Жисмоний тарбия дарсида талабларни гуруҳларга ажратиш. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарси
Download 22.46 Kb.
|
Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарси
Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарси Reja: Жисмоний тарбия дарсида талабларни гуруҳларга ажратиш. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарси Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарси ва спорт тўгараклари талабаларни инсонпарварлик руҳида ўз мутахассислиги бўйича замонавий талабларга мос равишда тайёрлашда умумий фанларнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади. У талабанинг ўз мутахассислигига жисмоанан тайёрланиши ва шахс сифатида шаклланишида муҳим бир восита бўлиб хизмат қилади. Шу бирлан бирга, у соғликни мустаҳкамлаш омили бўлиб, талабани келажакда етук мутахассис қилиб тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Жисмоний тарбия олий ўқув юртлари дастурига фан сифатида 1928 йилдан киритилган. Унгача қисқа курсларда тайёрланган. 1921 йилда Фарғона ва Тошкент шаҳарларида жисмоний тарбия мутахассисларини тайёрлашни кўзда тутиб, 3ойлик курслар очилди, шу йили бу курсларни 60 киши тугатди. 1926 йилда ҳам жисмоний тарбия йўриқчиларини тайёрлайдиган 3 ойлик курслар очилиб, ўша йилнинг ўзида уни 30 киши битириб чиқди. 1929 йилнинг ноябр ойида Ўрта Осиёда халқ хўжалигини тезда юксалтириш ва бу ўлкада мутахассислар камлигиниҳисобга олиб, мамлакатнинг шарқида биринчи Оли й техника ўқув юрти, Ўрта Осиё пахтачилик ирригация – политехника олийфгоҳи- ҳозирги Тошкент давлат техника университети ташкил этилди. 1933 йилда жисмоний тарбия мутахассисларини тайёрлаш учун Самарқанд шаҳрида бир йиллик курс очилди. 1935 йилда Ўзбекистоннинг биринчи секретарь Йўлдош Охунбобоевнинг фармонига мувофиқ биринчи жисмоний тарбия техникуми очилиб, шу йили бу ўқув юртига 100 киши қабул қилинди. 1949 йилда Тошкент Давлат муаллимлар тайёрлаш институти қошида биринчи марта олий малакали жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлаш бўлими очилди. 1954 йилда Фарғона, Нукус ва Андижон Давлат муаллимлар олийгоҳида жисмоний тарбия факультетлари очилди. 1955 йили Тошкентда Жисмоний тарбия техникуми асосида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти очилди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 63 та олий ўқув юрти, 500 дан ортиқ ўрта – махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари бўлиб, уларнинг ҳаммасида жисмоний тарбия кафедраси ишлаб турганини қайд этиш мумкин. Жисмоний тарбия ва спорт талабалар кун тартибидан муҳим ўрин олган. Кўпгина ўқув юртларининг талабалар уйида қошида спорт турлари бўйича шуъбалар ишлаб турибди. Шуъбаларни юқори малакали ўқитувчи ва спорт устозлари бошқариб боришади. Бу ўқув масканларида талаба ва ўқитувчи, спорт устозлари, жисмоний тарбия ва спорт билан амалий шуғулланишдан ташқари, илмий изланиш ишларини ҳам олиб боришади. Жисмоний тарбия дарсининг мақсади талабани жисмоний шакллантириш ва уни касбига, турмушига ва ҳаётига тадбиқ этишдир. Машғулот жисмоний тарбия ўз олдига қуйидаги тарбиявий, умумтаълимий, соғломлаштириш каби вазифаларни қўяди: - соғлом ҳаёт кечиришдаги жисмоний тарбияга бўлган эҳтиёжий талабчанликни ва ўз –ўзини тарбиялаш; - назарий ва амалий билимларни жисмоний тарбия орқали ўстириш; - жисмоний имкониятларни тўлиқ қўллаш, касалликларнинг олдини олиш, соғликни сақлаш ва уни мустаҳкамлаш, ўз-ўзини ҳимоялаш; - жисмоний тарбиянинг назарий билимларини, унинг услуб ва кўрсатмаларини эгаллаш, жисмоний машғулотлардан тўғри фойдаланиш ва келгусида йўриқчи ва ҳар хил спорт турлари бўйича ҳакамлар ҳайъатига аъзо бўлиш ва мусобақаларда ҳакамлик қила билиш ва ташкил қилиш. Олий ўқув юртларида талабаларга жисмоний тарбия бериш тадбирлари бутун ўқув йили давомида қуйидаги шаклда олиб борилади: ўқув машғулоти, жисмоний тарбия, спорт, сайёҳлик, кун тартибида жисмоний машқлар билан талабаларнинг мустақил равишда шуғулланишлари, оммавий – соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спортнинг ҳар хил турлари билан спорт тўгаракларида шуғулланиш. Жисмоний тарбиянинг бу шакллари бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ягона жисмоний камолотга эришиш жараёнини ташкил қилади. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1990 йил 31 августдаги 183-буйруғига асосан умумий мажбурий машғулот сифатида 1-курсдан бошлаб, бутун ўқув жараёнида камида 4 соат (битирувчи курсдан ташқари) дан қилиб белгиланган. Бунда йиллик (семестр) синовлари ўтказилади, охирида тест билан якулланади. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия қуйидаги шаклларда амалга оширилади: Ўқув машғулотларини (назарий ва амалий) олий ўқув юртининг ўқув режасига асосланган ҳолда ўтказиш, бундан ташқари, талабаларнинг хоҳишига кўра спортнинг ҳар хил турлари билан шуғулланиш; - Оммавий-соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт анжуманлари ва тадбирларида қатнашиш; Жисмоний тарбиянинг бундай хилма-хил шаклда олиб борилиши организмнинг бир меъёрда ишлаши учун кўрилган чора-тадбирларига киради. Ҳаракат фаолиятининг давомийлиги ҳафтада 8-12 соат бўлиши керак. Талабаларга бериладиган ўқув материалининг мавзулари қуйидаги тартибда бўлиши мумкин. Ўқув машғулотлари жисмоний тарбиянинг асосий услуби ҳисобланади ва у ҳамма мутахассисликлар бўйича олиб борилади. Жисмоний тарбия натижасининг тўлароқ бўлиши, талабаларда мутахассисликлари бўйича, ҳамда умуман уларнинг соғлом ҳаёт кечиришларида, ўқишлари, касб эгаллашлари, иш жараёнида омма орасида ўз-ўзини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳар бир ўқув семестри охирида талабалар бирор спорт туридан синов талабларни бажарадилар. Назарий билимлар қуйидаги мавзулар бўйича олиб борилади: 1.Мустақил Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спорт (2 соат) 2. Халқаро олимпиада ҳаракатлари ва Ўзбекистон (2 соат) 3. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия – фан сифатида (2 соат) 4. Жисмоний тарбиянинг табиий-илмий асослари (4 соат) 5. Соғлом авлод учун (2 соат) 6. Ишчанлик ва фаоллик тартиби (2 соат) 7. Жисмоний соғлом бўлишнинг асосий омиллари (4 соат). 8. Мутахассисликлар бўйича жисмонан тайёрлаш (4 соат) 9. Илмий фаолиятда жимоний тарбиянинг аҳамияти (2 соат) 10. Ўзбекистон минтақасида иқлимнинг ўзига хослиги (2 соат) 11. Жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий моҳияти (2 соат) 12. Ўзбек миллий халқ ўйинлари ва уларни жисмоний тарбия дарсида қўллаш (2 соат). Download 22.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling