Алишер Навоий маънавий меросининг тарбиявий аҳамияти


Download 32 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi32 Kb.
#1404499
Bog'liq
Алишер Навоий маънавий меросининг тарбиявий аҳамияти


Алишер Навоий маънавий меросининг тарбиявий аҳамияти.

“Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси,мутафаккир десак мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир.”


Мирзо Улуғбекнинг миллий ва умумбашарий маънавий-маърифий таълимотлар ривожланишига қўшган ҳисаси беқиёсдир. Шунинг учун ҳам бутун инсоният уни ҳурматла тилга олади. Буюк аждодимиз таваллудининг 600 йиллиги дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланганлиги бизлар учун ғоят қувончлидир. Бизлар бу воқеаларни Мирзо Улуғбекка, уни вояга етказган юртга,халққа ва бир неча минг йиллик тарихига самимий ҳурмат деб биламиз.


Инсоният тарихида хар бир давр ўзининг улуғ сиймоларини яратган ва яратади. Буюк мутафаккирларнинг тарих саҳнасида пайдо бўлиши, ўзидаги қобилият ва истеъдодини тўла-тўкис рўёбга чиқара олиши учун қулай маданий-маънавий, ғоявий-сиёсий замин,объектив шарт-шароит ва субъектив омилар бўлиши керак. Ана шундай қулай шароит ва имкониятлар мавжудлиги туфайли Марказий Осиё, I Х-ХI I асрларда бўлганидек,ХI-ХV асрларда ҳам бир қанча буюк олимлар,номи дунёга машҳур улуғ шоир ва мутаффакирларни етиштирди. Алишер Навоий ана шундай буюк сиймолардан булиб хисобланади.
Алишер Навоий Миллий маънавиятимиз ривожида ва маданияти тарихида катта роль ўйнайди. Барча буюк мутафаккирлар сингари Алишер Навоий ғам ўз даврининг машҳур кишиларидан хисобланган.
Навоийнинг дунёқараши, коинот,илохиёт,инсон,табиат ва жамият ҳақидаги табиий-илмий,ижтимоий-сиёсий,фалсафий,хуқуқий,диний қарашлари у яшаган даврдаги ижтимоий мухит заминида ҳамда ўзидан аввалги асрларда яратилган маънавий бойликлар асосида шаклланди,ривожланди. Навоий инсоният ўтмиш маданий-маънавий меросига, диний ахлоқий,фалсафий таълимотларига ҳеч қачон лоқайд муносабатда бўлмаган. У инсоният мутафаккирлари томонидан турли даврлар ва тилларда яратилган барча тарихий ,бадиий, фалсафий,диний, ахлоқий мазмундаги китобларни қўлдан қўймай ўқиди,ўрганди, уларнинг маъноларини чуқур тахлил этди, улардан ўзига тегишли хулосалар чиқарди. Илк Шарқ Уйғониш даври буюк мутафаккирларининг илмий таълимотлари Алишер Навоий илмий-бадиий камолоти учун мустахкам пойдевор ролини ўйнаган.
Навоий инсонни нихоятда улуғлайди, уни яшашга, бахтли саодатли булишга, дунёни обод қилишга, ўзидан яхши из қолдиришга чақиради.
Олам кўрки бўлган инсон вужуди табиатдаги бошқа нарсалардек,- дейди Алишер Навоий,- ўтдан ,сувдан, хаводан,тупроқдан ташкил топгандир. Навоийнинг яна таъкидлашича, инсонда ҳис,рух,ақл бордирки, унинг бу рухий ҳаёти ўша тўрт унсурдан таркиб топган баданлар-жисмлар томонидан харакатга келтириб турилади. Дон ва руҳни тан ва жисмдан ажратиб бўлмайди, улар ўзаро бир бўлганликлари учун тирикдир.
Алишер Навоий инсонга юксак баҳо беради. Инсоннинг хулқ-атвори,дунёқараши, одоб-ахлоқи, маданий-маънавий қиёфаси,унинг таъбирича,ижтимоий муҳитга боғлиқ. Инсон ижтимоий мухит махсули сифатида шаклланиб, камолотга эриша боради. Бошқача айтганда, инсонни ижтимоий мавжудотга айлантирадиган ҳал қилувчи омил жамият, ташқи муҳит, ижтимоий шароитлардир.
Навоийда инсон олий мавжудот деб таърифланади: инсон оламдаги бутун нарсалардан устун туради, дунёда унга тенг келадиган ҳеч нарса йўқ.
Навоий асарларида ҳалоллик, поклик, ростгўйлик, иймон-эътиқодлилик сингари инсонга ярашиқли ахлоқий-маънавий фазилатлар эъзозланади.
Навоий халқ ва унинг манфаатлари йўлида ғамхўрлик қиладиган кишиларни улуғлайди. Одамлар хурсандчилигини ўз хурсандчилиги нохушлигини нохушлик, деб ҳисоблайдиган, хайру саховат камарини белида маҳкам боғлаган, агар қўли билан бериб, хайр қилиш иложи бўлмаса тили, ширин сўзи билан наф етказишга саъй-ҳаракат қиладиган кишилар ҳақида ўзининг самимий фикрини баён этади: “Одамни бир оғиз яхши сўз билан хурсанд қилиш керак бўлган вақтда унга хазина берсанг ҳам, у қарамайди. Сўз билан эл ўлимдан нажот топади; сўз билан ўлук тан қайта тирилади. Сўз билан динсизлар мусулмон бўлади; сўз билан ҳайвон деганинг инсонга айланиши мумкин. Бир сўз билан қанча балолар даф бўлади; қанча бойлик сочсанг ҳам бундай нафга етишмайсан. Инсонга хос коннинг гақҳари, бу- сўздир; одамзод гулшанининг меваси ҳам шу сўздир.
Кишиларнинг сўз билан наф етказиш қўлидан келмаса,лоақал кўнглидаги андишаси яхши бўлиши керак. Кўнгли одамларнинг хурсандлигидан хурсанд бўлиши лозим; уларнинг кўнгли нохуш бўлса, ташвишига шерик бўлиш керак. Кимнинг халқ ғамидин ғами бўлмаса, ҳақиқий одам бўлсанг, уни одам дема. Бировнинг ўлимидан севинган одам ё гўрков, ё ювгувчи, ёки жаллод бўлади. Уларнинг қайси бирини тасаввур этсанг ҳам, табиатнинг кўрки нафрат билан тўлади. Лекин биров сенга яхшилик қилмоқчи бўлса, сўз билан сенга жон бағишламоқчи бўлса-ю, лекин ган билан буни ифодалай олмаса, яхшиликни тилга олганининг ўзи киши таъбига осойиш бағишлайди”.
Навоий халқ манфаати учун ишлайдиган, халқнинг бахт-саодати йўлида курашадиган, ўзи пок, дили пок одамларни ҳақиқий инсон деб билади. Худбин, қора кўнгил,ҳасадчи,халққа нафи эмас, зарари тегадиган кишилардаг ҳазар қилади. Навоий инсон одобини, хулқ-атворини биринчи ўринга қўяди. Инсон учун энг муҳим нарса олтин-кумуш, мол-дунё эмас, балки унинг одоб-ахлоқи эканлигини қуйидагича ифодалайди:
Олтин кумуш этма касб давлат кунидин,
Ким тортар адаб улуси меҳнат тўнидин.
Гар йўўқтур адаб не суд олтинидин,
Элнинг адаби хушроқ эрур олтинидин.
Навоийнинг “хамса”, “Назм ул-жавоҳир”, “Маҳбуб ул-қулуб” асарларида одоб-ахлоқ инсоннинг зийнати, маънавий етуклигининг белгиларидан бири эканлиги уқтирилган. Жумладан, У бу ҳақда шундай дейди: “шундай дейди:” Одобли инсон барча одамларнинг яхшисидир ва барча халқлар учун ёқимлидир. Умансабдор кишилардан гўзалроқ ва бадавлат одамлардан ҳурматлироқдир. Одобли ўз тенгдошлари орасида ҳам таҳсинга лойиқ, ҳеч қандай эҳсон бермай каттадан-кичик ҳаммани шод қилади; ҳеч қанақа ҳадя қилмай кишиларнинг ғамини тарқатади.
Одоб-кичик ёшларни катталар дуосига сазовор этади; ёшлар у дуо баракасидан умрбод баҳраманд бўладилар. Одоб-улуғлар кўнглида ёшларга меҳр уйўотади ва у одобли ёшга бўлган муҳаббат кўнглида абадиий қолади. Ёшларни кўзга улуғ қилиб кўрсатадиган феъл-атвори одобдир, одоблиларнинг юриш-туришларида халқ улуғворлик кўради. Одоб-кишилар тарафидан қилиниши мумкин бўлган ҳурматсизлик эшигини бекитади... Одоб уруғини эккан одамнинг ҳосили жавоҳир бўлади.
Download 32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling