Кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича 2015 йилда Тошкент давлат техника университетида амалга оширилган ишлар ва 2016 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида


Download 3.87 Mb.
bet1/4
Sana22.09.2023
Hajmi3.87 Mb.
#1684796
  1   2   3   4
Bog'liq
Презентация Turg\'un 22-маъруза


22-МАЪРУЗА
Ventilyator qurilma ishini tashkil qilish. Tashki tarmoq va uning xarakteristikasi. Ventilyator qurulma ish rejimi. Ventilyator qurulma ish rejimini moslash. Ventilyator qurilma elektr yuritgichi va avtomatlashtirish vositalari
РЕЖА:
1. Ташқи тармоқ ва унинг характеристикаси
2. Вентилятор қурилма иш режими. Вентилятор қурилма иш режимини мослаш
3. Вентилятор қурилма ишини ташкил қилиш
Маълумки ҳарорат паст бўлган муҳитдаги ҳаво зичлиги ҳарорат юқори бўлган муҳитдаги ҳаво зичлигидан юқори бўлади. Шунинг учун йилнинг совуқ кунларида табиий ҳаво ҳаракати атмосферадан шахтага қараб йўналган бўлади. У вентилятор қурилма ишини яхшилайди. Акс ҳолларда (шахтадан чиқадиган ҳавонинг ҳарорати атмосфера ҳароратидан паст бўлган) ҳаво ҳаракати шахтадан атмосфера томонга йўналган бўлади. Бу ҳолларда табиий ҳаво оқими вентилятор қурилма ишини қийинлаштиради. Чунки вентилятор зўриқмасининг бир қисми табиий ҳаво ҳаракатини енгишга сарфланади.
Вентилятор қурилма кон ҳавосини шахтадан сўриб олиш ёки тоза ҳавони шахтага ҳайдаш режимида ишлай олади.
Қурилма кон ҳавосини шахтадан сўриб олиш режимида ишлатилганда унинг олди томонидаги босим атмосфера босимидан кичик бўлади. Шунинг учун тоза ҳаво оқими ствол-1 ва ствол атрофи қўраси орқали шахтага киради (10.1-расм). Тоза ҳаво оқими ер остида коннинг икки томонига бўлинади, ҳар томонга бўлинган ҳаво оқими чап-2 ва ўнг-3 томонлардаги кавжойни шамоллатиб, шамоллатиш лаҳим-4 ва ствол-5 ҳамда вентилятор қурилма 6-орқали атмосферага чиқиб кетади. Атмосфера-Pа ва вентилятор қурилманинг олди томонида босимлар айирмаси, яъни Pа-Pе шамоллатиш шахобчанинг депрессияси деб аталади. Уни махсус ўлчов асбоби депрессиометр 7–ёрдамида ўлчаш мумкин. Депрессиометрдаги суюқлик сатҳларининг айирмаси h босимлар айирмаси Ра-Pв тенг.
Вентилятор қурилма иш режимини мослаш
 
Шамоллатиш шахобча қаршилиги ва ҳаво оқими миқдори конларни шамоллатишдаги асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Уларнинг қиймати:
- шахтанинг ишлаб чиқариш қувватининг ортиши;
- лаҳимларнинг узайиши;
- йил давомида атмосфера ҳароратининг ўзгариб туриши;
- бир қисм ҳаво тоғ жинслари ёриқларидан сўрилиши;
- портлатиладиган портловчи моддалари миқдорининг ва бошқакўрсаткичларга кўра ўзгариб туради.
Вентилятор қурилма шамоллатиш шахобчасидаги ўзгаришлардан қатъий назар шахтани шамоллатиш учун етарли миқдорда тоза ҳаво етказиб бериши шарт. Шунинг учун шамоллатиш шахобчадаги ўзгаришларга қараб вентилятор қурилма иш режими мосланади.
Замонавий вентиляторлар билан жиҳозланган вентилятор қурилмалар уч хил усул билан мослаштирилади.

Download 3.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling