Жисмоний тарбия дарсида талабларни гуруҳларга ажратиш. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарси


Жисмоний тарбия дарсида талабларни гуруҳларга ажратиш


Download 22.46 Kb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi22.46 Kb.
#1621228
1   2   3
Bog'liq
Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарси

Жисмоний тарбия дарсида талабларни гуруҳларга ажратиш.
Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарсини олиб бориш учун талабалар асосий, спорт ва махсус тиббий гуруҳларига ажратилади. Бунда ўқув йили бошида талабаларнинг жинси, саломатлиги, жисмонан ривожланганлиги, жисмоний машқларни бажариш учун тайёргарлиги ва қобилияти ҳисобга олинади.
Асосий гуруҳга тиббиёт кўригидан ўтган, умумий жисмоний тайёргарликка эга бўлган талабалар қабул қилинади.
Жисмонан камолотга етган ва яхши жисмоний тайёрланган талабаларни УЖТ (умумий жисмоний тайёргарлик) ва КАЖТ (касбий амалий жисмоний тайёргарлик) гуруҳларига бирлаштириш тавсия этилади. Махсус тиббий гуруҳга касалга чалинганлиги тўғрисида тиббиёт гувоҳномасига эга бўлган талабалар қабул қилинади. Гуруҳлар талабаларнинг функционал имкониятига, жисмоний тарбия шифокорлари йўлланмаларига қараб тузилади.
Амалий машғулотлардан тиббиёт ходимлари томонидан озод қилинган талабалар жисмоний машқларни бажармасликлари мумкин. Бундай талабаларга, операциядан яқинда чиққан, суяги синган, юқумли касалликларга чалинган талабалар киради. Агар талаба бир семестрга ана шундай шартлар асосида озод қилинса, у реферат тайёрлайди.
Спорт гуруҳига спорт билан шуғулланган, спорт разрядига эга бўлган, спортнинг бирон бир тури билан чуқур ва мунтазам шуғулланадиган, тиббиёт кўригидан ўтган, спорт қонун-қоидаларини яхши англай оладиган, спорт талабларини бажара оладиган талабалар қабул қилинади.
Бу гуруҳлар олийгоҳнинг ўқув иншооти, штат имкониятларига, спорт жиҳозларига ва олий унвонли устоз-ўқитувчилар, мутахассислигига қараб ажратилади. Албатта, бу жамоалар талабаларнинг спорт турига бўлган қизиқишига қараб, спорт турини ихтиёрий равишда танлашига эътибор бериш керак.
Гуруҳга қабул қилинган талабанинг бирор бир спорт бўйича разряди (тоифаси) бўлиб, у барча талабларини аъло даражада бажарса, бундай талаба алоҳида ҳисобга олинади ва амалий машғулотлардан озод қилинади.
Гуруҳларнинг ўзига хос жадвали бўлиши билан бирга, талабалар синов машқларини ўз вақтида топширишлари шарт.
Талаба у ёки бу гуруҳга фақат ўз ҳоҳиши билан ўтиши мумкин. Агар талаба танланган гуруҳга касаллиги туфайли қатнай олмаса, ўқув йили давомида бошқа гуруҳга ҳам ўтиши мумкин


Download 22.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling