Жавоб: Врач.
Савол 35: Японлар «Уларни кўйлакни тикишдан олдин диккат билан санаб чик. Кўйлакни тикиб бўлгандан сўнг яна бир марта сана» дейишади. Нимани ёки нималарни?
Жавоб: Игналарни.
36 савол: 1,11,12,1121,1321,122131…. Кейинги сонни сиз ёзинг ва изоҳланг.
Жавоб: 132231 олдинги сонда нечта рақам билдиради
37-савол; БМТ бош қароргоҳи биноси ёнида тинчлик рамзи сифатида тўппонча тасвирланган. Қандай ҳолатда?
Жавоб: Тугилган ҳолатда
38-савол: Қайси машҳур тулпорнинг номи ўзбекчада “буқа бошли” деган маънони беради?
Жавоб: Буцефал
39-савол; У ердаги ўйинда тўп вазифасини типратиканлар, клюшка вазифасини фламинго қушлари бажарган. Бу ўйин қайси мамлакатда бўлиб ўтган?
Жавоб: Мўъжизалар мамлакатида (алиса)
40-савол: Италия қонунчилиги кўра агар сиз ушбу иш билан шуғулланмочи бўлсангиз албатта имтиҳон топшириб лизенция оласиз, сўнг душанба жумагача ўрмон кезишингиз мумкин. Сиз ўрмон кезиб нима иш қиласиз?
Жавоб: Қўзиқорин тераман
41-савол; Александр Романовичга ишонадиган бўлсак, бир пайтлар Буенос-Айрес қирғоқларида сузиб юрувчи бу махлуқ одамларни анча чўчитган. Бу қайси махлуқ бўлиши мумкин?
Жавоб: -Ихтиандр
42-савол; Инглизларда футбол ҳақида бир ибора бор. Марадона - яхши футболчи, Пеле ундан зўрроқ, лекин энг зўри бу…….. Марҳамат жумлани тўлдиринг.
Жавоб: Жорж Бест……….Инглизчада бест энг зўр, беттер –зўрроқ, гуд-яхши дегани
Савол 43: Гибралтар – “Феликс” (бекор қилинган). Швейцария – “Танненбаум” (бекор қилинган). Туркия – “Гертруда” (бекор қилинган). Греция – “Мариту” (бекор қилинмаган ва амалга оширилган). Собиқ Совет Иттифоқига мос келадигани ҳам бекор қилинмаган эди. Совет Иттифоқига мос келувчисини айтинг.
Жавоб: “Барбаросса”.
Савол 44: Фурқат Қурбонов саволи: Ҳар қанақа касални давоси – шўр сув. Шўр сув 3 та. Диққат савол: Ушбу 3 та даво турларини аниқ ёзиб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |