- Жигар углевод алмашинувида кузатиладиган кўпгина реакцияларда иштирок этади. (галактоза ва фруктозани в глюкозага айланиши, гликоген синтези ва парчаланиши, глюконеогенез, глюкозани оксидланиши, глюкурон кислотани хосил бўлиши ва б.). Жигар функцияси бузилганда бу реакцияларнинг кечиши ҳам бузилади, бу эса оксидланиш-фосфорланишни пасайишига, макроэргик бирикмаларни дефицитига ва анаэроб гликолизни ошишига, ҳужайраларда кислотали метоболитларни ошишига ва кейинчалик гепатоцитларни зарарланишига олиб келади.
Ёғ алмашинуви - Жигар оғир зарарланганда ва
- жигар етишмовчилигида қонда холестерин миқдори камаяди, жигар ичи ва жигардан ташқари холестазда ошади ва купинча ишқорий фосфатазани ошиши хам кузатилади. Жигарнинг кўпгина касалликларида фосфолипидларнинг қондаги миқдори камаяди.
- Темир жигарда уч кўринишда бўлади:
- 1. ферритин, захирадаги металлопротеид, суяк кўмиги томонидан гемоглобин синтези учун ишлатилади;
- 2. гемосидерин, гемоглобин парчаланишидан хосил бўлади ва жигарда гемолиз кучайганда тўпланади;
- 3. трансферрин — транспорт оқсили, темирни жигардан суяк кўмигига олиб боради.
- Жигар паренхимаси ва билиар тизим турли касалликлари дифференциал диагностикасида қон зардобидаги темир/мис нисбати катта диагностик ахамиятга эга: гепатитлар ва паренхиматоз сариқликда нисбат ошади, жигар ёки умумий ўт йўли обтурациясида пасаяди.
Ферментлар - Аминотрансферазалар (АлАТ ва АсАТ) активлигини аниқлаш цитолитик синдромни эрта ташҳислашга ёрдам беради. Ферментлар активлиги ўткир гепатитнинг сариқлик олди, хаттоки инкубацион давридаёқ ошади. Жигарни алкоголли зарарланишида АсАТ кўпроқ ошади.
Ўт йўллари обструкциясида ИФ ва у-глутамилтранспепти-даза ошади. Жигар паренхима-си зарарланганда ЛДГ (ЛДГз), ИФ ва у-глутамилтранспепти-даза ошади. Холинэстераза фаоллиги гепатобилиар тизим касалликларида пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |