзусида маъруза.
2. Саломлашиш одоби.
3. Баҳс мунозара. Ахлоқ-одоб ҳақидаги ҳикматли сўзлар, мақоллар ва матталлар ҳамда ҳадислардан намуналар.
Тадбирни “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси Тиллаева Ш.М очиб, йигилганларга “Инсон одоби билан гўзал” мавзусида маъруза қилди.


У ўз маърузасида гапириш одоби, кўча-куйда, биноларда, жамоат жойларида ўзини тутиш одоби, катта ва кичикларга бўлган ҳурмат ҳақида сўзлаб киши ҳусни билан эмас, балки ўзининг одоби ва бошқаларга бўлган ҳурмати билан ўрнак бўлиб кўринишини таъкидладилар. Ва қуйидаги ибратли маърузани ўқиб эшиттирдилар:
“Аллоҳ таоло Ўзининг энг сўнги ва комил динини мукаммал ахлоқи ҳамида соҳиби бўлмиш сарвари олам Муҳаммад (сав)га нозил қилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Зеро, Муҳаммад (а.с.) динимизнинг ҳар бир замон ва маконга муносиб бўлган, шунингдек, ҳар бир шахснинг иқтидорига қараб таклиф қилинган кўрсатмаларини биз умматлари учун ўзларининг ҳаѐтларига тадбиқ қилиб кўрсатиб бердилар. Муҳаммад (сав)нинг ҳаѐтлари ҳар бир мўмин-мусулмон учун улкан тарбия мактабидир. У зоти шарифнинг ҳаѐт йўлларини қунт билан ўрганиб чиққан ҳар бир инсон албатта, бунга амин бўлмай чораси йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ѐд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят) деб, Муҳаммад (сав)ни барча мўмин-мусулмонларга намуна бўлишга энг лойиқ зот эканликларини баён қилган.Хушхулқинсон доимо бахтиѐрбўлади. Маълумки, Ислом дини инсониятни гўзал хулқу одобга чорлаш, уларни чин инсоний фазилатлар эга сиқилиб тарбиялаш учун нозил қилинган бўлиб, унингтаълимоти инсоният ҳаѐтининг барча жабҳаларини қамраб олгандир. Муқаддас динимизнинг ҳаѐтбахш ва ўлмас қадриятлари мана ўнбеш асрдирки, ҳамон бутун башарият назарида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. Албатта, бу биринчи навбатда, биз уммати муҳаммадияни ўз динимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиѐда бўлишига сабаб бўлса, иккинчидан, унинг таълимотларига чин ихлос билан амал қилмоқликка ундайди. Муқаддас динимиз хушхулқликка ва тотувликка рахна солувчи иккиюзламачилик, манманлик, ғийбат, ҳасад ва хиѐнат каби иллатларни харом қилган. Хуш - хулқлик ва тотувликка хос ҳамма хислатларни тарғиб этади ва уларни ибодат санайди. Меҳр-шафқат, самимий муносабатлар хушхулқлик ва тотувликка етказувчи хислатлардир. Барчага меҳр-шафқат кўрсатиш, самимий муносабатда бўлиш суннатдир”
Шу кафедра ўқитувчиси К.Х. Сайитова ҳам сўзга чиқди:
“Саломлашиш деганда кишиларнинг учрашган чоғда биринчи бир бирларига тилак маъносида сўз айтишлари тушунилади. Саломлашиш ҳамма миллатларда қадимдан мавжуд. Бугунги кунда ҳам дунѐдаги барча халқлар ўзаро муомала ва мулоқотни саломлашишдан бошлашади. Уларнинг саломлашишдаги урфодатлари, сўз ва ифодалари турлича бўлсада, мақсад бир:бирбирларига яхшилик, саломатлик тилаш. Мусулмонларда саломлашиш энг улуғ амаллардан ҳисобланади ва жуда ҳам мукаммал шаклда қўлланилади. Салом иймоннинг камоли, Исломнинг шиоридир.Салом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, улуғларнинг одатидир. Салом инсон маънавиятикўзгуси, тинчликэлчиси, меҳр муҳаббат гаровидир. Салом дўстлик аломатидир. Салом инсоний алоқаларни мустаҳкамловчи метин арқондир.Салом яхшиликлар деб очасидир. Жаннат ҳам салом билан ободдир. Салом жаннат аҳлининг сўрашишидир. Чунки Салом Аллоҳазза ва жалланинг гўзал исмларидан биридир.Имом Бухорий «АлАдаб алмуфрад»да Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир. У Зот уни ер юзига жорий қилгандир. Уни орангизда ёйинглар», дедилар».ФАна шундай буюк,


Download 451.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling