Кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича 2015 йилда Тошкент давлат техника университетида амалга оширилган ишлар ва 2016 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида


Download 3.87 Mb.
bet2/4
Sana22.09.2023
Hajmi3.87 Mb.
#1684796
1   2   3   4
Bog'liq
Презентация Turg\'un 22-маъруза

Биринчиси – ҳаво йўналтирувчи аппарат (НА) ёрдамида мослаштириш.Бу усул ВЦ-11, ВШЦ-16, ВЦД-16, ВЦ-25, ВЦ-31,5, ВЦД-31,5М, ВЦД-47У русумли марказдан кочма ва ВМ-5М, ВМ-8М, ВМ-12М, ВОД-21М, ВОД-30М русумли ўқ чизиқли вентиляторлар билан жиҳозланган қурилма иш режимини мослаштиришда қўлланилади.Бу русумли вентиляторлар, йўналтирувчи аппарат парракларининг ўрнатиш бурчагига кўра, бир неча зўриқма характеристикаларга эга.
Иш режимини мослаш парракларнинг ўрнатиш бурчагини ўзгартириш билан амалга оширилади. Масалан,10.5-расмда ВШЦ-16 русумли вентилятор биланжиҳозланган қурилманинг мослаштиришдан олдинги (А-нуқта) ва мослаштирилгандан кейинги иш режимлари кўрсатилган. Мослаштиришдан олдин йўналтируячи аппарат парракларининг ўрнатилган бурчаги +50° га тенг(10.5-расм).Иш режими А-нуқтада бўлади.Унинг унумдорлиги Q=18м3/сек ва зўриқмаси эса Н=65кгс/м2.тенг.Агар йўналтирувчи аппарат парракларининг ўрнатиш бурчагини 30° қилиб олсак қурилма иш режими А1-нуқтада бўлади.У ҳолда қурилманинг унумдорлиги Q=37 м/сек. ва зўриқмаси Н=82кгс/м2 бўлади.ВШЦ-16 русумли вентиляторнинг ҳаво йўналтирувчи аппарат парракларининг ўрнатиш бурчагини +50° дан 30° га ўзгартирилганда унинг унумдорлиги 19м3/сек.га кўпаяр экан.
Вентилятор қурилма иш режимини роторнинг айланиш тезлигини ўзгартириш усули билан шамоллатиш шахобча талабларига мослаш ҳозирги кунда ВЦД-31.5м, ВЦД-40 ва ВЦД-47 вентиляторлар билан жиҳозланган қурилмаларда қўлланилади.
Учинчи – иш ғилдирак парракларини ўрнатиш бурчагини ўзгартириш билан вентилятор қурилма иш режимини мослаш.
Бу усул мураккаб ва иш ғилдирак тўхтатилган ҳолда амалга оширилиши сабабли ҳозирги кунда у фақат ВОД-16П русумли вентиляторлар билан жиҳозланган қурилма-ларда қўлланилади.
ВОД-16П русумли вентил-ятор ротори бир-бирига нисбатан тескари томонга айланадиган икки иш ғилдиракдан иборат.
Биринчи иш ғилдирак втулкасига 12 ва иккинчи иш ғилдиракнинг втулкасига эса 10 парраклар ўрнатилган.
Биринчи ( ) ва иккинчи иш ғилдираклар парракларининг ўрнатиш бурчаклари ўзаро тартиблаш-тирилган ҳолда ўрнатилади. (10.7-расм).
Вентилятор иш режими (А ва А-нуқталар) иш ғилдирак парракларининг ўрнатиш бурчаклариниўзгартириш билан амалга оширилади.Масалан иш режимини мослаштиришдан олдин унинг кўрсаткичлари (10.8-расм, А-нуқта)
- парракларнинг ўрнатиш бурчаги -
- унумдорлик - Q=38 м3/сек
- зўриқма - Н=160 кгс/м2
Парракларнинг ўрнатиш бурчаги ва бурилганда унинг кўрсаткичлари (10.7-расм А1-нуқта)
- унумдорлик - 56 м3/сек
- зўриқма - 240 кгс/м2
тенг бўлади.
ВОД-16П русумли вентилятор иш режимини иқтисодий самарадорлиги кам бўлган бошқа усуллар билан ҳам мослаштириш мумкин. Улардан биринчиси –иккинчи иш ғилдирак парракларини ўрнатиш бурчагини 27° да доимий сақлаб қолиб, биринчи иш ғилдирак парракларини ўрнатиш бурчагини ўзгартириш ва иккинчиси иш ғилдираклардан бирини тўхтатиб қўйиш усуллари билан амалга ошириш мумкин.

Download 3.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling